ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИМИЗ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГ

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бормоқда. Олий даражада эришилган келишувлар барча соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Россияга

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - ЎзА мухбири А.САМАДОВ ёзиб олди.

Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий ПОЛТАВЧЕНКО мамлакатимизга ташрифи доирасида ўтказилган учрашувлар ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув жуда самарали бўлди. Унда Ўзбекистон билан Санкт-Петербург ўртасидаги савдоиқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий алоқаларда имкониятлар кенг. Масалан, Ўзбекистонга Санкт-Петербургдаги Киров заводида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришимиз мумкин. Санкт-Петербургда экологик тоза, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига талаб юқори. Ўзбекистон шундай маҳсулотларга бой. Делегациямиз таркибида озиқ-овқат саноати ва савдосига ихтисослашган кўплаб ташкилотлар вакиллари келган. Бу борада йўлга қўйилган тизим асосида мамлакатингиздан қишлоқ хўжалиги ва озиқовқат маҳсулотлари олишни кўпайтиришдан манфаатдормиз.

Ўзбекистонда фарма- цевтика тармоғини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шаҳримизда бу соҳада яхши салоҳият мавжуд. Бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш, дори воситалари ва тиббий техникалар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Уй-жой, коммунал хўжалиги, жамоат транспорти, аҳолига хизмат кўрсатишни автоматлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон қадимий маданият ўлкаси, буюк алломалар ватани. Санкт-Петербург Россиянинг маданий пойтахти ҳисобланади. Учрашувда кўп йиллик маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Бу келишувларни тез орада ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамлаймиз. Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни изчил давом эттирамиз.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.