Ишбилармонларга кенг имконият ва имтиёзлар берилади

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги шуғулланувчи жисмоний шахсларни давлат Низомга асосан тадбиркорлик субъектларўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикарига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат си Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февхизматлари кўрсатиш ягона марказлари торалдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланмонидан қуйидаги схема кўринишида амалга ган “Тадбиркорлик субъектларини давлат оширилади.

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ СХЕМАСИ

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарори билан “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари” рўйхати тасдиқланган бўлиб, унга кўра якка тартибдаги тадбиркорлар 81 турдаги фаолият турларини амалга оширишлари мумкин.

Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) турлари Рўйхати”га мувофиқ 34 турдаги ҳунармандчилик фаолияти турларини амалга оширишлари мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш, уларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ўсиб келаётган ёш авлодни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда оилалар даромадлилик даражасини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 375-моддасига 2015 йилдан бошлаб киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилди.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 311- ва 375-моддаларига киритилган қўшимчаларда янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъектининг оила аъзолари учун қатъий белгиланган солиқни ва суғурта бадалларини тўлаш улар давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилиши белгиланди.

Шу билан бирга, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган “Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан якка тартибдаги тадбиркорлар амалга ошириладиган фаолият турига боғлиқ ҳолда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бир нафардан уч нафаргача ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақли.

Якка тартибдаги тадбиркорга ўз мажбуриятлари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун:

– Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадалларини – ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

– қатъий белгиланган солиқни – хусусий тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган белгиланган ставканинг 30 фоизи миқдорида тўлаш мажбурияти юкланади.

Якка тартибдаги тадбиркор касб-ҳунар коллежини тамомлаган ходимлар учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан ходим коллежни тамомлаган санадан бошлаб ўн икки ой мобайнида озод қилинади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январга қадар мазкур қарорнинг 1-иловасида қайд этилган 18 та фаолият турлари билан шуғулланадиган янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари ушбу қарорнинг 1-бандида кўзда тутилган қоидаларга биноан микрокредитларни расмийлаштиришда 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловларидан озод этилади.

Қарорнинг мазкур бандида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадиган қатъий белгиланган солиқ тўловчилар улар давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида тугатилса ёки уч ёхуд ундан кўп ой муддатга фаолиятини тўхтатса, фаолият кўрсатган даври учун қатъий белгиланган солиқларни тўлайди.

Баҳодир АБИБУЛЛАЕВ, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси бош бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.