БИР ҚУЁН ЎТТИЗ БЎЛДИ, ДАРОМАД ТЕНГСИЗ БЎЛДИ

Пастдарғом туманидаги “Дарғом агровеликан” агрофирмаси томонидан 2016 йилда Италиядан 110 та зотдор қуён келтирилиб, маҳаллий шароитда боқиш йўлга қўйилганди. Хорижлик мутахассисларнинг кўмаги билан агрофирмада жониворларни сунъий урчитиш ва маҳаллий шаро

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

– Қуёнчилик бугунги кунда сердаромад соҳалардан бирига айланмоқда, – дейди агрофирма раҳбари Тўлқин Қурбонов. – Гўшти ва терисининг харидоргирлиги, етиштириш шарт-шароити осонлиги ва катта харажат талаб этмаслиги қуёнчилик билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун айни муддао. Биз фаолиятимиз аввалида банкнинг сармоясига таяниб иш тутдик. Ушбу маблағдан қуёнлар парвариши учун жой ташкил этиш, мутахассислар тажрибасини ўзлаштириш ва хориждан зотдор қуёнлар олиб келишда фойдаландик.

Бугунги кунгача агрофирма томонидан вилоятдаги фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли учун уч мингдан зиёд қуёнлар етказиб берилди. Агрофирма асосан наслчиликка ихтисослашган. Шу боис, ҳозирда фақат наслли қуёнлар етиштиришга устувор вазифа сифатида қа- ралмоқда.

Агрофирмада қуёнларни озиқланиши учун зарур шароитлар яратилган. Яъни озуқа-емлар махсус идишлар, сув ва витаминлар эса автоматик қувурлар орқали етказиб берилади. Қуёнхона ҳарорати ёзнинг иссиқ кунларида ўртача 24ºС-25ºС даража, қиш ойларида эса 10 даража илиқ бўлиши зарур.

Келгусида қуён гўшти ва мўйнаси агрофирманинг ўзида қайта ишланиб, экспортга йўналтириш режалаштирмоқда.

Бугун нафақат Пастдарғом туманида, балки вилоятнинг бошқа туманларида ҳам қуёнчиликка ихтисослашган хўжаликлар ташкил этиш, тадбиркорларни имтиёзли кредитлар билан таъминлаш ишлари кенг миқёсда давом эттирилмоқда.

Нуриддин БОЛИЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.