«ЕВРОПА ИТТИФОҚИ – МАРКАЗИЙ ОСИЁ» УЧРАШУВИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - ЎзА

Самарқандда Форумлар мажмуасида 10 ноябрь куни “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” форматидаги давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вицепрезиденти Федерика Могерини ҳамда Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимица учрашувда ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Ушбу форматдаги муносабатлар келажаги, минтақанинг иқтисодий ривожланиш истиқболлари, минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича “ЕИ ва Марказий Осиё: янада хавфсиз ва муваффақиятли келажак йўлида ҳамкорлик” қўшма коммюникеси қабул қилинди.

Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг кейинги учрашувини 2018 йил Брюсселда ўтказишга келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа иттифоқининг Олий вакили Федерика Могерини оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.