ТАДБИРКОРНИНГ БАРЧА ИШИ «ЯГОНА ДАРЧА»ДА БИТМОҚДА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Фаррух АЗИМОВ, Тошкент вилояти Бўка тумани “Ягона дарча” маркази бош мутахассиси.

Мамлакатимизда кейинги йилларда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу жараёнда Президентимизнинг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал вазифасини ўтаётир.

Мазкур қарор билан туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “ягона дарча” марказлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Бу “ягона дарча” марказларини самарали бошқариш, уларнинг фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини бермоқда.

“Ягона дарча” марказларида дастлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир қаторда 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келмоқда эди.

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб эса уларга яна 5 турдаги давлат хизматлари қўшилди. Президентимиз- нинг қарорига асосан жорий йилнинг охирига қадар яна 13 турдаги давлат хизматлари қўшилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги “2018-2020 йиллар даврида фақат “ягона дарча” марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори билан эса яна 68 тур давлат хизматлари орқали лицензия ва рухсатномаларни “ягона дарча” марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган. Бунинг натижасида тадбиркорлик субъектлари керакли лицензия ва рухсатномаларни олиш учун бошқа идораларга бормасдан, “ягона

дарча” марказларига тўғридан-тўғри ариза билан мурожаат қилади. “Ягона дарча” маркази ушбу аризани электрон журналдан рўйхатдан ўтказиб, ҳужжат алмашишни электрон ҳамкорлик тизими орқали ваколатли органга юборади. Ушбу давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ваколатли орган томонидан тадбиркорлик субъектларини жалб эт- масдан мустақил равишда амалга оширади ва давлат хизмати кўрсатиш натижаси тўғрисида керакли ҳужжатларни электрон ҳамкорлик тизими орқали “ягона дарча” марказларига юборади. “Ягона дарча” маркази эса ушбу ҳужжатларни тегишли тартибда тадбиркорлик субъектларига беради.

Сирасини айтганда, тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш шаффофликни таъминлаш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва ишбилармонларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаш имконини бермоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.