ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ НАЗОРАТИ ВА ҲИСОБИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖАДАЛ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИГА ШАРҲ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада сўнгги бир йил мобайнида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада тиббий хизмат кўрсатиш сифати ор

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

“Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга асосан мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.

Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, тиббиёт соҳаси ходимлари, профессор-ўқитувчилар, олимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов ва бошқалар соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилаётганини таъкидлади.

...Бу йил Ўзбекистон тиббиёти учун тарихий йил бўлди. Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб ўтказган йиғилишларида тизим фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш юзасидан кўплаб тегишли топшириқлар берди. Президентимизнинг соҳани янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Шунингдек, Президентимиз вилоятларга ташрифлари чоғида тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишмоқда, шифокорлар билан учрашиб, соҳани такомиллаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар бермоқда.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллашти- ришга оид қарор ижроси доирасида 793 қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникаси, 441 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди. Қишлоқ оилавий поликлиникаларида 5 турдаги, Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида 10 турдаги тор соҳа мутахассислари фаолияти йўлга қўйилди. Жорий йилда олий ўқув юртларининг бакалавриатура босқичини битирган 3 мингдан зиёд ёш мутахассиснинг қарийб 80 фоизи бирламчи тизимга ишга юборилди.

Соҳага ажратилаётган маблағлар ҳажми сезиларли ошиб, хусусий сектор вакилларига кенг имтиёзлар яратилди. Эътиборлиси, хусусий сектор вакиллари тиббиёт йўналишида нафақат шаҳарларни, балки қишлоқларни ҳам қамраб олмоқда.

Даволаш муассасалари замонавий ахборот-техно- логиялари, тиббий асбобускуналари билан таъминланмоқда. Тез тиббий ёрдам сифатига, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тез тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш, скрининг марказлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишлаб чиқарилаётган протез-ортопедия маҳсулотлари, реабилитация техник воситалар сифатини яхшилаш масалаларида таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил мобайнида 1 минг 200 тез тиббий ёрдам станцияси ва кичик станцияси ташкил этилиб, бугунги кунда уларнинг сони 2 минг 100 дан ошди. Бу йил юқумли касалликларга қарши дастурий эмлашга маблағлар тўлалигича давлат бюджети ҳисобидан қопланди. Бу мақсадга 2017 йил учун 42,3 миллиард сўм маблағ ажратилди. Эмлаш даражаси 99,5 фоизни ташкил этди.

Электр ва газ таъминоти соҳасидаги тизимли муаммоларни самарали ҳал этмасдан туриб иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини кенгайтириш, ишчанлик фаоллиги ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш мумкин эмас.

Шу муносабат билан, кейинги йилларда республикада электр ва газ таъминоти тизимининг инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш, энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда назорат ва ҳисобга олишнинг самарали тизими мавжуд эмаслиги сабабли электр ва газ таъминоти корхоналари фаолиятида доимий ошиб борувчи қарздорлик юзага келишига, энергия ресурслари етказиб беришда мунтазам узилишларга ва тармоқ корхоналарининг оғир молиявий аҳволига олиб келган кўплаб жиддий камчиликлар тўпланиб қолган.

Электр ва газ таъминоти корхоналари назоратчиларининг ҳаракатсизлиги ҳамда улар ўртасида суиистеъмолчилик ҳолатларининг кенг тарқалганлиги юзага келган вазиятнинг асосий сабаблари ҳисобланади. Қарздорликнинг йирик миқдори ва уни ундириш учун зарур ходимларнинг мавжудлигига қарамасдан, “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ корхоналари томонидан етарли даражадаги ундирув таъминланмаган.

Электр узатиш линиялари ва газ қувурларини комплекс модернизация қилиш борасида етарли ишлар амалга оширилмаган.

Кўп йиллар давомида энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (ЭНҲАТ) жорий этиш бўйича бир неча бор чоралар кўрилган бўлсада, мазкур йўналишдаги ҳеч бир лойиҳа якунига етказилмаган, бу, ўз навбатида, энергия ресурслари истеъмолининг ҳаққоний ҳисоби ва назоратини ташкил этишга, шунингдек, талон-торож ҳолатлари ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга жуда салбий таъсир қилган.

Масалан, энергия ресурслари абонентлари умумий сонининг атиги 2,6 фоизи ЭНҲАТда ишлайдиган электр энергиясини ҳисоблаш ускуналари билан жиҳозланган, 40 фоизи ташқи таъсирдан ҳимояланмаган эскирган ҳисоблаш ускуналаридан фойдаланади, 48 фоизи ЭНҲАТга мос келмайдиган турли модификациядаги ҳисоблаш ускуналарига эга, шунингдек, 9,4 фоизида энергия ресурсларини ҳисоблаш ускуналари мавжуд эмас.

Мавжуд камчиликларни бартараф қилиш ҳамда энергия ресурслари истеъмоли соҳасида бошқарув, назорат ва ҳисобот тизимини, шунингдек, тўлов интизомини тубдан яхшилаш мақсадида жорий йилда мазкур соҳани ташкилий-ҳуқуқий такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қатор қарорлари қабул қилинди.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси ташкил этилиб, юзага келган вазиятни жадал суръатларда яхшилаш бўйича комплекс чоралар кўрилганлиги, шу жумладан 2,6 миллиондан ортиқ турар ва нотурар объектлар инвентаризация қилинганлиги, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳуқуқбузарликлар аниқланганлигини таъкидлаш лозим.

Бюро ҳузурида энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг, ижро иш юритувининг шаффофлиги ва тезкорлигини, шунингдек, тегишли масалалар бўйича идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини таъминловчи Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ташкил қилинди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан ЭНҲАТни янада жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи комиссия тузилди.

Ишчи комиссия томонидан қатор етакчи хорижий компаниялар билан республикада ЭНҲАТни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилди.

Музокаралар жараёнида эришил- ган келишувларни амалий рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, дастлабки босқичда 2 миллион дона электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техника воситалари харид қилинади.

Шунингдек, яқин келажакда республикада хорижий компания иштирокида юқорида кўрсатилган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни маҳаллий ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Бир ой муддатда электр узатиш линиялари ва газ қувурларини модернизация қилиш бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини, электр ва газ таъминоти инфратузилмасининг амалдаги ҳолатини, шаҳарлар ва вилоятлар марказларининг устуворлигини инобатга олган ҳолда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни ўрнатиш жадвалини тасдиқлаш режалаштирилди.

Қарорга мувофиқ, лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг давлат кўриги “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳар 10 йилда амалга оширилади, ҳи- собга олиш ускуналарини давлат кўригига топшириш бўйича ишларни ташкил этиш эса “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва Бюро томонидан таъминланади.

Бунда истеъмолчидан давлат кўригидан, хизмат кўрсатиш ва бошқа ишларни ўтказиш учун ечиб олинган ҳисобга олиш ускунасининг ўрнига зудлик билан “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан бошқа кўрикдан ўтган ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилади.

Таъкидлаш керакки, фақат охирги 2 йилда реал кўрсаткичларни юқори даражада (20 фоизгача) бузиб акс эттирадиган 24,4 миллион АҚШ доллари қийматидаги 410 мингдан ортиқ эскирган ҳисоблаш ускуналари мамлакатга олиб кирилган.

Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида қарор билан бундан буён республика ҳудудига лойиҳанинг техник параметрларига мос келмайдиган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни олиб кириш тақиқланди.

Қарорда назарда тутилган чоратадбирларни амалга оширишнинг самарадорлиги энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимини модернизация қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларининг ўз вақтида олдини олишни ва умуман тармоқни жадал ривожлантиришни таъминлайди.

А.АБДУЛЛАЕВ (ЎзА) олган сурат.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.