ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ РИВОЖИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

Андижон қишлоқ хўжалик институтида вилоят Адлия бошқармаси ҳамда вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбекистонда фермер хўжаликлари: назария, ҳуқуқий асос ва амалиёт” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - «Qishloq Hayoti» -

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрда қабул қилинган “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланди. Бундан ташқари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва уларни ривожлантириш тажрибаси ва истиқболлари хусусида сўз борди.

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож” фермер хўжалиги раҳбари, “Ташаббус – 2017” кўрик-танлови ғолиби Ф.Исмоиловнинг тадбирда иштирок этиши талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди. У фермерлик фаолиятидаги ютуқлари, мамлакатимизда тадбиркор ва фермерларга яратилган имкониятлар, улардан тўла фойдаланиш ҳамда тинимсиз меҳнат қилиш зарурлиги ҳақида гапириб берди. Зулфия СУЛТОНОВА

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.