Парижда Халқаро Эпизоотик бюро сессияси

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Давлат ветеринария қўмитаси Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 20 май куни Франциянинг Париж шаҳрида Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (Халқаро Эпизоотик бюро) ассамблеясининг 86-Бош сессияси ўз ишини бошлади. Ушбу сессияда дунёнинг турли минтақаларидан 800 нафарга яқин вакил қатнашмоқда. Жумладан, унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Халқаро эпизоотик бюрога бугунги кунда 181 мамлакат аъзо бўлиб, ҳар йили май ойида бюронинг штаб квартираси жойлашган Париж шаҳрида бюрога аъзо давлатлар вакиллари иштирокида Бош сессия бўлиб ўтади.

Бу галги сессияда ҳайвонлар касалликлари соҳасида янги халқаро стандартлар қабул қилиниши, ҳайвонлар касалликларига, шунингдек, ҳайвонлардан одам- ларга юқадиган касалликларга қарши курашиш, уларнинг назорати ҳамда ҳайвонларни муҳофаза қилиш соҳасида, халқаро савдо­сотиқ алоқаларида озиқ­овқат маҳсулотлари, айниқса, чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга оид долзарб масалалар кўриб чиқилиши белгиланган.

Бош сессиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси раи-

си Б.Норқобилов ҳам сўзга чиқди.

***

22 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Халқаро Эпизоотик бюро бош директори М.Элуа билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Халқаро Эпизоотик бюро ўртасидаги ҳамкорликни келгусида янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, келишувларга эришилди.

Янгидан ташкил этилган Самарқанд ветеринария медицинаси институтида лойиҳаларни амалга ошириш, ветеринария мутахассисларини тайёрлашда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.