муаммо, ечим ва натижа

Qishloq Hayoti (Village Life) - - NEWS -

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Хоразм вилоятида ўтказилган навбатдаги оммавий қабулларда ҳам мазкур жараён яна бир бор амалий тасдиғини топди.

Хонқа, Шовот, Янгибозор туманлари ва Урганч шаҳрида ўтказилган оммавий қабулларда 500 дан ортиқ мурожаат турли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

Оммавий қабулларда мурожаатлар асосан соғлиқни сақлаш, суд, прокуратура, ички ишлар идоралари, бандлик, уй-жой масалаларига оид бўлиб, уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонасига 4 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг асосий қисми уй-жой олиш, уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти, меҳнат ва бандлик, суд қарорлари ижро этилиши, судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишларининг кўрилиши, банк-молия ва солиққа тортиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари, тадбиркорлик, коммунал хизмат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалаларига тааллуқлидир.

Хонқа туманида ўтказилган сайёр қабулда Янгиариқ, Боғот, Ҳазорасп ва Хонқа туманларида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Боғот тумани, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳасанбой ака Ёқубов қабулда маҳаллада яшовчи барча фуқаролар номидан маҳалласининг йўлларини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича вилоятдан тегишли ташкилотлар раҳбарларидан иборат гуруҳ тузилди ва аниқ муддат белгилаб берилди.

– Бугунги оммавий қабулда маҳалладошларим номидан мурожаат қилдим, – дейди Ҳ.Ёқубов. – Кўп йиллардан буён маҳалламизнинг 800 метрдан ортиқ йўлидаги асфальт қопламаси йўқ бўлиб кетган. Шу пайтгача ушбу муаммо ҳеч кимни қизиқтирмади, болаларимиз қишда лой, ёзда чанг йўлда мактабга боришга мажбур. Кексаларимиз кўчада юришга жуда қийналади. Мурожаатимни республика ва вилоят раҳбарлари шу ернинг ўзида ҳал қилиб беришди. Йўл қурилиши ва таъмири билан шуғулланувчи идораларнинг ходимлари маҳалламизда иш бошлайдиган бўлди. Тез кунларда йўлларимиз кенг ва равон бўлади.

Янгиариқлик Насиба Ниёзова уч нафар фарзанднинг онаси. Унинг турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони. Кўп йиллардан буён улар 2 хонали яшашга яроқсиз уйда кун ўтказиб келмоқда. Қабулда Насиба опа имтиёзли кредит асосида намунали уй сўраб мурожаат қилди.

– Ўзим туман ободонлаштириш бўлимида ишлайман, – дейди Насиба Ниёзова. – Ойлигим рўзғоримдан ортмайди. Янги уй олишга имкониятим йўқлиги сабабли, бугунги қабулда кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар учун мўлжалланган имтиёзли кредит асосида уй беришларини сўраб мурожаат қилдим. Мени барча мутасадди раҳбарлар очиқ чеҳра билан тинглашди. Улар бу масалани ҳал қилиб беришини айтди. Тез кунларда мен ҳам оилам билан чиройли, янги хонадонда яшаш бахтига эришаман. Бундай имконият учун Юртбошимизга ўз раиси Дилдора Абдуллаева. – Ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиб, имкон қадар ўз вақтида ҳал этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Тан олиш керак, бугунги қабул давомида ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар кўплиги аён бўлди. Ишимизни қайта кўриб, тўғри ташкил этишимиз зарур. Аҳоли муаммоларини самарали ҳал қилиш, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш, туман иқтисодиётини, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида янада кўпроқ меҳнат қиламиз.

Шовотда ўтказилган қабулда Хива, Шовот, Қўшкўпир туманлари ҳамда Хива шаҳри фуқароларининг мурожаатлари тингланди. Унда асосан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан меҳнатга лаёқати, жисмоний имконияти чекланган, кам таъминланган ва уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг мурожаатлари бўйича муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шовот тумани Қиёт қишлоғида истиқомат қилувчи 3 нафар фарзанднинг отаси, 1-гуруҳ ногирони Рашид Авезов вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг қабулида бўлиб, солиқ имтиёзлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳат олди. Шу ернинг ўзида Р.Авезов ногиронлиги бўлгани учун мол-мулк ва ер солиғи учун имтиёзга эга бўлди. Шунингдек, у газ ва электр тўловларини тўлашда қийналаётгани сабабли, имтиёз сўраб мурожаат қилди. Унинг бу муаммоси ҳам ижобий ҳал этилди.

Шовот туманида ўтказилган оммавий қабулда ушбу туманнинг Ўзбекистон қишлоғида яшовчи Гулбаҳор Рўзметова тўғри ичак саратони касаллиги билан бир марта операция бўлганлигини айтиб, иккинчи операцияга имтиёз сўраб гувоҳномаси олишда қийналиб юрган эди. Гавҳарнинг оилавий муаммолари инобатга олинган ҳолда шу ернинг ўзида унинг фарзанди Қувончбекка туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

Вилоятимизнинг Янгибозор тумани ва Урганч шаҳрида ташкил этилган сайёр қабулларда ҳам 200 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг аксарияти бандлик, пенсия, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақаларнинг тўланиши, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, тиббий хизмат, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, қурилиш учун ер ажратиш, йўл ва кўприкларни таъмирлаш борасидаги муаммолардан иборат.

– Вилоят аҳолиси учун 2 кун давом этган оммавий қабуллар жуда самарали бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Яраш Олламов. – Жами 500 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди ва уларнинг кўпчилиги ўз жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун дахлдор ташкилотларга тақдим этилди, ўн беш кун муддатда мазкур мурожаатлар ҳам қондирилади ёки уларнинг эгаларига асослантирилган жавоблар йўлланади.

Оммавий қабуллар давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан йўлланган ҳеч бир мурожаат жавобсиз қолмаслиги, ариза, таклиф ва шикоятлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, жавоб қайтарилиши, бу масала шахсан Президентимизнинг назоратида эканлиги қайд қилинди. Болтабой МАТҚУРБОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.