Агробиотехнология...

Qishloq Hayoti (Village Life) - - NEWS - А.АКРАМОВ, техника фанлари номзоди.

Агробиотехнология юқори ҳосилдорликни таъминлашда экологик соф ўғитлардан фойдаланишдир. Бугун мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси инновацион ривожланишга юз тутаётган бир пайтда мазкур усулнинг ҳам аҳамияти ошиб бораётир.

Мазкур усулда экинларга ишлов берилганда тупроқнинг биокимёвий жараёнлари меъёрлашади, экиннинг ўсиши, ҳосил тўплаши ҳамда етилиши тезлашади, генетик хоссалари, хусусан, иммунитети мустаҳкамланиб, иқлим ўзгаришларига бардоши ошади, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги кучаяди, тупроқ унумдорлиги юксалади.

Агробиотехнология уч усулда амалга оширилади: дастлаб уруғ биологик соф моддалар билан ишловдан ўтказилади. Кейин баргидан озиқлантирилади. Учинчи босқичда эса илдизидан...

АСОС МУСТАҲКАМ БЎЛСА...

Экишдан олдин уруғга микробиологик ўғит билан ишлов бе- риш унинг тез униб чиқиши, зараркунандалардан ҳоли бўлиши ва жадал ривожланишига хизмат қилади. Дейлик, чигитни “Байкал М-1” (ҳозирда асосан ушбу микробиологик ўғит ишлатилади) билан ишловдан ўтказиш жараёнини олайлик. Бунда эритма тайёрлашда 200 литр тоза ариқ сувига 2 литр микробиологик ўғит солиб аралаштирилади. Бир тонна туксиз чигит полиэтилен тўшамага текис ёйилади ва устига эритма сепилиб, 4-5 соат ўраб қўйилади. Иккинчи марта ҳам шу йўсинда ишлов ўтказилади. Учинчисида эса 150 литр сувга 1,5 литр микробиологик ўғит солиб аралаштирилади ҳамда уруғга сепилиб, 3-4 соат давомида димлаб қўйилади. Сўнгра уруғ экишга тайёр ҳисобланади.

ЭКИН БАРГИДАН ОЗИҚЛАНСА...

Фанда иммунитет тушунчаси бор. Иммуниология фани ўргана- диган ушбу тушунча ҳаёт мезонида ниҳоятда муҳим роль ўйнайди. Дейлик, бирор касалликка қарши эмланади. Шунда танада ўша хасталикка қарши иммунитет ҳосил бўлади. Ўсимликларда ҳам иммунитет борми? Ҳа, бор. Буни кўпчилик фермерлар даласида синаб кўрмоқда. Хусусан, суспензия йўли билан ишлов бериладиган кўплаб биологик воситалар айнан ўсимлик иммунитетини оширишга хизмат қилади. Экинни баргидан озиқлантириш айни шу жиҳати билан ҳам аҳамиятлидир.

Экинни баргидан озиқлантириш ўсимликнинг барглари кўпайиши – фотосинтез жараёни жадаллашган вақти ҳамда куртаклаш ва гуллаш даврида ўтказилади. Бунинг учун микробиоўғит (“Байкал М-1” препарати мисолида) хлорсиз тоза ариқ сувига аралаштирилиб, эритма тайёрланади. Бунда 300 литр сувга 3 литр ўғит қўшилади. Эритма ғўзага икки маротаба сепилади (ғунчала-

ИЛДИЗ ОРҚАЛИ ТЕЖАМЛИДИР

Ўсимлик асосий озуқани доимо илдизидан олган. Бу табиат қонунияти. Шу боис, агробиотехнологияда ҳам экинни илдизидан озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу тадбир биоўғитларни сув билан бирга томчилатиб суғориш орқали амалга оширилади. Мазкур усул билан тупроқдаги гумус миқдори ошади, минерал ўғитлар эримайдиган ҳолатдан осон ўзлаштирилувчига айланади, тупроқ зарарли кимёвий бирикмалардан тозаланади. Энг муҳими, маҳсулот сифати ва ҳосилдорлик ошади.

Бу усулда озуқа берилишини кенг тарқалган биоазот – “Ер малҳами” ўғити мисолида кўриб чиқамиз. Масалан, ғўзани учинчи ва тўртинчи суғоришда гектарига 3 литрдан биоазот оқизилади. Кузги буғдойни суғоришда биоазот тўрт марта ишлатилади: дастлаб уруғ сепилгандан сўнг намлаш сувида, вегетация даврида-

САМАРАДОРЛИК

Зироатлар парваришида микробиоўғитларнинг доимий қўлланилиши натижасида ҳосилдорлик пахтада – 30-40, буғдойда – 60-70, сабзавот ва полиз экинларида – 3040 фоизгача ошиши кузатилган.

Энг муҳими, ушбу усул эл саломатлигини таъминлашда аҳамиятлидир. Яъни аксарият деҳқонлар юқори ҳосил олиш учун минерал ўғитларни меъёридан 2-3 ҳисса кўп ишлатади. Натижада маҳсулотда нитратлар миқдори ошиб кетади. Нитрат эса инсон ҳазм органларида нитритга айланади. Ушбу модда ошқозон ва ичакларда нейратзол тўқималарини пайдо қилади. Улар, ўз навбатида, саратон касаллигини чақирувчи тўқималарни яратиши мумкин. Биологик ўғитлардан фойдаланиш эса ушбу ҳолатларнинг олдини олишга кўмак беради.

Кўриб ўтганимиздек, агробиотехнологиянинг ер бойлигини ошириш ва эл саломатлигини таъминлашдаги аҳамияти каттадир.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.