ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ПУЧОН УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚА РО РИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Умумэътироф этилган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрларни тайёрлашни ташкил этиш, мамлакатнинг мактабгача таълим муассасаларида кўп йиллар давомида етишмай келаётган педагог ва тарбиячилар ўрнини тўлдириш, инновацион муҳитни шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Пучон университетининг (Корея Республикаси) Тошкент шаҳрида Пучон университетини (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Пучон университети (Корея Республикаси):

ўқув бинолари, ўқув­лаборатория базаси, талабалар турар жойлари ва Университетнинг бошқа иншоотларини мебель, инвентарь, ўқув ва илмий жиҳозлар, ташкилий техника ва компьютерлар билан жиҳозлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади, шунингдек, ахборот­коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлайди;

Университетнинг кутубхона фондини шакллантиришга ва уни замонавий ўқув, ўқув­методик ҳамда илмий­техник адабиётлар билан тўлдиришга (шу жумладан, Пучон университетининг (Корея Республикаси) ресурслар базасидан фойдаланиш имкониятини яратган ҳолда), замонавий ахборот­ресурс маркази ташкил этилишига кўмаклашади;

ёш истиқболли маҳаллий илмий­педагог кадрларнинг, шу жумладан, чет элда малака оширишига кўмаклашади.

3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мамлакатни ижтимоий­иқтисодий ривожлантириш истиқболларига, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан- тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ мактабгача таълим, архитектура ва дизайн соҳасида, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

мактабгача таълим, архитектура ва дизайн тизимига, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларига замонавий таълим технологиялари асосида ўқув­тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот­таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;

мавжуд муаммолар ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда мактабгача таълим, архитектура ва дизайн соҳасида, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида илмий­тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

республикада мактабгача таълим, архитектура ва дизайн тизимини, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларини ривожлантиришга, илмий­тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа корхоналар ва ташкилотлар ўртасида мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ўрнатишга кўмаклашиш.

4. Белгилансинки: Университет олий таълим муассасаси – юридик шахс шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади, алоҳида мол­мулкка, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича тасарруфидаги пул маблағлари ва мол­мулк билан жавоб беради;

Университет таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда Пучон университетининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширади;

Университетда кадрлар, биринчи навбатда, мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларга, шунингдек, архитектура ва дизайн соҳасида ҳамда талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида малакали кадрларга бўлган эҳтиёж- ларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланади;

Университетда таълим олиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида, кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, тўлов­контракт асосида, шу жумладан, потенциал иш берувчилар – юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари бўйича, шунингдек, асосан мамлакат минтақалари ёшларининг таълим олиши учун ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади;

Университетга қабул 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мактабгача таълим, корейс тили, шунингдек, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус, касб­ҳунар маълумотга эга шахслар ўртасида кириш имтиҳонлари ўтказиш орқали амалга оширилади. Кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли, тартиби ва муддати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Пучон университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланади;

Университет битирувчиларига қўшимча юридик тартиб­таомилларсиз Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Пучон университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади;

Университетни молиялаштириш талабаларни тўлов­контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия 1­иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Қуйидагилар Ташкилий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Университетни ташкил этиш бўйича фаолиятни оператив бошқариш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, юридик, иқтисодий, ўқув­методик, моддий­техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;

Университетни ташкил этиш масалалари бўйича Пучон университети (Корея Республикаси) раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш;

зарур лойиҳа, қурилиш­монтаж ва таъмирлаш­тиклаш ишларини амалга ошириш, Университетни жиҳозлаш, инфратузилмасини яратиш, моддий­техник таъминлаш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Университетни ташкил этиш бўйича тасдиқланган жадвалларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ва мониторинг олиб бориш.

6. Белгилансинки, Университет фаолиятининг жамоатчилик бошқаруви олий органи – 2­иловага мувофиқ таркибдаги унинг Васийлик кенгаши ҳисобланади.

Қуйидагилар бўйича кўмаклашиш Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавр ва магистрлар тайёрлаш сифатини тизимли ошириш, Университет битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг янада ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий­техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилаш;

таълим жараёнига ўқитишнинг илғор шакллари ва усулларини, педагогик, компьютер ва ахборот­коммуникация технологияларини жорий этиш, илмий­тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ва молиялаштириш, самарали фундаментал (амалий) илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш, ўқув, илмий ва илмий­методик материалларни эълон қилиш, Университетда ўқув ва илмий жараёнларни оқилона интеграциялаш;

(Давоми 2-саҳифада)

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.