Таассуф

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Тўлқин АҲМАДАЛИЕВ, Бозорбой БЕКМУРОДОВ.

ҳам бу соҳада олиб борилаётган ишлар асло қониқарли эмас. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барча вилоят ва туманларда ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маданий­маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимлари жорий қилинди ва улар зиммасига одамларни рози қилиш, уларнинг турмушларини обод этишдек катта вазифалар юклатилди. Сирдарё вилоятида маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолиятининг ўта қониқарсизлиги эса бу соҳаларга дахлдор ҳоким ўринбосарларининг ўз бурчларига масъулият билан ёндашмаётганлиги, маданият уйлари фаолиятига панжа орасидан қараб келаётганини англатади. Ваҳоланки, вазият шундай экан, вилоят марказида қурилган бир­иккита айвонли дам олиш жойлари, кутубхона­ю савдо дўконлари билан ғурурланиб, мақтаниб юришнинг ўзи аҳоли дам олишларини зўр ташкил қилдик, дейишга тўла асос бўла олармикан? Қишлоқларда қачон гўзал маданий дам олиш гўшалари барпо этилиб, аҳолига намунали хизмат кўрсата бошлайди? Бу масалага вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий­маърифий ишлар бўйича масъуллари қандай муносабат билдираркан?

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.