ТАЪТИЛ МАРОЈЛИ ¤ТМОЈДА

Бугун сўлим табиат қўйнида жойлашган оромгоҳлар болажонларнинг шўх-шодон кулгусига тўла.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Ў.БАРОТОВ, ЎзА мухбири.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги “Зебинисо” болалар оромгоҳи ана шулардан бири. Айни пайтда бу ерда 285 нафар бола ёзги таътилни мароқли ўтказмоқда. Болаларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши ва дам олиши учун барча шароит яратилган.

– Оромгоҳда кўплаб дўстлар орттирдим, – дейди шаҳрисабзлик Алибек Мўминов. – Табиат қўйнида бўлиш менга жуда ёқади. Мусиқага қизиққаним боис ўзим билан гитара олиб келганман. Ўртоқларим илтимосига кўра турли мусиқалар чалиб беряпман. Хуллас, бу йилги таътил таассуротларга бой ўтмоқда.

Мавсум олдидан ушбу оромгоҳда ҳам кенг кўламли таъмирлаш­тиклаш ишлари бажарилди. 50 ўринли янги ётоқхона биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Болалар майдончаларига замонавий жиҳозлар ўрнатилди, ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилди. – Болаларнинг ёзги таътилда мароқли ҳордиқ чиқариши билан бирга, билимини янада мустаҳкамлашига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди оромгоҳ директори Асадулла Темиров. – 1,5 мингга яқин китоб фондига эга кутубхона янги адабиётлар билан бойитилди. Маънавият хоналари қайта таъмирланди. Спорт тўгараклари мунтазам ишлаб турибди.

Қашқадарё вилояти

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.