ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ПУЧОН УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

(Боши 1-саҳифада) Университетнинг моддий­техник, ўқув­методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув­лаборатория ускуналари ва ўқув­методик адабиётлар билан жиҳозлаш, Университетнинг ижтимоий ва маиший инфратузилмасини яхшилаш;

Университетнинг таълим ва илмий­тадқиқот жараёнига хорижий мамлакатлардан малакали ва тажрибали педагоглар ҳамда мутахассисларни жалб этиш, педагог кадрларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва уларнинг малака оширишдан ўтишларини ташкил этиш;

Университет фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун ҳомийлик хайриялари, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

талабаларни, энг аввало, етим болалардан ва ота­она васийлигисиз қолган болалардан иборат талабаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендиялар ажратиш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг яшаш жойларида бўш вақтларини фойдали ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг дам олишлари учун шарт­шароитлар яратиш;

ижтимоий­иқтисодий соҳанинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2018/2019 ўқув йилида ва кейинги йилларда Уни- верситетга қабул қилиш квоталарини ва ўқиш учун контракт суммасини белгилаш;

махсус стипендиялар бериш орқали Пучон университетига (Корея Республикаси) ва хорижнинг соҳавий бошқа етакчи таълим муассасаларига тажриба орттиришга юбориш учун энг истиқболли талабаларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш;

Университетнинг профессор­ўқитувчилар таркиби ва докторантлари учун халқаро тажриба алмашишни ташкил этиш.

7. Университетнинг Васийлик кенгаши Пучон университети (Корея Республикаси) билан келишган ҳолда: а) бир ой муддатда: Университет Уставини тасдиқласин, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Университетнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;

б) 2018/2019 ўқув йили бошлангунига қадар Университетни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган зарур ўқув­методик комплекслар билан таъминласин.

8. Университетга:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб кадрларга бўлган эҳтиёж ва мамлакатнинг ижтимоий­иқтисодий ривожланиш суръатларидан келиб чиқиб, Пучон университети (Корея Республикаси), Ўзбекис­ тон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда ўқишнинг янги истиқболли йўналишлари ва мутахассисликларини очишга;

Университетга ўқитувчилик қилиш ва илмий иш олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижлик профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ҳамда транспорт харажатларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича, тузиладиган шартномалар асосида ҳақ тўлашга рухсат берилсин.

9. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 2­берк кўча, 38а­уй манзилида жойлашган Чилонзор педагогика коллежининг бино ва иншоотлари оператив бошқариш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилсин, кейинчалик бепул фойдаланиш учун Университетга ўтказилсин.

Чилонзор педагогика коллежининг ўқувчилари ўқишни тамомлагунларига қадар Университетга берилган биноларда ўқишни давом эттиришлари белгилаб қўйилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида 2018 йил учун назарда тутилган капитал қўйилмаларнинг тежалган ёки ўзлаштирилмаган лимитларини ушбу қарорнинг 9­бандида кўрсатилган бино ва иншоотларнинг лойиҳа­смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга ҳамда уларни реконструкция қилишга йўналтириш орқали қайта тақсимланишини;

ушбу қарорнинг 9­бандида кўрсатилган бинолар ва иншоотларнинг 2019 йил ва ундан кейинги йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурининг қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига киритилишини таъминласин.

11. 2021 йилнинг 1 июлигача: Университет – барча турдаги солиқларни тўлашдан ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

Университетнинг жалб этиладиган хорижлик ходимлари – ягона ижтимоий тўловни ва жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлашдан;

Пучон университети (Корея Республикаси) – Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан ҳам доимий муассаса орқали, ҳам тўлов манбаидан олинган даромадлар бўйича фойда солиғини тўлашдан;

Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган ускуналар, компьютер техникаси ва ташкилий техникалар, ўқитишнинг техник воситалари, адабиёт, мультимедиа маҳсулоти, инвентарь ва бошқа моддий­техник ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Университет буюртмаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор­ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Университет буюртмаларига биноан Университет хорижий профессор­ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

14. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Университет буюртмаларига биноан малакали хорижий (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган) мутахассисларни республикага жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В.Шин ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У.Мажидов зиммасига юклансин.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.