ҚИРҚ ТОҒОРА ЎРНИГА ҚИРҚ КИТОБ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Рустам ЁҚУБОВ, “Себзор” МФЙ раиси:

– Бугунги кунда мамлакатимизда тўй­ҳашамлар, оилавий тантаналарни ортиқча дабдабаларсиз, ихчам ўтказиш, аҳоли учун муносиб шарт­шароитларни яратиш, ҳудудларни ободонлаштириш борасида тегишли чора­тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, тўйларнинг камхарж ўтказилишини қўллаб­қувватлаймиз. Чунки маҳаллада яшовчи оилаларнинг турмуш шароити ҳар хил. Кимдир пешона тери билан, кимдир эса тадбиркорлик билан орттирган маблағи эвазига тўй қилади. Биз тушунтириш ишлари олиб бориш орқали маҳалладошларимизнинг бир йўсинда тўй ўтказишига эришишимиз лозим. Бунинг учун ортиқча сарф харажатларсиз, 80­100 кишилик намунавий тўйлар ташкил этиш юзасидан жамоатчилик ўртасида тарғибот­ташвиқот ишларини йўлга қўйганмиз.

Тўй ошна­оғайни ёки маҳаллага ўзини кўрсатиш учун эмас, балки икки ёшнинг бахтини ўйлаб ўтказилиши керак. Катта миқдордаги қарз эвазига тўй қилиб, кейин қотган нон еб ўтиришдан кимга наф? Тўйдан тежаладиган ортиқча маблағни ёш оиланинг эҳтиёжи, мамлакатимизнинг тарихий обидаларига зиёрат қилишларига сарфлаш мумкин. Бу ёшларнинг тарихни чуқур англаб етиши ва башариятга ўрнак бўлиб келган аждодларимиз ҳаёти билан яқиндан танишишига имкон беради. Ўйлайманки, уларга 40 тоғора ўрнига 40 китоб совға қилинса, бу оила мустаҳкамлиги учун хизмат қилади.

Илгари тўйлар маҳаллада бўлар эди. У ўзининг дабдабаси билан эмас, турли айтишувлар, ривоятлар, одамларни одоб­ахлоқга чақирадиган саҳнавий чиқишлари билан эсда қоларди. Бугунги тўйларда эса ўйин­кулги ва дабдабага эътибор қаратилади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.