ДиллАрни, эллАрни боІловчи йґллар

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Дилфуза ЖЎРАЕВА, “Qishloq hayoti” мухбири. Сурхондарё вилояти

Ўтган йиллар мобайнида юртимизда темир йўл соҳасида йирик ислоҳотлар амалга оширилди. Бу жараён бугун ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Мавжуд темир йўллар юртимизнинг транспортиқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга, халқаро майдондаги нуфузи ва обрўэътиборини юксалтириш, энг муҳими, халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Соҳада эришилаётган ютуқлар инъикосини Термиз минтақавий темир йўл узели мисолида ҳам кўришимиз мумкин. “Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон” темир йўл линияси бугунги кунга келиб ҳудудларни жадал ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. Денгиз сатҳидан 1 минг 800 метр баландликдаги Ҳисор тоғ тизмаларини кесиб ўтган, узунлиги 223 километрни ташкил этувчи бу темир йўл линияси ҳозирда нафақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини, балки воҳани пойтахт ва бошқа ҳудудлар билан ҳам боғлади. Мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон локомотивлари Сурхондарёга мамлакатимиз ҳудудидан чиқмай келадиган бўлди.

Дарҳақиқат, бугун темир йўл тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кўлами жуда кенг. Энг асосийси, юртимизнинг Шарқ ва Ғарбни, Жануб ва Шимолни боғлайдиган транспорт­коммуникация ва транзит салоҳиятидан унумли фойдаланаётган “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Термиз минтақавий темир йўл узели томонидан бажарилаётган ишлар миллий иқтисодиёт тараққиёти бардавомлиги ҳамда аҳоли турмуш тарзининг муттасил фаровонлашувига хизмат қилмоқда. Аввал Тошкент шаҳридан йўлга чиққан йўловчи поезди Термиз шаҳрига 15­16 соат етиб келарди. Умумий узунлиги 325 километрдан иборат “Қарши – Термиз” йўналишидаги темир йўлнинг электрлаштирилиши эвазига бу вақт оралиғи қарийб 3 соатга қисқарди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида ёнилғи харажатлари қисқариб, атроф­ муҳит зарарланиши ҳам бирмунча камайди. Шунингдек, юк ташиш ҳажми 2 бараварга ортди. Дизель ёнилғиси билан ҳаракатланадиган тепловозлар ўрнини эгаллаган замонавий, юқори қувватга эга электровозлар сўнгги русумдаги ахборот коммуникация воситалари билан жиҳозланган.

– Илгари тепловозни дизель ёнилғиси орқали ишлатганмиз, электровоз эса замонавий бўлиб, уни электр энергияси ёрдамида бошқаряпмиз, – дейди Ўзбекистон Локомотив депоси 1­класс машинисти Азиз Мусинов. – Аввал тепловозда 14­15 та вагон ташиб келинарди. Ҳозирги замонавий электровозларнинг афзаллиги шундаки, биз тоғли ҳудудларга қарамасдан 20 та вагон ташиб келиш имкониятига эга бўлдик.

Ўтган давр мобайнида мазкур темир йўл линиясида жами 6 та подстанция қурилди. Мазкур лойиҳа учун жами 327,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилди. Айтиш жо- изки, ушбу лойиҳа поездлардан фойдаланиш сарф­харажатларини камайтириб, йўловчи ҳамда юкларни манзилига етказиш тезлигини оширади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти Сурхондарё филиали томонидан яқин­яқингача шаҳарлараро “Термиз – Сариосиё – Термиз” йўловчи ташиш поезди қатнови амалга ошириб келинаётган эди. Ўтган йилдан бошлаб аҳоли учун яна бир қулайлик яратилди. Аниқроғи, “Термиз – Болдир – Термиз” йўловчи поезди қатнови ҳам йўлга қўйилди.

– Поезд ҳар куни Термиз шаҳридан белгиланган жадвал асосида аниқ вақтда жўнаб, Болдир станциясига ҳам ўз вақтида етиб боряпти, – дейди “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Термиз филиали бошлиғи Азиз Холматов. – Болдир Термиз шаҳридан 80 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳоли зарурат юзасидан у ерга бориб келиш учун икки­учта автотранспортга чиқишига тўғри келарди. Эндиликда улар арзон ва хавфсиз, энг муҳими, вақт нуқтаи назаридан қулай транспорт хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.

Ҳозиргача Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл тизимини боғловчи йўл фақат “Қудуқли”, “Бекобод” станциялари бўйлаб амалга оширилаётган эди. Эндиликда қўшни давлат билан “Амузанг” станцияси орқали ҳам боғланиш имконияти яратилди.

– “Ўзбекистон темир йўллари” алоқачилари зиммасига юклатилган вазифа аъло даражада уддаланди, – дейди Термиз алоқа ва ишорат корхонаси бошлиғи Шерали Каримов. – Ушбу йўналиш Тожикистоннинг жануби­шарқий ҳудудларини боғлайди. Бунёд этилган янги темир йўл икки давлат манфаати учун хизмат қилади. Хусусан, Тожикистон транзит юкларни ўтказишда энг муҳим йўлак ҳисобланади. Шу боис бу ердан Туркманистон ва Афғонистон давлатларига чиқиш имконияти ҳам янада кенгаяди. Шунингдек, йўловчи ташиш борасида янги йўналишларни жорий этишда бир қатор қулайликлар юзага келади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.