Ґар бир тармоі даромадга ирмоі

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Ер – хазина. Унинг калити эса меҳнатдадир. Хонқа туманидаги “Фаррухбек-Ободжон” фермер хўжалиги далаларида бўлган киши бунга яна бир бор гувоҳ бўлади.

Ҳусанбой Атаниёзов раҳбарлигида хўжалик аъзолари ҳар йили пахта ва ғалладан мўл ҳосил олиб, шартномавий режаларни тўлиқ бажариб келмоқда. Хўжаликда ўтган йили пахта ва ғалладан 100 миллиондан зиёд даромад қилинди. Жорий йил бу кўрсаткич янада юқори бўлиши учун фермер хўжалиги аъзолари кунни тунга улаб меҳнат қилмоқда.

Айни пайтда қарийб 20 гектар ерга экилган ғалла тўлиқ пишиб етилди. Ғалла ўрим­йиғим мавсуми ҳам муваффақиятли ўтмоқда. 33 гектардан зиёд ерга “Хоразм ­127” навли чигит қадаган деҳқонлар шу кунларда ғўза парваришига зўр беришаётир. Хўжалик далаларида қўшқатор қилиб экилган ғўза баравж ўсмоқда. Ғўза ягана ва ўтоқдан тўлиқ чиқарилиб, қатор оралари икки марта культивация қилинди, зарур озуқалар берилди.

Фермер хўжалиги мус­ тақил техника тармоғига эга. Улар дала ишларида бировнинг техникасига маҳтал бўлмайди. Мана, ғўза қатор ораларига ишлов бераётган тракторчи Ҳусанбойнинг эгизаги Ҳасанбой Атаниёзов. У хўжаликнинг техника билан боғлиқ бўлган ҳамма ишларида бош­қош. Қолаверса, Ҳусанбой ва Ҳасанбойнинг ўғиллари Фаррухбек ва Ободжон ҳам оталарига камарбаста. Эгизакларнинг яна 20 нафардан зиёд маҳалладоши фермер хўжалигида доимий иш ўрнига эга.

Фермер барча ишчиларни ўз вақтида моддий рағбатлантириб боради. Ахир, қаерда манфаатдорлик бўлса, шу ерда унум бўлишини фермер яхши билади.

Хўжаликда қўшимча даромад келтирувчи экинлар ҳам экилган. Жумладан, 40 сотих майдонда аччиқ қалампир кўчатлари парваришланмоқда. Дала четлари- га қовоқ, тарвуз каби полиз экинлари экилган. Булардан ташқари, саримсоқпиёз, пиёз, помидор ва сабзавот экинларининг ҳамма туридан бор.

– Фермер хўжалигимизни кўп тармоқли қилиш ниятида паррандачилик ва чорвачиликни ҳам йўлга қўйдик, – дейди Ҳусанбой Атаниёзов. – Ҳозирда товуқ ва ўрдак жўжаларини парваришлаяпмиз. 15 бош қўй ва 20 бош қорамол эса чорвачилик тармоғига асос бўлиб турибди. Келажакда тармоқларни янада ривожлантириб, мўл даромад олишни режалаштиряпмиз.

Ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин сифатида мош, сабзи ва чорва моллари учун озуқа экинлари экишни мўлжаллаб турибмиз.

Болтабой МАТҚУРБОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.