Хориж шифокорларининг хайрия ёрдами

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Нукусдаги Республика кардиология марказида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Сеул миллий университетининг Бундан госпитали ҳамкорлигида кореялик малакали шифокорлар томонидан кам таъминланган оилаларнинг туғма юрак нуқсонли фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди.

Корея газ корпорацияси ҳомийлигидаги мазкур хайрия дастури бир неча йилдан буён давом этиб келмоқда.

– Орол фожиасидан жабр кўраётган аҳоли фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатаётганимиздан мамнунмиз, – дейди профессор Сонг Ёнг Хванг. – Икки кун давомида 63 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган бўл- са, шундан 39 нафар болада жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлиги маълум бўлди. Улардан икки нафари уч ҳафта давомида Кореядаги госпиталимизда даволанади.

– 2004 йилда туғилган ўғлим Аббосбекни тиббий кўрикка олиб келдим, – дейди нукуслик Тамара Бобониёзова. – 2016 йилда ўғлим Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди. Бугун кореялик шифокорлар ўғлимнинг соғлиғи яхшиланиб бораётганини айтишди. Бундан жуда хурсандман.

Таъкидлаш лозимки, Бундан госпитали Кореядаги энг нуфузли даволаш муассасаларидан бири ҳисобланади. Ушбу муассаса аҳолига юксак даражадаги малакали ва технологик тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга, талабалар, клиник ординаторлар учун ўқув ҳамда илмий­тадқиқот базаси ҳисобланади.

Давуд АБИБУЛЛАЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.