“БОР ТОВОҒИМ, КЕЛ ТОВОҒИМ” АҚИДАСИ ЭСКИРГАНИ РОСТМИ?

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Жўрақул НИЗОМОВ, “Олимпия” МФЙ раиси:

– Тўй ва оилавий маросимларни ихчамлаштириш борасидаги жамоатчилик ҳаракати халқимиз хоҳиш­иродасига асосан татбиқ этилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган тарғибот­тушунтириш ишлари натижасида бугун анча тартибга тушган тўй маросимлари кўпчилик юртдошларимизни “кўрпасига қараб оёқ узатиш”га ундамоқда.

Маҳалламизда тўй­ҳашамлар, оилавий тадбирлар ва маъракаларни исрофгарчиликсиз, ихчам қилиб ўтказиш бўйича чора­тадбирлар кўрилмоқда. Намуна қилиб кўрсатишга арзирли тадбирларимиз ҳам бор.

Маҳалладошимиз Рустам Собиров цехда ишчи бўлиб ишлайди. У уч фарзандни ўқитиб, уйли­жойли қилиш ҳақида кўп ўйларди. Авж олаётган манманлик, мақтаниш, ким ўзарга ўтаётган тўйлардан ташвишда эди. Чунки бўй чўзиб келаётган фарзандларининг орзу­ҳаваси ҳам улканлашиб бораётган эди. Буни биз – маҳалла фаоллари ҳам яхши билардик.

Кўпчиликнинг насиҳати, маҳалладошларимизнинг маслаҳати ва қудаларнинг таклифи билан Рустамжон қизини узатаётганида наҳорги ош маросимини қилмади. Қўни­қўшни учун кичик “худойи” қилиб берди. Бу эзгу тадбирдан маҳалла ҳудудидаги Мурувват уйи, ихтисослаштирилган мактаб­интернати, болалар шифохонаси даволанувчилари ҳам баҳраманд бўлди. Осмон узилиб ерга тушмади. Аксинча, ҳозир бу оила тўйни ихчам қилиб ўтказганидан хурсанд, ёшлар бахтли яшамоқда.

Аслида, юртдошларимизнинг ўзидан кўп яхши таклифлар чиқади. Биргина тадбиркоримиз Саидаъло Хўжаев юмшоқ мебеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Даромадидан қийналган, имконияти чекланган оилалар фарзандларига ёрдам бериб турар эди. Эндиликда нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяётган тадбиркор бир кун давомида сотилмай қолган, лекин муддати ўтмаган маҳсулотларни маҳалладаги кам таъминланган оилаларга текин тарқатишни таклиф этмоқда. Бу хайрли ишлар ҳаммамизни ҳушёрликка чорлайди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.