МЕҲНАТГА МУНОСАБАТ ЎЗГАРМОҚДА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Эргаш ЙЎЛЧИЕВ, “Хислат” МФЙ раиси:

– Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга жорий этилган “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари маҳаллаларга замонавий қиёфа бағишлаб, одамларнинг ҳаётга, меҳнатга муносабатини тубдан ўзгартирмоқда. Маҳалламиздаги 1 минг 860 хонадонда 6 минг 840 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ушбу дастур доирасида бизнинг маҳаллада ҳам ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, аҳоли яшаш ҳудудлари ободонлаштирилмоқда, 700 метр ички йўллар асфальт қи- линди. 3 та болалар майдончаси қурилди. Кўп қаватли уйларнинг том қисми таъмирланяпти. Маҳалладаги ишчи гуруҳ томонидан турли масалаларда 30 га яқин муаммо аниқланди ва бартараф этилмоқда. Мисол учун, иссиқ сув қувурларини мутасадди ташкилотлар билан биргаликда янгиладик. Маҳалла ариқларини тозаладик.

Аҳолининг асосий қисми иш билан таъминланган. Туман ҳокимлиги ва туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан аҳолининг ишсиз қисмига турли ишлар таклиф қилиниб келинади. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш бўйича уйма­уй юриб, оилалардаги қизиқишни ўрганиб, уларга тегишли таклифларни бераяпмиз. Бу бўйича банк ходимлари билан бирга иш олиб бораяпмиз. Бизнинг маҳаллага Халқ банки бириктирилган. Маҳаллада иккита ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд. Ушбу корхоналарда маҳаллий фуқароларимиз ҳам ишламоқда. Ҳозирги кунда 92 нафар фуқароларимиз хорижда. Уларнинг оилалари билан доимий суҳбат олиб борамиз. Бу йил хорижда ишлаётганларнинг 5 нафари қайтди. Уларни доимий иш билан таъминладик.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.