МАҲАЛЛАМИЗ КУНДАН-КУН ОБОД БЎЛМОҚДА

Давронбек РАҲМАТУЛЛАЕВ, “Хастимом” МФЙ раиси:

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

– Маҳаллалар, қишлоқлар, кўчалар кундан­кунга обод бўлмоқда. Кўркам қиёфа касб этмоқда. Шу жумладан, бизнинг маҳаллада ҳам ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимизда Ислом маданияти маркази барпо этиш ишлари бошланган. Ҳозирда маҳалламиздаги уйлар бузилмоқда. 128 хонадон бузилди. Яна 100 га яқин хонадон бузилиш арафасида. Халқ бунга қаршилик қилгани йўқ. Ҳаммаси рози. Аҳоли эҳтиёжга кўра, бошқа ҳудудлардан уй­жой билан таъминланмоқда. Нурафшон йўли бўйлаб 6 уй қуриляпти. Шунингдек, уйи бузилган аҳолига янги қурилган уйларга вақтинча яшаб туриш учун давлат томонидан 11 миллион 300 минг сўмдан пул берилаяпти. Бундан халқ рози.

Жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича профилактика инспектори билан ҳамкорликда доимий иш олиб борилмоқда. Бизнинг маҳаллада умуман кичик жиноят ҳам содир этилмади. Буни фахр билан айта оламиз. Халқ тинчлиги, осойишталиги муҳим ҳисобланади.

Камхарж тўй­маъракаларни ўтказиш таклифини фуқароларнинг кўпчилиги қўллаб­қувватлайди. Буни биз учрашувларда, тарғибот тадбирларида қайта­қайта тушунтириб бораяпмиз. Мисол учун, яқинда маҳалламиздаги 14­берк кўчада истиқомат қилувчи Шомаҳмуд Шоисломов ўғлини уйлантирди. Жуда намунали, камхарж, ортиқча исрофгарчиликсиз ўтди. Маҳалла вакиллари, оқсоқоллар тўй бошида туришди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.