МАҲАЛЛАДА ҲАЛИ ИШСИЗЛАР БОР

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Олимжон МИРЗАБОЕВ, “Олтинсой” МФЙ раиси:

– Маҳалламизда яшовчи Маъмура Одилова ва турмуш ўртоғи турли сабабларга кўра ишсиз қолди. Лекин ҳалол меҳнат қилиб, икки фарзандига яхши таълим­тарбия берди. Албатта, қийинчиликлар бўлди. Шундай шароитда маҳалла­кўй ёрдам қилмаса, оқибат қаерда қолади?! Маҳалла аҳли уларга коммунал тўловларни тўлашда ёрдамлашиб турди...

Бу халқимизга хос анъаналардан. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ижтимоий ҳимоя янада кучайтирилиб, оилалар ҳар томонлама қўллаб­қувватланмоқда. Лекин уларга қарзини тўлаб беришнинг ўзи етарли эмас. Шу боисдан бу оила аъзоларининг доимий бандлигини таъминлаш борасида ҳам чоралар кўрилмоқда. “Қўлдан берганга қуш тўймас”, дейдилар. Имконияти чекланган бўлса­да, аҳолига қўлимиз билан бериб, уларни дангасаликка ўргатмасдан, фойдали иш билан банд бўлишини таъминлашга эришиш асосий мақсадимиздир. Маҳалламиздаги 43 нафар ишсиз фуқароларни ҳам иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Яқинда Дилафрўз Эргашова тадбиркорликни бошлаш мақсади билан мурожаат қилди. Агар у ҳудудимизда тикувчилик цехини очса, ўндан зиёд хотин­қизни иш билан таъминлай олишини айтиб, биздан йўл­йўриқ сўради. Ўз таклиф ва ғояларини ўртага ташлади. Маҳалладаги тадбиркорлар билан маслаҳатлашилгач, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида унга банкка мурожаат қилиши ва кредит олиши учун тавсиянома бердик. Тез орада бу борадаги ишлар бошланади ва янги иш ўринлари яратилади.

Давлатимиз раҳбари 29 июнь куни туманимиздаги маҳаллаларни ўрганиш борасида бошланган ишлар хусусида тўхталар экан, уйма­уй юриб, ҳар бир оиланинг талаб­истакларини ўрганиш, муаммоси бўлса ёрдам бериш, тадбиркорларни жалб этиб, иш ўринлари яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Биз бу мақсад йўлида бор имкониятимизни ишга соламиз. Дилафрўз каби тадбиркорликка уқувли маҳалладошларимиз ҳам ана шундай эзгу мақсад билан яшаётгани, эл­юрт учун меҳнат қилиб, унинг равнақига ҳисса қўшиш истагида экани қувонарлидир.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.