Бу wаіда ижтимоий тармоідан олинган фикрлардан:

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Абдиғаппор Муҳамедов: Ўрик исроф бўлмасин, биродарлар! Агар компот, мураббо қилиб улгурмаётган бўлсангиз, сирка ишланг. Сиркани 6 яшар бола ҳам қила олади. Ўрикни (тагида ётган, эзилган, янчилгани ҳам бўлаверади) териб, ювасиз, сўнг данагини ажратиб ташлаб, сирли идиш (челак ёки кастрюлга) ярим миқдорда соласиз. Идишнинг қолган ярмига совуқ сув қуйиб, қопқоқ эмас, дока ё мато билан устини ёпасиз. Тамом! Ертўлада 1­2 ой тургач, ҳидланади, озроқ моғорлаши ҳам мумкин, сузиб олиб, бошқа идишга (банкага) қуйиб, қопқоқлаб, салқин жойга олиб қўйинг. Ушбу табиий сирка (уксуснинг) нақадар фойдалилигини билсангиз эди.

Лайло Ҳасанова: Самарқандда яхши одат бор. Мевалар пишишига яқин остига баландроқ қилиб мато тортиб қўйишади. Пастга тушиб увол ҳам бўлмайди. Ортиқча меҳнат ҳам талаб қилмайди. Мен ҳам ишхонамизнинг олдидан ўтаётиб ҳар сафар “шундай қилинса, яхши иш бўларкан”, дея хаёлимдан ўтказаман. Аммо...

Абдуқодир Мўминов: Ҳамма жойда шу аҳвол. Ўрик талқонини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш керак. Кейин экспорт қилиш зарур. Ўрик талқони зўр фойда келтирган бўларди. Ана, бизнес режа..

Ҳалима Ҳаким: Мен ҳозир Грузияга яқин жойдаман. Ҳаво салқин бўлгани учун ўрик бўлмас экан. Асалдай пишган ўрик кўз олдимдан ўтяпти. Увол қилманг, мавсумда тўйиб енг. Бош оғриқ, юракка энг фойдали ўрикдир. Табиий дори.

Гуллола Исоқова: Мен ҳам шу ҳолни кузатяпман. Лекин бориб териб олишга уяляпман. Эгасидан сўрамасдан олиб бўлмайди. Эгаси эса “қўшнилар, шу ўрикларни териб кетинглар, тўкилиб увол бўляпти”, демайди.

Абдуҳалим Мелиев: Ҳа, бу йил мева­чеванинг йили бўлди. Полиз маҳсулотлари ҳам зўр бўлган. Кўриниб турибдики, биз исрофгарчиликка йўл қўяяпмиз. Ҳали олдимизда қиладиган ишларимиз кўпга ўхшайди. Масалан, мини консерва цехига ўхшаш нарсаларни кўпайтириш керакми, дейман­да.

Раъно Сиддиқова: Кўчага экилган меваларга кўчадан ўтувчиларнинг ҳам ризқини қўшиб беради, дейишади. Шунинг учунми ҳовлидагидан кўчадаги дарахтлар кўпроқ мева қиладигандек. Уйимизнинг олдида анжир, олхўри дарахтлари бор. Ҳеч кимга тақиқламаймиз, ўтган олиб кетади. Шундаям мурабболар қиламиз, болалар тўйиб ейди, яқинларимизга улашамиз, қўшнилар, ўтганлар ҳам бемалол териб олади. Фақат бизда бўлса керак шундай одат…

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.