Имкониятлар кенгайиши – ТАРАЈЈИЁТ ОМИЛИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Ташқи савдо масалалари бўйича маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспортбоп маҳсулотларнинг потенциал имкониятларини аниқлаш, уларни ташқи бозорларга чиқаришда экспортчи корхоналарни эҳтимолий хавфхатарлардан ишончли ҳимоялаш бозор иқтисодиётининг асосий талаби ҳисобланади. Бу борада Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллабқувватлаш жамғармасининг алоҳида ўрни бор.

Хусусан, жамғарманинг Қашқадарё филиали томонидан жорий йилнинг январь-май ойларида ҳудуддаги кичик бизнес субъектларининг қарийб 18 миллион АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган маҳсулотлари экспортига кўмаклашилди. Жумладан, “Муборак текстил”, “Биг регион”, “Садо”, “Коттон роад”, “Санам” каби корхоналарнинг тайёр ва ярим тайёр трикотаж маҳсулотлари, “Премиум капитал гроуп” МЧЖ пойабзаллари, Қарши шаҳридаги “Nasaf trade invest” ҳамда “Шаҳрисабз мева-сабзавот агрофирмаси” мева-сабзавотларини экспортга йўналтириш бўйича хорижий ҳамкорлар топишда ва хорижда музокаралар ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Жамғарма томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоятдаги маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортга етказиб бериш имкониятига эга бўлган корхоналарга бориб, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиб, амалий кўмак бериб келмоқда. Шу орқали соҳада мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, тадбиркорларнинг ўз маҳсулотлари билан чет эл бозорига чиқиш имкони кенгаймоқда.

Бунда Жамғарма ҳамкорлигида экспорт сифатини ошириш ва кўпайтириш бўйича халқаро ташкилотлар билан семинарлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, шу йилнинг 22 апрель куни Европа Иттифоқининг “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлан- тириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренингги ўтказилди. Унда соҳага доир мавзу ва масалалар бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, жорий йилда Жамғарманинг Қозоғистон давлатида ваколатхонаси очилди. Ушбу ваколатхона Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, маҳаллий тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган тижорат таклифларини қозоғистонлик ҳамкорларга тақдим этиш ва Қозоғистоннинг йирик савдо марказларида реклама қилишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Кичик бизнес субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят ташкилотлари билан биргаликда учрашувлар ташкил этилмоқда. Унда тадбиркорларга давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳақида маълумот бериляпти. Қисқача айтганда, экспорт имкониятларини кенгайтириш орқали барча соҳада тараққиёт таъминланади. Шундай экан, жамғармамиз фаолиятининг асосий йўналиши ҳам Президентимиз томонидан қабул қилинган дастурий ҳужжатларнинг ижросига эришишдан иборатдир.

Баҳодир ЖАМОЛОВ, Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали директори.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.