Андижонлик фермерлар

дон тайёрлаш бўйича шартнома режасини ортиғи билан адо этдилар

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

(Боши 1-саҳифада) Ҳамиша пахта ва ғалла етиштиришда ўсишга эришиб келаётган Аброр Эгамовнинг ютуқлари замирида ерга муносабат алоҳида ўрин тутади. У ер тўйса, эл тўйишини обдон ҳис этади. Ҳайдов олдидан ерни имкон қадар маҳаллий ўғит билан тўйинтиришга одатланган фермер ёзда ўзини салқинга урмайди. Айни шу паллада Асакадаги паррандачилик корхонасидан маҳаллий ўғит ташийди. Ўтган кузда айни ғалла экиладиган майдонга 60 тоннадан зиёд парранда гўнги сочилди. Баҳорги ишлов давомида эса шарбат оқизилди. 2017 йил кузига қадар 180 тонна парранда гўнгини ерига солган Аброр Эгамов ғўзалари ҳам эътиборга лойиқ. Бўлиқ кўсаклар, гуллар ва шоналар хўжалик далаларида пахтадан ҳам баракали ҳосил олишга мустаҳкам замин қўйилаётганидан хабар бериб турибди. Такрорий экинлар салмоғида ерга дармон берадиган ловия, мош парвариш қилишга алоҳида эътибор берилаётгани ҳосил чўғини оширмоқда.

ОРТГАН ДОН ОРТИДАН КЕЛГАН КУЛЬТИВАТОР

Бўз туманидаги “Шермуҳаммад Абдуллаев” фермер хўжалигида деҳқончиликни ташкил этиш бобида ўзига хос тажриба бор. Чўл ҳудудида деҳқончилик қилишнинг сир-синоатларини қадамма-қадам ўзлаштириб бораётган фермер Баҳодир Абдуллаев меҳнатдан асло чарчамайди, янгиликнинг ортидан югуради. Ҳар ишда, хусусан, агротехник тадбирларда аниқликни, ҳисоб-китобни биринчи ўринга қўйгани боис ҳеч қачон ер чизиб қолмайди.

Жорий йилда ҳам 40 гектар ердаги ғаллазордан 228 тонна ҳосил олган фермер унинг 140 тоннасини давлатга сотиб, шартнома режасини 125 фоизга бажарди. Хирмонда қолган донни ишчиларига тақсимлагандан сўнг ўзига 60 тонна ғалла қолди.

Баҳодир техника деҳқоннинг қаноти эканлигини яхши англайди. У 3 йил аввал айни ғўзага суспензия бериш даврида навбат кутишдан чарчади. Янги олган “Ласетти”сини сотиб, пулига хорижда ишлаб чиқарилган пуркагичдан сотиб олди. Шундан буён суспензия беришда барқарорлик бор. Ғалла ва пахта ҳосилдорлигидаги ўсиш кўрсаткичлари эса бунинг самарасидир. Қолаверса, Беларуссиядан келтирилган юқори унумли культиваторни айтмайсизми. Бугун ушбу культиватор тупроқни шу қадар майин қиляптики, бунинг таъсирида илдиз чуқур кетмоқда. Демакки, ғўза ривожида илдамлик тезлашмоқда.

УЛУҒНОРДАГИ УЛУҒВОРЛИК Марказий Фарғона чўлининг қоқ ўр-

тасига жойлашган Улуғнорда ҳам ғалла мавсуми ҳар қачонгидан кўра уюшқоқлик билан якунланмоқда. Жорий йилда 5 минг 285 гектар майдонда бошоқли экинларни парвариш қилган фермерларнинг шижоати билан режа бажарилиши олдинга силжиди. Лўнда қилиб айтсак, 13 минг 741 тонна ўрнига 15 минг 886 тонна ғалла тайёрланди.

Чўлда деҳқончилик қилишнинг кўпчилик билмаган қийинчиликлари талайгина. Ана шундай шароитда улуғнорлик фермерлар ҳар гектар ер ҳисобига давлат буюртмаси учун 30,1 центнердан дон тайёрлашга эришдилар. Бу ютуққа тумандаги аксарият фермерлар муносиб ҳисса қўшдиларки, Улуғнорда улуғворлик бўй кўрсатди,

Абдулҳофиз Ҳожиқулов етакчилик қилаётган “Дилшод” фермер хўжалиги далалари чўлнинг Сарсонқум массивида бўлиб, Қўқон шамолининг зарбасидан қутилишнинг имконияти йўқ. Учар қумлар меҳнатингизни саноқли дақиқалар ичида йўқ қилиб юбориши мумкин. Шундай жойда деҳқончилик қилаётган хўжалик аъзолари илғорлар қаторида режани бажаришди. Бу айтишга осон. Хўжаликда давлат буюртмаси учун гектарига 33 центнердан дон тайёрланди. Ғалласи тош босганидан қувонган фермер механизатор ва сувчиларнинг ҳар бирига 1-1,5 тоннадан дон тақсимлаб берди. Ўтган йили пахта ҳосилдорлигини 35 центнерга етказган уста деҳқон бу йилги мўлжални янада каттароқ олмоқда. Аниқроқ айтганда, пахтачиликдаги меҳнат ҳам мақсадга яраша бўляпти.

Қобилжон АСҚАРОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.