Хизмат воситалари

осойишталикни таъминлашда асіотади

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи давомида Жиззах шаҳрини “Хавфсиз ҳудуд”га айлантириш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан бир қатор тадбирлар амалга ошириляпти. Асосий эътибор маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

Жиззах шаҳрида 34 та “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига хизмат кийимлари, велосипед ҳамда мобиль телефон аппаратлари топширилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах шаҳар кенгаши ташаббуси билан яратилган қулайлик ва имкониятлар “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини самарали ташкил этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишига шубҳа йўқ.

– Боболаримиз бежизга маҳалланг тинч, юрт тинч, деб айтмаганлар, – дейди “Зилол” маҳалла фуқаролар йиғини “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари Муҳаммад Мадмусаев. – Велосипед, иш кийими, хизмат телефони, тунги ёриткич би- лан таъминланганлигимиз кундалик юмушларимизни анча осонлаштириш баробарида ҳудудимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашга хизмат қилади.

Шу куни маҳаллалар фаолиятини ўрганиш бўйича жамоатчилик комиссиясининг хулосалари эълон қилинди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ маҳалла фаоллари “Энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини раиси”, “Энг фаол маҳалла профилактика инспектори”, “Энг фаол “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари”, “Энг фаол маҳалла масъул котиби”, “Энг фаол ёшлар ишлари бўйича ўринбосар”, “Энг фаол хотин-қизлар мутахассиси” номинациялари бўйича ғолиб деб топилиб, қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан “Раваллиқ”, “Наврўз” ва “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер жамланмалари топширилди. Муқимбой ИСМОИЛОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.