Ёш оилалар уйли бґлишди

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар вакилларига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ёшларнинг турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

2014 йилдан буён вилоятда турли соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритган 344 нафар ёшлар уй билан таъминланди.

Кармана тумани Талқоқ маҳалласида 64 та ёш оилага замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилган “Ёшлар уйлари” тантанали топширилди.

– Бу эътибор биз, ёшларни янги-янги марралар сари етакламоқда. Уй-жой масаласи улкан орзуимиз эди. Бугун ушбу орзуимиз ушалди. Оилам билан барча қулайликларга эга замонавий уйда яшаяпмиз, – дейди Ёшлар иттифоқи фаоли Шаҳноза Сулаймонова.

Ўтган бир йил давомида туманда 1411 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Шунингдек, 116 нафар ёш тадбиркорга имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, бунинг натижасида 357 та янги иш ўрни яратилди. 450 нафар ёш раҳбар кадрлар захираси шакллантирилиб, масъул лавозимларга тавсия этилди.

Фойдаланишга топширилган ушбу “Ёшлар уйи” ҳам келажак эгалари учун яна бир юксак эътибор ифодасидир. Ўйлаймизки, бу шарт-шароит уларнинг янада куч-ғайрат, шиддат билан иш олиб боришларида муҳим ўрин тутади. Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди.

Отабек АСЛОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.