«Пахтакор»нинг тикув цехи

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Ҳамроз АЛИ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Олот туманидаги “Пахтакор” МФЙда туман ҳокими ташаббуси билан тикувчилик цехи фаолият бошлади.

Айни кунда бу ерда иш билан банд бўлган 20 нафар қиз-жувон тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектлари буюртмаларини ўз муддатида, сифатли бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Мавжуд бинони таъмирлаш ҳамда тикув машиналари сотиб олиш учун зарур маблағ маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бериладиган имтиёзли кредит ҳисобидан қоплангани тадбиркор Мафтуна Полвоновага қўл келди.

– Тикувчилик цехини ташкил этишда ҳудудимиз сектори раҳбари ва туман ҳокимининг амалий ёрдами катта бўлди, – дейди тадбиркор. – Ҳозирча цехда тикувчиликда малакаси бўлган маҳалладошлар иш олиб боришмоқда. Келгусида “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ёшларни ҳам касбга ўргатиш режаларимиз бор.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.