Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қ А Р О Р И

2018 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ЯНГИЛАНГАН НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ВА ШАҲАРЛАРДА АРЗОН КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАР ҚУРИШ ДАСТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент шаҳри, 2018 йил 18 июль

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй­жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини самарали амалга ошириш, аҳолининг шинам турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, фуқароларнинг фаровонлик даражасини янада ошириш ва турар жой шароитларини яхшилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “Ипотека банк” АТИБ, Халқ банки АТБ, “Асака” АТБ ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБларининг (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб юритилади) 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитларини:

а) қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй­жойлар қуриш учун уй қурувчиларга дастлабки бадал:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй­жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй­жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй­жойлар учун – 25 фоиз миқдорида бўлишини назарда тутган ҳолда;

б) шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда, арзон кўп квартирали уйларни ўртача 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун арзон уйлар қуриш учун 20 йил муддатга, жумладан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 3 фоиз ставкали 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йиллик 4 фоиз миқдоридаги мар- жаси чегириб ташланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, кредит линияси маблағларини Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй­жойлар қуриш дастури доирасида уй­жойлар қуришга мақсадли йўналтирган ҳолда миллий валютада кредит линиялари очсин;

ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ жойларда уй­жойлар қуришни молиялаштириш учун 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча маблағлар йўналтирсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги:

шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш доирасида “Ўзбекистоннинг ипотека бозорини кенгайтириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Осиё тараққиёт банки билан бир ой муддатда музокаралар олиб борсин;

Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда аҳоли билан мулоқот натижаларига кўра аниқланган қўшимча уй­жой ҳажмларини шакллантириш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ жойларда янгиланган намуна- вий лойиҳалар асосида қўшимча арзон уй­жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуришни молиялаштиришга доир таклифлар киритсин;

2018 йил охиригача ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ жойларда уй­жойлар қурилишини молиялаштириш соҳасида халқаро молия институтлари (Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси) билан тузилган қарз битимларига ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин.

4. Кейинчалик “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК” МЧЖнинг йиллик 5 фоиздан юқори бўлмаган ставкаси бўйича кредит линияси очилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ депозитига йиллик 3 фоиз ставка бўйича жорий йил 1 ноябргача жойлаштириладиган 210 миллиард сўм миқдоридаги вақтинча бўш маблағлари импорт ёғоч­тахта материаллар ва том ёпиш учун темир листларни харид қилиш манбаи этиб белгилансин.

5. “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК” МЧЖ иштирок этувчи банклар билан биргаликда:

Ислом тараққиёт банкининг кредит линиялари бўйича “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК” МЧЖ ҳисобрақамларида жамланган, 2015­2017 йилларда шакллантирилган уй қурувчиларнинг дастлабки бадалларини икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирсин;

ҳар ярим йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига аввал аҳолига ажратилган кредитлар муддатидан олдин қоплангани тўғрисида ахборот киритсин ва вазирлик билан келишган ҳолда ушбу маблағларни уй­жойлар қуришга йўналтирсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Асли касби технолог бўлган Улуғбек 2007 йили Уйчи тумани Машад қишлоғи ҳудудида фермер хўжалиги ташкил этганди. Отаси унга “Ал­Машҳад­Саховат­Файз” дея ном қўйиб бериб, “Тонг ва тунни даласида ўтказган деҳқон кам бўлмайди, ўғлим...”, деб насиҳат қиларди. Улуғбек ўша пайтдаёқ даласининг баҳаво жойига шийпонча, тандир­ўчоқ қуриб кўчиб борди. Бир соғин сигир боғлади, катакка 20 та товуқ ташлади. Кейин агроном ва механизатор, сувчилардан маслаҳат олди. Бор куч­ғайратини йиғиб ишга киришди. Кузги шудгорлаш, кўкламги экиш, парвариш, ўрим­йиғим мавсумида тиним билмади. Шу боис ғалланинг гектаридан 60 центнер, пахтадан эса 40 центнер хирмон кўтарди.

– Жазирамами, изғиринми, дала кезишни, экинзорлар оралашни канда қилмайман, – дейди фермер. – Ҳар туп ниҳолни эринмай кўздан кечираман, ҳолатини ўрганиб, ён дафтарчамга ёзаман. Эртасигаёқ мутахассис билан бу ерга келиб, зарур чораларни кўрамиз. Бир қарич ернинг ҳам бўш қолишига йўл қўймайман. Барака шунда­да! Ўн бир йилдан буён пахтанинг ҳар гектаридан 40, ғалладан эса 65­70 центнердан ошириб ҳосил оляпмиз. Дарҳақиқат, мамлакатимизда тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб­қуватланмоқда. Уларга кенг имтиёзлар берилаётир. Уй­жой масаласими, кредит масаласими жойида ечилмоқда.

– Юқори ҳосил олаётганимиз учун Президентимиз томонидан берилган имтиёзли сертификатга эга бўлдик, – дейди бош ҳисобчи Марғубахон Неъматуллаева. – Натижада мавжуд майдоннинг 5 фоизига сердаромад экинлардан бирини экиш ҳуқуқи берилди. Ҳар йили “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан барпо этилаётган уй­жойлар, қишлоқ хўжалиги техникалари олишда имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имконига эга бўляпмиз. Хусусан, хўжалик аъзоларининг етти нафари ўзимизнинг автомобиллардан харид қилди.

Хўжалик техника паркида Голландия, Корея, АҚШ, Туркия, Россия ва Белорусдан келтирилган ҳамда маҳаллий 50 дан ортиқ ҳайдов, экиш, чопиқ, текислаш, ўғит сепиш, макка ва беда ўрувчи, пресловчи техникаю мосламалар мавжуд. Бундан ташқари, 2 та “МAN”, 8 та “ЗИЛ” транспортлари вилоят миқёсида хизмат кўсатиб, даромад келтираётир.

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пахтани қайта ишлаш корхоналари, дон қабул қилиш омборлари, минерал ўғит таъминоти билан шуғулланувчи ташкилотлар ва аҳолига 1 миллиард сўмдан кўпроқ техник хизмат кўрсатдик, – дейди илғор ҳайдовчи Шуҳратжон Мусабоев. – Ушбу хўжаликда меҳнат қилиб, кам бўлмаяпмиз, ойлик иш ҳақимиз 2­2,5 миллион сўмга етади.

– Ер келажакнинг ҳам мулкидир, – дейди хўжалик иш юритувчиси Икромжон Турсунов. – Уни фақат кимёвий ўғитлар билан “тўйинтириб” ҳосил етиштиришга зўр беравермаслик керак, кўпроқ маҳаллий ўғитлар захирасини яратиш, гўнг билан ишлов беришни кўпайтириш зарур. Бунинг учун эса ҳар бир фермер хўжалигининг ўз чорваси бўлиш керак.

Бу борада ҳам дадил қадамлар ташланмоқда. Соф фойдадан аввалига замонавий шийпон, техника саройи, молхона қурилди. Қарийб 100 миллион сўм сарфланган замонавий чорва биносида гўшт, сут йўналишида 85 бош қорамол парваришланмоқда. Маҳсулотлар вилоятдаги тиббиёт, мактабгача таълим муассасалари, кам таъминланган оилаларга етказиб берилмоқда. Фермадан чиқарилаётган маҳаллий ўғит чорва биносига ёндош 15 сотихли иссиқхонада ёзин­қишин помидор, бодринг, кўкатлар етиштирилишида асқотмоқда.

Хўжалик аъзолари 2017 йилнинг кузида 32 гектар ерга “Зимница” буғдой навини эккан эди. Гектаридан 72 центнердан хирмон кўтарилди. Ҳисоб­китоблар ушбу фермер хўжалигининг биргина дончиликдан 205 миллион сўм соф даромад олиши мумкинлигини кўрсатаётир. Агар пешма­пеш бу ерга дуккакли экинлар экилишини чўтга солсак, умумий даромад 250 миллион сўмга етади. Бу ҳаммаси эмас. “Султон” навли чигит қадалган 34 гектар дуркун ғўзалар ривожидан ҳам кўнгил тўқ. Шу кунгача меъёрдаги минерал ўғитлардан ташқари, 10 тоннадан маҳаллий ўғит сув билан оқизилгани боис бўлиқ кўсаклар бош кўтарди. Ғўза парваришида жорий йил ҳам камида 40­45 центнердан кам бўлмаган ҳосил етиштириш мақсадида мақбул муддатларда трихограмма, олтинкўз, габрабракон қўйиш, суспензиялаш ва бошқа агротехник тадбирлар сифатли адо этилмоқда. Бу борада Тоҳиржон Пўлатов, Адҳамжон Пирматов, Абдулатиф Абдураҳимов, Маҳмуджон Нишонов, Шокиржон Юсупов, Моҳира Юсупова, Ойшахон Жўраева, Санобар Расулова, Зоҳида Маҳкамова каби механизатор, сувчи, пудратчиларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Ёш бўлишига қарамай хўжаликни моҳирона бошқариб, қўшимча тармоқларни ишга тушириб, юзга яқин иш ўрни ярата олган ва эътирофга арзигулик ютуқларга эришаётган Улуғбек Абдусамиев доимо изланишда. У келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – пахта, пилла, мева­сабзавотларни қайта ишлайдиган, қадоқлайдиган замонавий корхоналарни барпо этиб, ўз маҳсулотлари билан дунё бозорига чиқмоқчи. Халқимиз интилганга толе ёр, деб бежиз айтмаган. Тилагимиз, элим деб, юртим деб, ёниб­яшаётган шундай ишбилармон, тадбиркорлар бор бўлсин.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.