Бґларкану... Пиллачилар тґрт мартагача wосил олмоічи

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Суҳроб ЗИЁДУЛЛАЕВ

Илгари бир йилда бир марта пилла етиштириларди. Бугунга келиб эса пиллачиликда “биринчи ҳосил”, “иккинчи ҳосил”, “учинчи ҳосил” ва ҳатто “тўртинчи ҳосил” иборалари ҳам пайдо бўлди. Бу мамлакатимизда илғор технологиялар ва инновацион ғояларга алоҳида эътибор берилаётганлиги натижасидир.

Ҳа, ростдан ҳам кейинги йилларда пиллачилик тармоғини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда пилладан бир йилда уч мартагача ҳосил олиш йўлга қўйилди. Ҳатто, айрим ҳудудларда тўртинчи ҳосил ҳам режалаштирилмоқда.

“O’zbekipaksanoat uyushmasi”нинг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда ҳудудларда иккинчи такро- рий пилла мавсуми давом этмоқда. Республикамиз пиллачилари бу мавсумда 800 тонна “кумуш тола” етиштиришни мақсад қилган.

Сирдарёликлар бу режанинг амалга ошишига муносиб улуш қўшиш мақсадида ёзги такрорий мавсумда 600 қути ипак қуртини парваришлаб, ҳозирги кунгача бир ярим тонна пилла топширдилар.

Бухоро вилояти пиллачилари томонидан эса 4 минг қути ипак қурти парваришланиб, ҳозиргача 100 тоннадан ортиқ “кумуш тола” етиштирилди. 1988 қути ипак қурти дасталарда тола ўрамоқда.

Ёзги такрорий мавсумда самарқандлик 2556 нафар пиллачи томонидан 1300 қути ипак қурти парваришланаётир. Улардан 90 қути ипак қурти “тилла”га ўранмоқда.

Фарғоналиклар ҳам бошқалардан ортда қолмоқчи эмас. Улар ёзги мавсумда 52 тонна пилла етиштиришни режалаштирган. Шунингдек, водийликлар ҳозирданоқ учинчи мавсумга ҳам тайёргарликни бошлаб юборган.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.