Маіом ансамблига Президент туwфаси

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Бозорбой БЕКМУРОДОВ

Президентимизнинг “Миллий мақом санъатини ривожлантириш ва ёшларни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, уларнинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда мақом санъатининг кенг имкониятларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қарори миллий мақом санъатини янада ривожлантириш билан бирга ёшларимизнинг ушбу йўналишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлди.

Қарор ижроси доирасида жорий йилнинг февраль ойида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси қошида устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳим Ҳасанов раҳбарлигида мақом ансамбли фаолиятини бошлаган эди. Апрель ойида биринчи бор ушбу ансамбль концерт дастурини санъат ихлосмандларига тақдим этди.

Айни вақтда ансамбль жамоаси Раҳим Ҳасанов етакчилигида репертуарларини янги ижролар билан бойитиш устида тинмай изланмоқда.

Яқинда мазкур жамоа созандаларига Президентимиз туҳфаси сифатида қадимий созлар, яъни доира, дўмбира, ғижжак, най, қўшнай, рубоб, уд ва қонун жамланмаси тантанали равишда топширилди.

– Бундай эътибор ижодий фаоллигимизни янада ошириб юборди, – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, истеъдодли хонанда Мадинабону Мамирова. – Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлигигига жавобан мумтоз қўшиқчилик санъатини янада бойитишга, элга манзур наволар яратишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.