ЎЗИМИЗНИНГ БЕЗАКЛИ ОЙНА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Т.БЕКНАЗАРОВ, ЎЗА мух­би­ри.

“Жиз­зах” эр­кин иқти­со­дий зо­на­си­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган “Ming Yuan Silu Industry” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти ша­кли­да­ги хо­ри­жий кор­хо­на­да бир ке­ча-кун­дуз­да 30 тур­да­ги 20 минг квад­рат метр безакли ойна ишлаб чиқа­рил­моқ­да.

Кор­хо­на­нинг иш­га ту­ши­ри­ли­ши би­лан Ўз­бе­ки­стон ҳам безакли ойна ишлаб чиқа­ра­ди­ган Укра­и­на, Бе­ла­русь, Эрон ва Хи­той ка­би са­ноқ­ли мам­ла­кат­лар қа­то­ри­дан жой ол­ди.

Хи­той­лик иш­би­лар­мон­лар то­мо­ни­дан бар­по эти­л­ган кор­хо­на учун каль­ций­ли со­да, кварц қу­ми, оҳак­тош ка­би 7 тур­да­ги хом ашё Жиз­зах ви­ло­я­ти­нинг ўзи­дан ва Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си, На­во­ий, Қа­шқа­да­рё ви­ло­ят­ла­ри­дан оли­на­ёт­га­ни қу­лай­лик туғ­дир­моқ­да.

Му­та­хас­сислар­нинг эъ­ти­роф эти­ши­ча, кор­хо­на ой­на­ла­ри­нинг си­фа­ти бо­шқа мам­ла­кат­лар­да ишлаб чиқа­ри­ла­ёт­ган шу тур­да­ги маҳ­су­лот­лар­га қа­ра­ган­да ан­ча юқо­ри.

Ай­ни пайт­да кор­хо­на­да 210 на­фар иш­чи меҳ­нат қи­ла­ё­тир. Улар­нинг 30 на­фа­ри хи­той­лик му­та­хас­сислар, қолган­ла­ри маҳал­лий ёшлар­дан ибо­рат.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.