Та­лаб ҳон­ди­рил­моҳ­да, ам­мо му­ам­мо ҳам бор

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - За­ми­ра ТОЖИЕВА. “Biznes Daily”.

Аҳо­ли со­ни­нинг ўсиб бо­риш тен­ден­ци­я­си шаҳар­да ёки қи­ш­лоқ­да яша­ши­дан қатъи на­зар, фуқа­ро­лар­нинг уй-жой­га бўл­ган эҳти­ё­жи оши­ши­га олиб ке­ли­ши та­би­ий. Бу эса уй-жой­лар бар­по этиш қам­ро­ви­ни кен­гай­ти­риш­ни тақо­зо қи­ла­ди.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да ай­ни шу жа­ра­ён ино­бат­га олин­ган ҳол­да бу ма­са­ла­га, ай­ниқ­са, уй­лар­нинг за­мо­на­вий ҳам­да ар­зон тур­ла­ри­ни қу­ри­ш­га алоҳи­да ва жид­дий эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да. Бу­гун­ги кун­да юр­ти­миз қи­ш­лоқла­ри­да ян­ги­лан­ган на­му­на­вий лой­иҳа­лар бўй­и­ча ар­зон уй-жой­лар қу­риш, шаҳар­лар­да эса ар­зон кўп квар­ти­ра­ли уй­лар­ни қу­риш ва ре­кон­струк­ция қи­ли­ш­га оид мах­сус дастур­лар ижро­си таъ­мин­лан­моқ­да.

Олий Маж­лис Қо­нун­чи­лик па­ла­та­си­нинг Са­но­ат, қу­ри­лиш ва сав­до ма­са­ла­ла­ри қў­ми­та­си то­мо­ни­дан маз­кур дастур­лар до­ира­си­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ишлар­нинг ҳо­ла­ти­ни муҳо­ка­ма қи­лиш мақ­са­ди­да дав­ра суҳ­ба­ти таш­кил этил­ди. Ун­да “Қи­ш­лоққу­ри­ли­шин­вест” ва “Ўз­шаҳарқу­ри­ли­шин­вест” ин­жи­ни­ринг ком­па­ни­я­ла­ри раҳ­бар­ла­ри то­мо­ни­дан ар­зон уй-жой ва кўп квар­ти­ра­ли уй­лар қу­ри­ли­ши ва ре­кон­струк­ция қи­ли­ни­ши ҳи­со­би­га аҳо­ли­нинг тур­муш да­ра­жа­си ва си­фа­ти­ни оши­риш бўй­и­ча олиб бо­ри­ла­ёт­ган ишлар, бу мас­кан­лар­ни йўл­лар, муҳан­дис­лик ком­му­ни­ка­ци­я­си ва бо­шқа ижти­мо­ий ин­фра­ту­зул­ма би­лан таъ­мин­лаш юза­си­дан кўри­ла­ёт­ган чо­ра­лар ҳақи­да маъ­лу­мот бе­рил­ди.

Ма­са­лан, қи­ш­лоқ жой­лар­да нарх па­ра­метр­ла­ри ва ши­нам­ли­ли­ги­га кў­ра як­ка тар­тиб­да­ги уй-жой на­му­на­ла­ри­нинг уч­та энг ар­зон ту­ри бар­по эти­л­а­ёт­га­ни таъ­кид­лан­ди. Чу­нон­чи, 2017 йил­да қи­ш­лоқлар­да ян­ги­лан­ган лой­иҳа­лар асо­си­да 15000 та ар­зон уй-жой қу­ри­либ, ўз эга­ла­ри­га топ­ши­ри­л­ган. Улар қу­ри­л­ган мас­сивлар­да 374 км. ичим­лик сув қу­вур­ла­ри, 284 км. та­би­ий газ, 293 км. электр тар­моқла­ри ҳам­да 90 км ав­то­мо­биль йўл­ла­ри қу­риб бит­ка­зил­ди. 2018 йил­да эса 22139 та ар­зон уй-жой қу­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган ва ал­бат­та, ун­га қў­шимча ра­ви­ш­да ке­рак­ли ин­фра­ту­зил­ма­вий ша­ро­ит­лар­ни яра­тиш ҳам кўз­да ту­ти­л­ган. Энг муҳи­ми, жо­рий йил­да на­му­на­вий ва ар­зон уй-жой­лар қу­риш кўла­ми­ни ўт­ган йи­л­га нис­ба­тан 1,5 ба­ро­бар кў­пай­ти­риш бўй­и­ча аниқ ре­жа­лар ишлаб чиқи­л­ган­ли­ги аҳо­ли­нинг уй-жой­га бўл­ган эҳти­ё­жи­ни қон­ди­риш бо­рас­и­да­ги ишлар кў­ла­ми кен­га­яёт­га­ни­дан да­ло­лат эка­ни қайд этиб ўтил­ди.

Дав­ра суҳ­ба­ти да­во­ми­да де­пу­тат­лар ҳу­д­уд­лар­да бў­либ, аҳо­ли би­лан ўт­каз­ган учра­шувла­ри да­во­ми­да фуқа­ро­лар­нинг ар­зон уй-жой­лар­га та­ла­би оша­ёт­га­ни, бу та­лаб қон­ди­ри­ла­ёт­га­ни би­лан бир­га маз­кур ма­са­ла­да қа­тор му­ам­мо­лар бор­ли­ги­га гу­воҳ бў­ли­ш­га­ни­га эъ­ти­бор­ни қа­ра­ти­ш­ди. Ай­ниқ­са, улар бу жа­ра­ён­да си­фат ма­са­ла­си дол­зарб бў­либ тур­га­ни­га алоҳи­да урғу бер­ди­лар. Жум­ла­дан, ай­рим объ­ект­лар­да қу­ри­лиш жа­ра­ё­ни­да тех­ник на­зо­рат тўлақон­ли олиб бо­рил­ма­ёт­га­ни, ак­са­ри­ят хо­на­дон­лар­да мар­каз­ла­ш­ган ка­на­ли­за­ция мав­жуд эмас­ли­ги, ай­рим уй-жой­лар учун тан­лан­ган ер мас­сивла­ри аҳо­ли учун ноқу­лай ва та­шқи муҳан­дис­лик ҳам­да транс­порт ком­му­ни­ка­ци­я­си тар­моқла­ри­дан олисда бў­либ қо­ла­ёт­га­ни, у ер­лар­да мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­си, мак­таб, бо­зор, ма­и­ший хиз­мат кўр­са­тиш шо­хоб­ча­ла­ри­нинг йўқ­ли­ги му­ам­мо­си кўта­рил­ди. Шу­нин­г­дек, уй-жой­лар қу­риш учун ер ажра­тиш­нинг ме­зон­ла­ри­га қай да­ра­жа­да риоя эти­л­а­ёт­га­ни, ай­рим то­и­фа­да­ги аҳо­ли­нинг, ма­са­лан, но­ги­рон­лар­нинг кре­дит­ни қай­та­риш бўй­и­ча им­ко­ни­ят­ла­ри чеклан­га­ни, уч то­мон­ла­ма шар­тно­ма­лар­ни им­зо­лаш, уй­лар­ни энер­гия те­жам­кор тарз­да қу­риш би­лан боғ­лиқ му­ам­мо­ли ма­са­ла­лар ўр­та­га ташла­ниб, те­ги­шли таш­ки­лот ва идо­ра­лар­нинг бу бо­ра­да­ги фикр-му­лоҳа­за­ла­ри тин­глан­ди. Дав­ра суҳ­ба­ти яку­ни­да соҳа­да­ги кам­чи­ли­клар­ни бар­та­раф этиш ва му­ам­мо­лар­ни ечи­ш­га до­ир те­ги­шли та­клиф-тав­си­я­лар ишлаб чиқил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.