ПОЙДЕВОРИ ДЎСТЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ҲАМКОРЛИК

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Аб­ду­ра­сул сат­то­ров.

Пре­зи­ден­ти­миз­нинг шу йил 9-10 март кун­ла­ри То­жи­ки­стон­га давлат таш­ри­фи да­во­ми­да мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да ўза­ро сав­до-со­тиқ, иқти­со­дий, ма­да­ний алоқа­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш юза­си­дан муҳим ке­ли­шувлар­га эри­ши­л­ган эди. Шу асо­сда яқин­да Са­марқанд шаҳри­да дастлаб­ки биз­нес фо­рум таш­кил этил­ди. Ун­да Са­марқанд ви­ло­я­ти ва То­жи­ки­стон­нинг Сўғд ви­ло­я­ти тад­бир­кор­ла­ри иш­ти­рок эт­ди­лар. Ўз­бе­ки­стон ва То­жи­ки­стон сав­до-са­но­ат па­ла­та­ла­ри ва­кил­ла­ри сўз­га чиқиб, иш­би­лар­мон­лар­нинг ўза­ро ҳам­кор­ли­ги­ни йўл­га қўй­иш ва ри­вож­лан­ти­риш учун яра­ти­л­ган им­ко­ни­ят ва қу­лай­ли­клар, со­лиқ ва бо­ж­хо­на им­ти­ёз­ла­ри ҳақи­да ба­таф­сил маъ­лу­мот­лар бе­ри­ш­ди. Йи­рик кор­хо­на­лар, ту­ри­стик фир­ма­лар, фер­мер ва тад­бир­кор­лар эса ўз­ла­ри тай­ёр­ла­ёт­ган маҳ­су­лот­лар ҳам­да кўр­са­та­ёт­ган хиз­мат­лар бўй­и­ча тақ­ди­мот­лар ўт­ка­зи­ш­ди.

Сўғд ви­ло­я­ти То­жи­ки­стон­нинг ши­мо­ли­да жой­ла­ш­ган. Асо­сий ҳу­д­у­ди тоғ­ли жой­лар­дан ибо­рат. Аҳо­ли­си 2,5 мил­ли­он­дан ор­тиқ. Мар­ка­зи – Хў­жанд шаҳри. Ҳу­д­уд­да ме­талл кон­струк­ци­я­лар, сенд­вич па­нел­лар, омих­та ем тай­ёр­лай­ди­ган, сут­ни қай­та ишлай­ди­ган кор­хо­на­лар, пар­ран­да­чи­лик фер­ма­ла­ри фа­о­ли­ят юри­та­ди­ган “Сўғд” эр­кин иқти­со­дий зо­на­си мав­жуд. Бу ин­шо­от­лар орас­и­да энг йири­ги “За­раф­шон” қўш­ма кон-ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти­дир. У бир ке­ча-кун­дуз­да 10 минг тон­на ме­талл­ни, 11 минг тон­на маъ­дан­ни қай­та ишлаш, бир йил­да 2,2 тон­на соф ол­тин ишлаб чиқа­риш қув­ва­ти­га эга. Кел­гу­си­да уни сут­ка­си­га 17 минг тон­на маъ­дан­ни қай­та ишлай­ди­ган, бир йил­да 5 тон­на соф ол­тин ишлаб чиқа­ра­ди­ган кор­хо­на­га ай­лан­ти­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Ви­ло­ят қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги­да боғ­дор­чи­лик етак­чи ўрин эгал­лай­ди. Етиш­ти­ри­ла­ёт­ган деҳқон­чи­лик маҳ­су­лот­ла­ри­нинг асо­сий қисми ич­ки ис­теъ­мол­га йў­нал­ти­ри­ла­ди.

– Кор­хо­на­миз ме­ва­лар­ни қу­ри­тиб, қа­доқла­ш­га их­ти­со­сла­ш­ган, – дей­ди “Ба­ра­кат Ис­фа­ра” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти ме­не­же­ри Их­ти­ёр Шер­ма­тов. – Йи­ли­га 50 тур­га яқин 490 тон­на маҳ­су­лот­ни қай­та ишлай­миз. Улар­ни, асо­сан, Ев­ро­па давлат­ла­ри­га экс­порт қи­ла­миз. Ўз­бе­ки­стон қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги маҳ­су­лот­ла­ри­ни етиш­ти­риш ва қай­та ишлаш соҳа­си­да кат­та та­жри­ба­га эга. Қо­ла­вер­са, Са­марқанд­да ҳам бун­дай фа­о­ли­ят би­лан шуғул­ла­на­ди­ган ва маҳ­су­лот­ла­ри­ни экс­порт­га чиқа­ра­ди­ган кор­хо­на­лар кўп экан. Шу бо­ис, улар би­лан ҳамкорлик қи­лиш ни­я­ти­да­миз. Биз­нес фо­рум бу бо­ра­да биз­га кат­та қу­лай­ли­клар ярат­ди.

Ан­жу­ман до­ира­си­да ик­ки мам­ла­кат тад­бир­кор­ла­ри учун ко­опе­ра­ция бир­жа­си ўт­ка­зил­ди. На­ти­жа­да улар ўза­ро та­жри­ба ал­ма­шиш, қўш­ма ин­ве­сти­ци­он лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш юза­си­дан ман­фа­ат­ли шар­тно­ма­лар им­зо­лаш им­ко­ни­я­ти­га эга бўл­ди­лар.

Биз­нес фо­рум ас­но­си­да Са­марқанд ва Сўғд ви­ло­ят­ла­ри ўр­та­си­да жа­ми қий­ма­ти 107 мил­ли­он 847 минг АҚШ дол­ла­ри­га тенг 170 та шар­тно­ма ва ме­мо­ран­дум им­зо­лан­ди. Чу­нон­чи, ишлаб чиқа­рув­чи­лар то­мо­ни­дан қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги, озиқ-овқат маҳ­су­лот­ла­ри, тўқи­ма­чи­лик, қу­ри­лиш ма­те­ри­ал­ла­ри, ма­и­ший хў­жа­лик мол­ла­ри, бо­шқа то­вар ва хиз­мат­лар экс­пор­ти бўй­и­ча 87 та шар­тно­ма ту­зил­ди. Ўн­дан зи­ёд ту­ри­стик фир­ма ўр­та­си­да эса то­жи­ки­стон­ли­клар­нинг Ўз­бе­ки­стон­га са­ёҳат­ла­ри­ни уюш­ти­риш бўй­и­ча ке­ли­шувлар­га эри­шил­ди.

– Кор­хо­на­миз таш­кил то­п­га­ни­га 7 йил бўл­ди, – дей­ди Пай­а­риқ ту­ма­ни­да­ги “Иро­да че­вар маҳо­ра­ти” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти ди­рек­то­ри Ди­лафрўз Бер­ди­бо­е­ва. – Асо­сан аёл­лар­боп ва бо­ла­лар­боп кий­им­лар ти­ка­миз. Уску­на­ла­ри­миз­ни чет эл­дан кел­тир­ган­миз. Ле­кин ҳо­зир­га­ча би­рор­та хо­ри­жий кор­хо­на би­лан экс­порт шар­тно­ма­си туз­ма­ган эдик. яр­мар­ка­да на­мой­иш қи­лин­ган маҳ­су­лот­ла­ри­миз­га То­жи­ки­стон­нинг “Зи­наб” кор­хо­на­си ва­кил­ла­ри қи­зиқиб қо­ли­ш­ди. Улар би­лан 105 минг дол­лар­лик тўқи­ма­чи­лик маҳ­су­лот­ла­ри ет­ка­зиб бе­риш бўй­и­ча шар­тно­ма им­зо­ла­дик.

– Биз оз ер­дан кўп ҳо­сил олиш йў­ли­да илғор тех­но­ло­ги­я­лар­дан кенг фой­да­ла­на­я­п­миз, – дей­ди сўғд­лик аг­ро­ном Аб­дуҳа­мид Ҳо­ши­мов. – Ма­са­ла­га шу жиҳат­дан ён­даш­сак, ис­сиқ­хо­на­да маҳ­су­лот етиш­ти­риш бо­зор барқа­рор­ли­ги­ни таъ­мин­лаш ва аҳо­ли эҳти­ё­жи­ни қон­ди­ри­ш­да энг са­ма­ра­ли усул ҳи­собла­на­ди. Аф­сус­ки, ҳо­зир­ча биз­да йи­рик ва за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­ли ис­сиқ­хо­на­лар кўп эмас. Шу бо­ис, гид­ро­по­ни­ка усу­ли­да­ги ис­сиқ­хо­на­да маҳ­су­лот етиш­ти­риш тех­но­ло­ги­я­си мен­га жу­да маъ­қул бўл­ди. Кел­гу­си­да ўз юр­ти­м­из­да шу­нақа ис­сиқ­хо­на­лар бар­по этиш ни­я­ти­да­миз.

Сўғд­лик меҳ­мон­лар уч кун да­во­ми­да биз­нес фо­рум­да иш­ти­рок этиш би­лан бир қа­тор­да Са­марқанд ви­ло­я­ти­да­ги йи­рик са­но­ат кор­хо­на­ла­ри, фер­мер хў­жа­ли­кла­ри фа­о­ли­я­ти би­лан яқин­дан та­ни­ш­ди­лар, та­ри­хий-ма­да­ний оби­да­лар­ни, диққат­га мо­лик мас­кан­лар­ни зи­ё­рат қил­ди­лар. Шу­нин­г­дек, ик­ки мам­ла­кат санъ­ат­кор­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги кон­церт дасту­ри­ни, “Ди­на­мо” ва “Хў­жанд” фут­бол жа­мо­ала­ри­нинг ўр­тоқ­лик учра­шу­ви­ни то­мо­ша қи­либ, қа­тор ма­да­ний тад­бир­лар­да қат­на­ш­ди­лар.

То­жи­ки­стон Халқ де­мо­кра­тик пар­ти­я­си­нинг Сўғд ви­ло­я­ти кен­га­ши ра­и­си Са­фа­роз Юну­сов ўз та­ас­су­рот­ла­ри­ни бун­дай ба­ён эт­ди:

– Би­ла­миз­ки, ўз­бек ва то­жик халқла­ри бир да­рё­дан сув ича­ди, ўза­ро қа­рин­до­ш­лик ришта­ла­ри би­лан боғлан­ган. Улар­нинг та­ри­хи ҳам, мил­лий-маъ­на­вий қа­д­ри­ят­ла­ри ҳам бир-би­ри­га уй­қа­шиб кет­ган. Шу бо­ис, муҳта­рам Шав­кат Мир­зи­ёев­нинг То­жи­ки­стон­га таш­ри­фи­ни мам­ла­ка­ти­миз аҳ­ли кат­та қу­вонч би­лан қар­ши­ла­ди. Не­га­ки, бу таш­риф ик­ки давлат ўр­та­си­да­ги аза­лий қўш­ни­чи­лик, би­ро­дар­лик алоқа­ла­ри­ни қай­та ти­кла­ш­га, ўза­ро сав­до-со­тиқ, иқти­со­дий, ма­да­ний-маъ­ри­фий алоқа­лар­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди. Са­марқанд за­ми­ни­да таш­кил эти­л­ган биз­нес фо­рум ҳам моҳи­я­тан эз­гу­лик уруғи би­лан йўғрилган.

Дар­воқе, ўз­бе­ки­стон­лик ва то­жи­ки­стон­лик тад­бир­кор­лар иш­ти­ро­ки­да Са­марқанд­да бўл­ган уч кун­лик илк биз­нес-фо­рум му­ваф­фақи­ят­ли якун­лан­ди. У ҳа­де­май иж­о­бий са­ма­ра­ла­ри­ни бе­ра бо­шлай­ди.

ПОЙДЕВОРИ ДЎСТЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ҲАМКОРЛИК

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.