Чолҳу ас­боб­ла­ри­миз жаҳон бо­зо­ри­да

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Н.МАМАЗИЯЕВА.

Аб­ду­ма­лик Ма­драҳи­мов раҳ­бар­ли­ги­да­ги “Ғиж­жа­ки Бо­бу­рий” кор­хо­на­си му­сиқа ас­боб­ла­ри­ни тай­ёр­лаб хо­риж­га эскпорт қил­моқ­да.

– Қо­зоғи­стон, Қи­рғи­зи­стон, Озар­бай­жон ка­би давлат­лар­дан ҳам бу­юрт­ма­лар ол­моқ­да­миз, – дей­ди жа­моа раҳ­ба­ри Аб­ду­ма­лик Ма­драҳи­мов. – Улар­га на­фақат ўзимизнинг мил­лий, бал­ки қар­дош халқлар му­сиқий чолғу ас­боб­ла­ри­ни ҳам ясаб бе­ра­миз.

1991 йил­да уч тур­да­ги чолғу ас­боб­ла­ри­ни ишлаб чиқа­ра бо­шла­ган жа­мо­ада қа­дим­ги му­сиқа ас­боб­ла­ри­ни қай­та яра­тиш, улар­ни за­мо­на­вий хо­ма­шё­лар би­лан яна­да му­камм­ал­ла­ш­ти­ри­ш­га эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди. Ай­ни пайт­га ке­либ 35 тур­да­ги маҳ­су­лот­лар ишлаб чиқа­рил­моқ­да ва 40 дан ор­тиқ мам­ла­кат­да­ги ха­ри­дор­лар­га со­тил­моқ­да.

Фа­о­ли­ят­ни яна­да кен­гай­ти­риш ва иш ўрин­ла­ри­ни кў­пай­ти­риш мақ­са­ди­да Та­шқи иқти­со­дий фа­о­ли­ят Мил­лий бан­ки то­мо­ни­дан бе­ри­л­ган им­ти­ёз­ли кре­дит кор­хо­на­га ян­ги им­ко­ни­ят­лар эши­ги­ни оч­ди.

Хи­той­дан 1 мил­ли­ард сўм қий­ма­ти­да­ги ян­ги, за­мо­на­вий даст­гоҳлар кел­ти­ри­ли­ши фа­о­ли­ят кўла­ми­ни яна­да кен­гай­тир­ди. Ев­ро­па чолғу ас­боб­ла­ри­ни ишлаб чиқа­риш йўл­га қўй­ил­ди. Бун­га ми­сол та­риқа­си­да скрип­ка­нинг бе­шта ту­ри ўз­ла­ш­ти­ри­л­га­ни­ни ай­тиш мум­кин.

Эн­ди­лик­да кор­хо­на фор­те­пья­но, ги­та­ра тай­ёр­лаш орқа­ли жаҳон бо­зо­ри­га чиқиш­ни ре­жа­ла­ш­тир­ган. Кор­хо­на ўт­ган йил­нинг ўзи­да мам­ла­ка­ти­м­из­да­ги 23 та му­сиқа ва санъ­ат мак­та­би­га 280 мил­ли­он сўм­лик чолғу ас­боб­ла­ри­ни ет­ка­зиб бер­ди.

Шу­нин­г­дек, “Ғиж­жа­ки Бо­бу­рий”да ме­бель ишлаб чиқа­риш­ни ҳам йўл­га қўй­ди. Шу кун­лар­да ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар асо­си­да маҳ­су­лот­ни маҳал­лий­ла­ш­ти­риш ва ян­ги иш ўрин­ла­ри­ни кў­пай­ти­ри­ш­га эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.