Ва­тан­до­шлар “Бу­юк ке­ла­жак”ка бир­лаш­моқ­да

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ - О. ЛАТИПОВА.

“Бу­юк ке­ла­жак” халқа­ро но­давлат но­ти­жо­рат таш­ки­ло­ти фа­о­ли­я­ти­га бағи­шлан­ган пресс-бри­финг бў­либ ўт­ди.

Тад­бир­да таъ­кид­лаб ўти­л­га­ни­дек, маз­кур таш­ки­лот жо­рий йил­нинг 14 ап­ре­ли­да рес­пуб­ли­ка­миз Ад­лия ва­зир­ли­ги­да рўй­хат­дан ўт­ка­зи­л­ган. Унинг таъ­сис­чи­ла­ри тар­ки­би, асо­сан, чет эл­да яша­ёт­ган, тур­ли ну­фуз­ли хо­ри­жий ҳам­да халқа­ро таш­ки­лот ва муас­са­са­лар­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган ва­тан­до­шла­ри­миз ҳи­собла­ни­ша­ди. “Та­раққи­ёт стра­те­ги­я­си” мар­ка­зи ҳам таш­ки­лот таъ­сис­чи­ла­ри қа­то­ри­дан ўрин олган.

Рос­сия, Бу­юк Бри­та­ния, Бель­гия ва яқин Шарқ­да ис­тиқо­мат қи­ла­ёт­ган 32 на­фар ўз­бе­ки­стон­лик таш­ки­лот экс­перт­лик кен­га­ши­нинг илк аъ­зо­ла­ри бў­либ ки­ри­ш­ган бўл­са, ҳо­зир улар­нинг со­ни 100 на­фар­дан зи­ёд­ни таш­кил эт­моқ­да. Ай­ни пайт­да ду­нё­нинг бо­шқа давлат­ла­ри­да­ги ва­тан­до­шла­ри­миз ҳам таш­ки­л­от­га бир­ла­шиш ис­та­ги­ни бил­ди­риш­моқ­да.

Маъ­лу­мот бе­ри­л­га­ни­дек, таш­ки­лот фа­о­ли­я­ти­нинг асо­сий мақ­са­ди мам­ла­ка­ти­м­из­да си­ё­сий, ижти­мо­ий-иқти­со­дий соҳа­лар­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ис­лоҳот­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш, 2017-2021 йил­лар­да Ўз­бе­ки­стон­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг бе­шта усту­вор йў­на­ли­ши бўй­и­ча Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­да бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­риш, ху­су­сан, те­ги­шли қо­нун ёки қа­рор­лар лой­иҳа­ла­ри­ни тай­ёр­лаш ва муҳо­ка­ма қи­лиш жа­ра­ё­ни­да экс­перт­лик кў­ма­ги­ни кўр­са­ти­ш­дан ибо­рат.

Шу­нин­г­дек, Ўз­бе­ки­стон­нинг 2035 йи­л­га­ча узоқ муд­дат­ли ри­вож­ла­ниш мо­де­ли­ни ишлаб чиқиш, ун­да аҳо­ли­нинг яшаш да­ра­жа­си ва си­фа­ти­ни яна­да ях­ши­лаш, ин­ве­сти­ци­я­лар бо­зо­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш, давлат бо­шқа­ру­ви ин­сти­тут­ла­ри­ни ис­лоҳ қи­лиш кўз­да ту­ти­л­ган. Уш­бу ва­зи­фа­лар­ни амал­га оши­риш учун халқа­ро кон­сал­тинг ком­па­ни­я­ла­ри­ни жалб эт­ган ҳол­да узоқ муд­дат­ли ри­вож­ла­ниш мо­де­ли­ни ишлаб чиқиш бўй­и­ча иш­чи гу­руҳла­ри­ни ту­зиш, уш­бу мо­дел­нинг асо­сий йў­на­ли­шла­ри­ни муҳо­ка­ма қи­ли­ш­га бағи­шлаб жо­рий йил июнь ой­и­да Ўз­бе­ки­стон­да таш­ки­лот экс­перт­лик кен­га­ши­нинг би­рин­чи фо­ру­ми­ни ўт­ка­зиш, ри­вож­ла­ниш мо­де­ли­нинг дастлаб­ки иш­чи лой­иҳа­си­ни тай­ёр­лаш, шу­нин­г­дек, за­мо­на­вий ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри им­ко­ни­ят­ла­ри­дан фой­да­ла­ниб “Бу­юк алоқа” май­до­ни­ни таш­кил­ла­ш­ти­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Пресс-бри­финг да­во­ми­да он­лайн алоқа орқа­ли япо­ния, АҚШ, Бу­юк Бри­та­ния, Рос­сия, Да­ния, Швей­ца­рия, Поль­ша ка­би яна бир қа­тор мам­ла­кат­лар­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган таш­ки­лот аъ­зо­ла­ри би­лан ви­део­му­лоқот бў­либ ўт­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.