ШОЛИЗОРДАГИ БАЛИҚЛАР

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Г.МУРОДАЛИЕВА. “Biznes Daily”.

Ба­лиқ – са­ло­мат­лик учун бе­та­к­рор неъ­мат. Му­та­хас­сислар­нинг таъ­кид­ла­ши­ча, тўрт со­ат мо­бай­ни­да ҳазм бўла­ди­ган ҳай­во­нот гў­ш­ти­дан фарқ­ли ўла­роқ, ба­лиқ тар­ки­би­да 15 фо­из миқ­до­ри­да ор­га­низмга ен­гил син­га­ди­ган оқ­сил­лар, шу­нин­г­дек, мод­да­лар ал­ма­ши­ну­ви учун за­рур бўл­ган йод, мар­га­нец, мис, рух, фтор ка­би мик­ро­эле­мент­лар мав­жуд. Гў­ш­ти тар­ки­би­да ярим тўй­ин­ган оме­га-3 ёғ кис­ло­та­си бор­ли­ги унинг асо­сий қим­ма­ти­дир. Бу мод­да қон­да­ги ли­пид­лар ва хо­ле­сте­рин миқ­до­ри­ни тар­ти­б­га со­либ, ате­ро­скле­роз­нинг ри­вож­ла­ни­ши­га тўсқин­лик қи­ла­ди, бош мия, юрак ва қон то­мир­ла­ри ҳо­ла­ти­га са­ма­ра­ли таъ­сир кўр­са­та­ди.

Олим­лар ўт­каз­ган кли­ник та­дқиқот­лар­да ҳаф­та­си­га ик­ки мар­та ба­лиқ ис­теъ­мол қи­лиш юрак хаста­ли­кла­ри ри­вож­ла­ни­ши­ни 30 фо­из ка­май­ти­ри­ши ис­бот­лан­ган. Ба­лиқ­ни бо­ла­лар­га ҳаф­та­да 2 мар­та тай­ёр­лаб бе­риш улар­ни ра­хит, ка­ри­ес, соч тўки­ли­ши, бўқоқ­дан асрай­ди. Ба­лиқ­нинг яна бир ноёб ху­су­си­я­ти – унинг тар­ки­би­да­ги тўй­ин­ма­ган ёғлар ис­теъ­мол қи­л­ган маҳ­су­лот­ла­ри­миз­нинг за­рар­ли таъ­си­ри­ни йўққа чиқа­ра­ди.

Аҳо­ли­миз, ай­ниқ­са, фар­занд­ла­ри­миз са­ло­мат­ли­ги­га кат­та эъ­ти­бор қа­ра­та­ёт­ган давла­ти­миз раҳ­ба­ри йиғи­ли­шлар­дан би­ри­да боғ­ча­лар­да бо­ла­лар­ни бел­ги­лан­ган меъёр­лар асо­си­да тўғри ва си­фат­ли овқат­лан­ти­риш­ни таш­кил эти­ш­га алоҳи­да тўх­тал­ди. Бо­ла­лар­га сут маҳ­су­лот­ла­ри ва ме­ва та­с­диқлан­ган нор­ма­дан кам миқ­дор­да бе­ри­ла­ёт­га­ни, ба­лиқ маҳ­су­лот­ла­ри эса де­яр­ли бе­рил­ма­ёт­га­ни танқид ости­га олин­ди.

Мам­ла­ка­ти­миз Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 1 май­да­ги “Ба­лиқ­чи­лик тар­моғи­ни бо­шқа­риш ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри асо­си­да “Ўз­бек­ба­лиқ­са­но­ат” уюш­ма­си таш­кил этил­ди. Маз­кур уюш­ма то­мо­ни­дан юр­ти­м­из­да ба­лиқ­чи­лик­ни ри­вож­лан­ти­риш бо­рас­и­да та­лай ишлар амал­га оши­рил­моқ­да.

Жум­ла­дан, ҳу­д­уд­лар­да жаҳон та­жри­ба­си асо­си­да та­би­ий сув ҳа­вза­ла­ри­га қа­фас (са­док) мо­сла­ма­ла­ри­ни ўр­на­тиш, ин­тен­сив усул­да ки­чик сув ҳа­вза­ла­ри ва су­ви ёпиқ ти­зим­да ай­ла­на­ди­ган ҳо­ву­з­лар­ни таш­кил этиш, шо­ли экин май­дон­ла­ри­да “Шо­ли+ба­лиқ” тех­но­ло­ги­я­си­ни қўл­лаш орқа­ли ба­лиқ етиш­ти­риш йўл­га қўй­ил­моқ­да. Ба­лиқ­ни қай­та ишлаш тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни рес­пуб­ли­кам­из­да жо­рий этиш бо­рас­и­да ил­мий-ама­лий тав­си­я­лар бе­ри­ляп­ти.

Уюш­ма ра­и­си Ава­з­хон Эр­га­шев­нинг бил­ди­ри­ши­ча, “Ўз­бек­ба­лиқ­са­но­ат” фой­да­ла­ни­ши­да­ги 203 минг гек­тар та­би­ий ҳа­вза­лар­дан 179 минг гек­та­ри ба­лиқ овлаш ишла­ри­ни таш­кил этиш учун узоқ муд­дат­га ижа­ра­га бе­ри­л­ган.

– “2018 йил­да ба­лиқ маҳ­су­лот­ла­ри етиш­ти­риш ҳа­жми­ни оши­риш, соҳа­га ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар­ни жо­рий этиш бўй­и­ча ҳу­д­уд­лар­да жа­ми 13 та ёпиқ ти­зим­ли ва 89 гек­тар ер май­дон­ла­ри­да ин­тен­сив усул­да ки­чик сув ҳа­вза­ла­ри бар­по этил­моқ­да, – дей­ди Ава­з­хон Эр­га­шев. – Уш­бу сув ҳа­вза­ла­ри­да Аф­ри­ка лаққа­си, зоғо­ра­ба­лиқ (карп), гул­моҳи (фо­рель) ва ба­кра­ба­лиқ (осётр)лар­ни етиш­ти­риш йўл­га қўй­и­ла­ди. “Шо­ли+ба­лиқ” тех­но­ло­ги­я­си, яъ­ни шо­ли май­дон­ла­ри­да ба­лиқ боқиш Жа­ну­би-шарқий Оси­ё­да ом­ма­ла­ш­ган. Бу усул­нинг шо­ли­га ҳам, ба­лиққа ҳам фой­да­ли жиҳат­ла­ри кўп. Шо­ли ҳо­си­ли се­зи­лар­ли оша­ди, чун­ки ўзи­га озиқ из­ла­ган ба­лиқ ту­проқ­ни тит­ки­лаб, юм­ша­тиб бе­ра­ди, шо­ли­нинг ях­ши ри­вож­ла­ни­ши­га им­кон туғ­ди­ра­ди. Чиқин­ди­си эса қў­шимча ўғит ва­зи­фа­си­ни ўтай­ди. Балиқлар тур­ли за­рар­ку­нан­да ўт­лар ил­ди­зи­ни, ҳа­ша­рот­лар­ни, улар­нинг уруғла­ри­ни ей­ди ва бун­дан шо­ли ҳо­сил­дор­ли­ги оша­ди.

Ай­ни пайт­да мам­ла­ка­ти­м­из­да мав­жуд 3690 дан ор­тиқ ба­лиқ­чи­лик хў­жа­ли­ги­да асо­сан 4 та ба­лиқ ту­ри, яъ­ни оқ дўнг­пе­шо­на, чи­пор дўнг­пе­шо­на, карп ва оқ амур ба­лиқла­ри етиш­ти­ри­ляп­ти. Бу балиқлар маҳал­лий ҳо­ву­з­лар­га, чу­чук ва ним­шўр су­в­да ўсиб-ри­вож­ла­ни­ш­га мо­сла­ша­ди.

Му­та­хас­сис­нинг қайд эти­ши­ча, бу­гун­ги кун­да Хи­той, Вьет­нам та­жри­ба­си асо­си­да 2 со­тих­ли ки­чик ҳо­ву­з­лар­да ин­тен­сив усул­да ба­лиқ етиш­ти­рил­моқ­да. Ма­са­лан, На­во­ий ви­ло­я­ти­нинг Кар­ма­на ту­ма­ни­да яшов­чи Оби­джон Са­и­дов ки­чик ҳо­ву­з­лар­да Аф­ри­ка лаққа­си­ни етиш­ти­риш­ни йўл­га қўй­ган. Ки­чик ҳо­ву­з­лар­да­ги сув­нинг ис­и­тиб бе­ри­ли­ши на­ти­жа­си­да бир йил­да ик­ки мар­та, яъ­ни ик­ки со­тих ҳо­ву­з­да 12 тон­на ба­лиқ етиш­ти­ри­ш­га эри­ши­л­ган. Шу­нин­г­дек, уш­бу усул­дан Сир­да­рё, На­во­ий ва Са­марқанд ви­ло­ят­ла­ри­да ҳам кенг фой­да­ла­ни­ляп­ти.

Кей­ин­ги йил­лар­да Тош­кент ви­ло­я­ти­нинг Тош­кент ва Хў­жа­кент сув ом­бор­ла­ри­да ба­лиқлар­нинг маҳал­лий карп ва чет­дан кел­ти­ри­л­ган гул­моҳи ҳам­да ло­сось тур­ла­ри боқил­моқ­да. Су­ви ёпиқ ти­зим­да ай­ла­на­ди­ган ҳа­вза­дан Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си “Хў­жай­ли гў­шт дав­кар” аг­ро­фир­ма­си ҳам­да Тош­кент шаҳри­да­ги “Аг­ро ро­яль фиш” кор­хо­на­си фой­да­ла­няп­ти, улар­да Аф­ри­ка лаққа­си боқи­ляп­ти. Осётр қим­мат­баҳо ба­лиғи­ни етиш­ти­риш Тош­кент ви­ло­я­ти­да­ги “Гол­ден фиш групп” кор­хо­на­си то­мо­ни­дан ин­тен­сив ҳа­вза­лар­да амал­га оши­ри­ляп­ти.

“Ўз­бек­ба­лиқ­са­но­ат” уюш­ма­си ра­и­си Ава­з­хон Эр­га­шев­нинг бил­ди­ри­ши­ча, та­би­ий ша­ро­ит­лар­да ри­вож­лан­ган балиқлар озуқа то­пиш учун до­и­мий ҳа­ра­кат­да бўла­ди ва ўсиш жа­ра­ё­ни­га узоқ вақт ке­та­ди. Ин­тен­сив усул­да ба­лиқ етиш­ти­ри­ш­да балиқлар ки­чик ҳа­вза­лар­да жу­да тиғиз­лик­да, мах­сус омих­та ем би­лан боқи­ла­ди. Ка­мҳа­ра­кат­ли­лик, тор муҳит ҳам­да мун­та­зам озуқа бо­ис балиқлар тез ўса­ди ва юқо­ри ҳо­сил­дор­лик­ка эри­ши­ла­ди.

Бу эса юр­ти­м­из­да ба­лиқ маҳ­су­лот­ла­ри­нинг кў­пай­и­ши­га, бо­зор­лар ва дўкон­ла­ри­м­из­да со­ти­ла­ди­ган балиқлар аҳо­ли­миз учун чўн­так­боп бў­ли­ши­га ҳам­да ҳар бир ои­ла уш­бу фой­да­ли маҳ­су­лот­ни ис­теъ­мол қи­ла олиш қо­би­ли­я­ти­га эга бў­ли­ши­га олиб ке­ла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.