Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг қ а р о р и ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Устав фон­ди­да давлат улу­ши усту­вор бўл­ган давлат кор­хо­на­ла­ри ва бо­шқа юри­дик шах­слар (кей­ин­ги ўрин­лар­да давлат кор­хо­на­ла­ри деб юри­ти­ла­ди) усту­вор соҳа­лар­да, энг ав­ва­ло, ёқи­лғи-энер­ге­ти­ка, аг­ро­са­но­ат, тоғ-кон ком­плексла­ри­да, ма­ши­на­со­злик, транс­порт, ки­мё са­но­ати, те­ле­ком­му­ни­ка­ция соҳа­ла­ри­да ҳал қи­лув­чи ўрин­лар­ни эгал­ла­ган ҳол­да мил­лий иқти­со­ди­ёт­да муҳим роль ўй­най­ди.

Шу би­лан бир­га, бу­гун­ги кун­да давлат кор­хо­на­ла­ри­га ўз ва­зи­фа­ла­ри­ни тў­лиқ ба­жа­риш ва мам­ла­кат­ни ижти­мо­ий-иқти­со­дий ва тех­но­ло­гик ри­вож­лан­ти­ри­ш­га кў­ма­кла­шиш им­ко­ни­ни бер­май­ди­ган қа­тор му­ам­мо­лар мав­жуд. Ху­су­сан:

би­рин­чи­дан, кор­по­ра­тив бо­шқа­рув жа­ра­ё­ни­да давлат кор­хо­на­ла­ри­нинг бо­шқа­рув ор­ган­ла­ри­да иж­ро этув­чи ҳо­ки­ми­ят­нинг соҳа­вий ком­плексла­ри ва давлат бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри раҳ­бар­ла­ри иш­ти­ро­ки оқи­ба­ти­да юза­га ке­ла­ди­ган ман­фа­ат­лар тўқ­на­шу­ви­нинг мав­жуд­ли­ги;

ик­кин­чи­дан, давлат кор­хо­на­ла­ри­да оп­ти­мал бо­шқа­рув қа­рор­ла­ри қа­бул қи­лиш, мод­дий-тех­ни­ка, мо­ли­явий ва меҳ­нат ре­сур­сла­ри­дан оқи­ло­на ва са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш­ни таъ­мин­лов­чи ин­ве­сти­ци­явий жа­ра­ён­лар­ни бо­шқа­риш­нинг йўл­га қўй­и­л­ган ти­зи­ми мав­жуд эмас­ли­ги;

учин­чи­дан, кор­по­ра­тив бо­шқа­рув­нинг шаф­фоф эмас­ли­ги, давлат кор­хо­на­ла­ри­нинг мо­ли­явий ва хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти­ни мун­та­зам таҳ­лил қи­лиш, улар­га юкла­ти­л­ган ва­зи­фа ва функ­ци­я­лар­нинг ба­жа­ри­ли­ши ва на­ти­жа­дор­ли­ги­ни са­ма­ра­ли на­зо­рат қи­лиш ама­ли­ё­ти­нинг мав­жуд эмас­ли­ги;

тўр­тин­чи­дан, давлат кор­хо­на­ла­ри­нинг кор­по­ра­тив ва лой­иҳа бо­шқа­ру­ви соҳа­си­да­ги раҳ­бар хо­дим­ла­ри ва му­та­хас­сисла­ри­ни тай­ёр­лаш, қай­та тай­ёр­лаш ва ма­ла­ка­си­ни оши­риш ти­зи­ми­нинг са­ма­ра­сиз экан­ли­ги.

Давлат активларини бо­шқа­риш­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги­ни яна­да оши­риш, давлат кор­хо­на­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни такомиллаштириш, улар­нинг Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­ни иқти­со­дий, тех­но­ло­гик ва ижти­мо­ий жиҳат­дан яна­да ри­вож­лан­ти­ри­ш­да­ги ро­ли­ни оши­риш мақ­са­ди­да:

1. Давлат кор­хо­на­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни таш­кил эти­ш­да кенг кўлам­ли ўз­га­ри­шлар­ни амал­га оши­риш, шу­нин­г­дек, давлат ак­тивла­ри­нинг қий­ма­ти­ни ва улар­ни бошқариш са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш­ни кўз­да ту­тув­чи давлат кор­хо­на­ла­ри­ни транс­фор­ма­ция қи­лиш дастур­ла­ри­ни амал­га оши­риш­нинг халқа­ро та­жри­ба­си маъ­лу­мот учун қа­бул қи­лин­син.

2. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги, Мо­лия ва­зир­ли­ги, Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш давлат қў­ми­та­си­нинг қуй­и­да­ги­лар­ни на­за­рда ту­тув­чи 2018-2020 йил­лар­да устав фон­ди­да давлат улу­ши усту­вор бўл­ган давлат кор­хо­на­ла­ри ва бо­шқа юри­дик шах­слар­ни транс­фор­ма­ция қи­лиш дасту­ри­ни (кей­ин­ги ўрин­лар­да – Дастур) амал­га оши­риш тўғри­си­да­ги та­кли­фи­га ро­зи­лик бе­рил­син:

бо­шқа­рув хо­дим­ла­ри­га юкла­ти­л­ган ва­зи­фа­лар­нинг си­фат­ли ва ўз вақти­да ба­жа­ри­ли­ши учун улар­нинг ма­съу­ли­я­ти­ни таъ­мин­лов­чи кор­по­ра­тив бо­шқа­рув тизимини жо­рий этиш;

давлат кор­хо­на­ла­ри фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни таъ­мин­лаш бўй­и­ча та­шаб­бу­слар­ни амал­га оши­риш;

давлат кор­хо­на­ла­ри раҳ­бар­ла­ри ва му­та­хас­сисла­ри­нинг ка­с­бий кў­ник­ма­ла­ри­ни, жум­ла­дан, те­ги­шли тар­моқлар бўй­и­ча етак­чи хо­ри­жий кор­по­ра­ци­я­лар би­лан та­жри­ба ал­ма­ши­ниш­ни таш­кил этиш орқа­ли ри­вож­лан­ти­риш;

давлат кор­хо­на­ла­ри­ни транс­фор­ма­ция қи­лиш тад­бир­ла­ри­ни амал­га оши­ри­ш­да лой­иҳа бо­шқа­ру­ви во­си­та­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш. 3. Бел­ги­лаб қўй­ил­син­ки: Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги Дастур­нинг стра­те­гик мақ­сад­ла­ри ва муҳим ва­зи­фа­лар­ни аниқлаш ва та­с­диқлаш, шу­нин­г­дек, уни амал­га оши­риш ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча қа­рор­лар қа­бул қи­ли­ш­га ва­ко­лат­ли Лой­иҳа офи­си (кей­ин­ги ўрин­лар­да – Лой­иҳа офи­си) функ­ци­я­ла­ри­ни ба­жа­ра­ди;

Дастур­нинг амал қи­ли­ши “Ўз­бек­нефт­газ”, “Ўз­ки­мё­са­но­ат”, “Ўз­бек­энер­го”, “Ўз­бек­гид­ро­энер­го”, “Ол­ма­лиқ кон-ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти”, “Ўз­бе­ки­стон те­мир йўл­ла­ри” ак­ци­ядор­лик жа­ми­ят­ла­ри, “Ўз­бек­те­ле­ком” АК, “На­во­ий кон-ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти” ДК, “Ўз­бе­ки­стон ҳа­во йўл­ла­ри” МАК ва АТ Халқ бан­ки­га (кей­ин­ги ўрин­лар­да – давлат ком­па­ни­я­ла­ри) тат­биқ қи­ли­на­ди.

Лой­иҳа офи­си­га Дастур­нинг амал қи­ли­ши муд­да­ти­ни узай­ти­риш, шу­нин­г­дек, ун­га бо­шқа давлат кор­хо­на­ла­ри­ни ки­ри­тиш бўй­и­ча та­кли­флар­ни бел­ги­лан­ган тар­тиб­да ки­ри­тиш ҳуқуқи бе­рил­син. 4. Бел­ги­лан­син­ки, Дастур­ни амал­га оши­риш да­ври­да: Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг давлат ком­па­ни­я­ла­ри­нинг бо­шқа­рув ор­ган­ла­ри­ни ша­кл­лан­ти­риш бўй­и­ча;

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш давлат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги Давлат активларини бошқариш мар­ка­зи­нинг давлат ком­па­ни­я­ла­ри­га нис­ба­тан;

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мо­лия ва­зир­ли­ги­нинг АТ Халқ бан­ки­га нис­ба­тан ва­зи­фа, функ­ция ва ҳуқуқла­ри Лой­иҳа офи­си­га ўт­ка­зи­ла­ди.

Лой­иҳа офи­си Дастур­нинг ижро­си бўй­и­ча ўз фа­о­ли­я­ти­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си, Мо­лия ва­зир­ли­ги ҳам­да Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш давлат қў­ми­та­си­дан му­стақил ра­ви­ш­да амал­га оши­ра­ди.

5. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мо­лия ва­зир­ли­ги­нинг Мо­лия бо­зо­ри ва давлат ак­тивла­ри бўй­и­ча да­ро­мад­лар ту­шу­ми­ни на­зо­рат қи­лиш бо­шқар­ма­си ту­га­тил­син ҳам­да бў­ша­ёт­ган 5 та штат бир­ли­ги Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш давлат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги Давлат активларини бошқариш мар­ка­зи­га ўт­ка­зил­син.

6. Лой­иҳа офи­си­га Дастур­ни амал­га оши­риш до­ира­си­да қуй­и­да­ги ва­ко­лат­лар бе­рил­син:

Дастур­га му­во­фиқ давлат ком­па­ни­я­ла­ри­нинг та­шаб­бу­сла­ри­ни ишлаб чиқиш ва жо­рий этиш;

давлат ком­па­ни­я­ла­ри­нинг мо­лия-хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти тўғри­си­да­ги ах­бо­рот­лар­ни, шу жум­ла­дан, ти­жо­рат, банк, со­лиқ сир­ла­ри­ни ва бо­шқа чеклан­ган ах­бо­рот­лар­ни ўз ичи­га олув­чи маъ­лу­мот­лар­ни сўраб олиш;

давлат ком­па­ни­я­ла­ри­нинг фа­о­ли­я­ти­ни, шу жум­ла­дан, улар­нинг та­шаб­бу­сла­ри­ни амал­га оши­риш нуқтаи на­за­ри­дан мун­та­зам таҳ­лил қи­лиш;

кор­по­ра­тив бо­шқа­рув­нинг са­ма­ра­ли тизимини биз­нес-жа­ра­ён­лар­ни такомиллаштириш, асо­сий ишлаб чиқа­риш, маъ­му­рий ва опе­ра­тив жа­ра­ён­лар­ни оп­тим­ал­ла­ш­ти­риш, за­мо­на­вий ме­не­жмент ва ре­сур­слар­ни бо­шқа­риш­ни жо­рий қи­лиш орқа­ли йўл­га қўй­иш. 7. Қуй­и­да­ги­лар: Дастур­ни амал­га оши­риш ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча Лой­иҳа офи­си­нинг қа­рор­ла­ри давлат ком­па­ни­я­ла­ри то­мо­ни­дан иж­ро эти­ли­ши учун маж­бу­рий ҳи­собла­на­ди;

Лой­иҳа офи­си Дастур­да на­за­рда ту­ти­л­ган тад­бир­лар­ни амал­га оши­риш си­фа­ти ва муд­дат­ла­ри усти­дан мо­ни­то­ринг ўт­ка­за­ди;

давлат ком­па­ни­я­ла­ри­нинг бюд­же­ти­ни ша­кл­лан­ти­риш Лой­иҳа офи­си би­лан маж­бу­рий ке­ли­ши­ли­ши ло­зим.

Лой­иҳа офи­си Дастур амал­га оши­ри­ли­ши­нинг бо­ри­ши тўғри­си­да­ги маъ­ру­за­ни ҳар йи­ли Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви­нинг яго­на мил­лий ах­бо­рот тизимини жо­рий этиш бўй­и­ча Му­во­фиқла­ш­ти­рув­чи кен­га­ш­га тақ­дим қи­ла­ди.

8. Лой­иҳа офи­си давлат ком­па­ни­я­ла­ри би­лан бир­га­лик­да ик­ки ой муд­дат­да: Лой­иҳа офи­си иши­нинг ре­гла­мен­ти; Дастур­ни амал­га оши­риш бўй­и­ча “йўл ха­ри­та­ла­ри”ни ишлаб чиқиш ва бел­ги­лан­ган тар­тиб­да та­с­диқлаш­ни таъ­мин­ла­син.

Бел­ги­лан­син­ки, Дастур­ни амал­га оши­риш тад­бир­ла­ри­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш давлат ком­па­ни­я­ла­ри­нинг шах­сий ма­б­лағла­ри ҳи­со­би­дан амал­га оши­ри­ла­ди.

9. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Кор­по­ра­тив бо­шқа­рув ил­мий-таъ­лим мар­ка­зи (кей­ин­ги ўрин­лар­да – Мар­каз) ба­лан­си­да­ги би­но­ла­ри, ин­шо­от­ла­ри ва бо­шқа мод­дий-тех­ни­ка қим­мат­ли­кла­ри би­лан бир­га­лик­да Лой­иҳа офи­си­га бе­рил­син.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Кор­по­ра­тив бо­шқа­рув ил­мий-таъ­лим мар­ка­зи­нинг Ва­сий­лик кен­га­ши тар­ки­би ва таш­ки­лий ту­зил­ма­си 1 ва 2-ило­ва­лар­га му­во­фиқ та­с­диқлан­син.

10. Бел­ги­лан­син­ки, Мар­каз мав­жуд ва­ко­лат­ла­ри би­лан бир қа­тор­да:

давлат ор­ган­ла­ри ва бо­шқа таш­ки­лот­лар хо­дим­ла­ри­ни лой­иҳа бо­шқа­ру­ви ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча ўқи­тиш­ни таш­кил эта­ди;

давлат ор­ган­ла­ри ва бо­шқа таш­ки­лот­лар хо­дим­ла­ри­нинг лой­иҳа бо­шқа­ру­ви ҳам­да давлат ха­рид­ла­ри соҳа­ла­ри­да ма­ла­ка­си­ни оши­риш бўй­и­ча мах­сус қисқа муд­дат­ли таъ­лим дастур­ла­ри­ни ишлаб чиқа­ди;

лой­иҳа бо­шқа­ру­ви ҳам­да давлат ха­рид­ла­ри соҳа­ла­ри­да кадр­лар за­хи­ра­си­ни ша­кл­лан­ти­ра­ди;

лой­иҳа бо­шқа­ру­ви ҳам­да давлат ха­рид­ла­ри соҳа­ла­ри­да давлат ор­ган­ла­ри ва бо­шқа таш­ки­лот­лар хо­дим­ла­ри­ни сер­ти­фи­кат­лаш тизимини ишлаб чиқа­ди ва амал­га жо­рий эта­ди;

лой­иҳа бо­шқа­ру­ви ҳам­да давлат ха­рид­ла­ри­нинг халқа­ро ва мил­лий стан­дарт­ла­ри бўй­и­ча ўқув қўл­лан­ма­лар, ах­бо­рот бе­рув­чи адаби­ёт­лар ва бо­шқа ма­те­ри­ал­лар ишлаб чиқиш­ни амал­га оши­ра­ди. 11. Мар­каз­да 2018/2019 ўқув йи­ли­дан бо­шлаб: ҳар йи­л­ги қа­бул кво­та­ла­ри 40 ки­ши­дан ибо­рат бўл­ган ма­ги­стра­ту­ра таъ­лим дасту­ри асо­си­да “Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви” (“Project management”) му­та­хас­сис­ли­ги бўй­и­ча тў­лов-кон­тракт асо­си­да ўқи­тиш;

давлат ор­ган­ла­ри ва бо­шқа таш­ки­лот­лар хо­дим­ла­ри­ни лой­иҳа бо­шқа­ру­ви ҳам­да давлат ха­рид­ла­ри соҳа­ла­ри бўй­и­ча тай­ёр­лаш, қай­та тай­ёр­лаш ва улар­нинг ма­ла­ка­си­ни оши­риш юза­си­дан им­тиҳон­лар­ни му­ваф­фақи­ят­ли топ­шир­ган тақ­дир­да бел­ги­лан­ган на­му­на­да­ги сер­ти­фи­кат­лар бе­ри­л­ган ҳол­да, мах­сус кур­слар таш­кил этил­син.

12. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Олий ва ўр­та мах­сус таъ­лим ва­зир­ли­ги Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги би­лан бир­га­лик­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да:

ма­ги­стр­лар тай­ёр­лаш соҳа­си­да­ги за­мо­на­вий тен­ден­ци­я­лар­ни ҳи­соб­га олган ҳол­да, “Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви” ма­ги­стра­ту­ра му­та­хас­сис­ли­ги бўй­и­ча кадр­лар тай­ёр­лаш соҳа­си­да олий таъ­лим давлат таъ­лим стан­дар­ти­ни та­с­диқла­син;

олий таъ­лим йў­на­ли­шла­ри ва му­та­хас­сис­ли­кла­ри клас­си­фи­ка­то­ри­га “Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви” ма­ги­стра­ту­ра му­та­хас­сис­ли­ги­ни ки­рит­син.

13. Мар­каз ик­ки ой муд­дат­да кадр­лар тай­ёр­лаш, қай­та тай­ёр­лаш ва улар­нинг ма­ла­ка­си­ни оши­риш бўй­и­ча ўқув ре­жа­ла­ри­ни хо­ри­жда қисқа муд­дат­ли ста­жи­ров­ка­лар ўташ­ни ва лой­иҳа бо­шқа­ру­ви ҳам­да давлат ха­рид­ла­ри соҳа­си­да­ги етак­чи хо­ри­жий му­та­хас­сислар­ни кенг жалб қи­лиш­ни на­за­рда тут­ган ҳол­да ишлаб чиқ­син ва Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги би­лан ке­ли­ш­ган ҳол­да та­с­диқла­син.

14. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг ва Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ҳу­ку­ма­ти­нинг ай­рим қа­рор­ла­ри­га 3-ило­ва­га му­во­фиқ ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар ки­ри­тил­син.

15. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар­га кў­ма­кла­шиш ва рақо­бат­ни ри­вож­лан­ти­риш давлат қў­ми­та­си Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги, Мо­лия ва­зир­ли­ги, Ад­лия ва­зир­ли­ги ва бо­шқа ман­фа­ат­дор идо­ра­лар, шу­нин­г­дек, давлат ком­па­ни­я­ла­ри би­лан бир­га­лик­да ик­ки ой муд­дат­да қо­нун ҳуж­жат­ла­ри­га маз­кур қа­рор­дан ке­либ чиқа­ди­ган ўз­гар­тиш ва қў­шимча­лар тўғрисида Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­га та­кли­флар ки­рит­син.

16. Маз­кур қа­рор­нинг ижро­си­ни на­зо­рат қи­лиш Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Бош ва­зи­ри А.н.ари­пов, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Давлат мас­лаҳат­чи­си­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри Б.м.мав­ло­нов ва Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Лой­иҳа бо­шқа­ру­ви мил­лий агент­ли­ги ди­рек­то­ри Ш.м.са­ди­ков зим­ма­си­га юклан­син.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.