ЎЗ­БЕ­КИ­СТОН – АҚШ: САВДО-ИҚТИ­СО­ДИЙ ҲАМКОРЛИК КЎЛАМИ КЕНГАЯДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Бай­рам АЙТМУРОДОВ, ЎЗА шарҳ­лов­чи­си.

Ха­бар қи­лин­га­ни­дек, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев Аме­ри­ка Қўш­ма Штат­ла­ри Пре­зи­ден­ти До­нальд Трамп­нинг та­кли­фи­га би­но­ан шу йил 15-17 май кун­ла­ри илк рас­мий таш­риф би­лан АҚШДА бўла­ди. Таш­риф до­ира­си­да Ўз­бе­ки­стон – АҚШ ҳам­кор­ли­ги­нинг ҳо­ла­ти ва уни ри­вож­лан­ти­риш ис­тиқ­бол­ла­ри муҳо­ка­ма қи­ли­на­ди, халқа­ро ва мин­тақа­вий дол­зарб ма­са­ла­лар юза­си­дан фикр ал­ма­ши­ла­ди.

Ўз­бе­ки­стон – Аме­ри­ка Қўш­ма Штат­ла­ри ҳам­кор­ли­ги си­ё­сат ва хавф­сиз­лик, савдо, ин­ве­сти­ция, мо­лия, тех­но­ло­ги­я­лар ва ма­да­ний-гу­ма­ни­тар соҳа­лар­да се­зи­лар­ли да­ра­жа­да фа­ол­лаш­моқ­да. Бун­да ик­ки давлат раҳ­бар­ла­ри­нинг юқо­ри да­ра­жа­да­ги учра­шувла­ри муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эт­моқ­да.

Мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да савдо-иқти­со­дий ва ин­ве­сти­ци­явий ҳамкорлик жа­дал ри­вож­лан­моқ­да. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ва АҚШ ўр­та­си­да­ги савдо-иқти­со­дий му­но­са­бат­лар­нинг ҳуқуқий асо­сла­ри 1992 йил ок­тябрь ой­и­да Ин­ве­сти­ци­я­лар­ни ки­ри­тиш тўғри­си­да­ги ҳу­ку­мат­ла­ра­ро би­тим им­зо­ла­ни­ши би­лан ўр­на­ти­л­ган.

Ай­ни пайт­да АҚШ то­мо­ни ин­ве­сти­ци­я­лар­ни рағ­бат­лан­ти­риш ва ўза­ро ҳи­моя қи­лиш бўй­и­ча ҳу­ку­мат­ла­ра­ро би­тим­ни кўриб чиқ­моқ­да.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Та­шқи савдо ва­зир­ли­ги­дан маъ­лум қи­ли­шла­ри­ча, 2017 йил якун­ла­ри бўй­и­ча ўза­ро то­вар ай­ир­бо­шлаш ҳа­жми 210,2 мил­ли­он дол­лар­ни таш­кил эт­ган. Экс­порт­да асо­сий улуш­ни хиз­мат­лар (71,4 фо­из), ме­ха­ник уску­на­лар (15,7 фо­из), қу­ри­ти­л­ган қа­лам­пир (3,3 фо­из) ва ме­ва-са­б­завот маҳ­су­лот­ла­ри (3,1 фо­из) таш­кил эт­ган. Аме­ри­ка­дан фар­ма­цев­ти­ка маҳ­су­лот­ла­ри, ме­ха­ник ва элек­тро­тех­ник уску­на­лар, хиз­мат­лар, пласт­мас­са маҳ­су­лот­ла­ри, оп­тик ас­боб­лар ва қу­рил­ма­лар, ре­зи­на, ка­у­чук маҳ­су­лот­ла­ри, транс­порт

во­си­та­ла­ри, сунъ­ий то­ла им­порт қи­лин­ган.

2018 йил­нинг би­рин­чи чо­ра­ги­да мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да то­вар ай­ир­бо­шлаш ҳа­жми 23,2 фо­из ош­ган.

Ўз­бе­ки­стон би­лан Аме­ри­ка Қўш­ма Штат­ла­ри ўр­та­си­да ўза­ро фой­да­ли савдо-иқти­со­дий ва ин­ве­сти­ци­явий ҳам­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да Аме­ри­ка – Ўз­бе­ки­стон савдо па­ла­та­си муҳим ўрин тут­моқ­да. Йи­гир­ма йил­дан кў­проқ вақт ил­га­ри таш­кил эти­л­ган па­ла­та иқти­со­ди­ёт­нинг тур­ли тар­моқла­ри­да қўш­ма лой­иҳа­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш ва амал­га оши­риш­нинг муҳим ме­ха­низ­ми­га, ик­ки давлат иш­би­лар­мон до­ира­ла­ри ўр­та­си­да ишончли кў­при­к­ка ай­лан­ди.

Аме­ри­ка – Ўз­бе­ки­стон савдо па­ла­та­си­нинг 2017 йил 1 фев­рал­да Тош­кент шаҳри­да бў­либ ўт­ган йиғи­ли­ши­да Ақш­нинг 20 дан зи­ёд етак­чи ком­па­ни­я­си ва­кил­ла­ри иш­ти­рок эт­ди.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев ўт­ган йил сен­тябрь ой­и­да Аме­ри­ка Қўш­ма Штат­ла­ри­га таш­ри­фи до­ира­си­да Нью-йорк шаҳри­да Ақш­нинг етак­чи ком­па­ни­я­ла­ри раҳ­бар­ла­ри­ни қа­бул қи­л­ган эди. Учра­шув­да Аме­ри­ка – Ўз­бе­ки­стон савдо па­ла­та­си, “Же­не­рал Элек­трик”, “Ха­ни­велл”, “си­энэйч Ин­даст­ри­ал”, “Дир энд Ком­па­ни” ка­би йи­рик ком­па­ни­я­лар ва­кил­ла­ри қат­на­ш­ди.

Му­зо­ка­ра­лар да­во­ми­да ўза­ро Аме­ри­ка ком­па­ни­я­ла­ри би­лан 2018-2025 йил­лар­да Ўз­бе­ки­стон газ транс­пор­ти тизимини ри­вож­лан­ти­риш, мам­ла­ка­ти­м­из­да гид­ро­электр стан­ци­я­ла­ри қу­риш, за­мо­на­вий тиб­бий уску­на­лар ва ёри­тиш мо­сла­ма­ла­ри, қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги тех­ни­ка­ла­ри ишлаб чиқа­риш­ни таш­кил этиш, нефть-ки­мё ва энер­ге­ти­ка соҳа­ла­ри­да юқо­ри тех­но­ло­ги­я­ли қўш­ма лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш, авиа­ция уску­на­ла­ри­ни ет­ка­зиб бе­риш ка­би ма­са­ла­лар муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Учра­шув­да Аме­ри­ка – Ўз­бе­ки­стон савдо па­ла­та­си ра­и­си Кэро­лин Лэмм Ўз­бе­ки­стон би­лан ҳам­кор­лик­да қўш­ма дастур ва лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­ри­ш­да фа­ол иш­ти­рок эти­ш­га тай­ёр эка­ни­ни та­с­диқла­ди.

Таш­риф до­ира­си­да бў­либ ўт­ган Ўз­бе­ки­стон – АҚШ биз­нес-фо­ру­ми ик­ки мам­ла­кат иш­би­лар­мон до­ира­ла­ри ўр­та­си­да­ги алоқа­лар­ни яна­да му­стаҳ­кам­лаш, ис­тиқ­бол­ли қўш­ма лой­иҳа­лар­ни муҳо­ка­ма қи­лиш ва ўза­ро ман­фа­ат­ли ке­ли­шувлар­га эри­ши­ш­да кат­та воқеа бўл­ди. Ун­да Ақш­нинг 100 дан ор­тиқ етак­чи ком­па­ни­я­си раҳ­бар­ла­ри иш­ти­рок эт­ди.

Форум шуъ­ба­ла­ри­да­ги му­зо­ка­ра­лар­да иқти­со­дий ҳам­кор­лик­ни му­стаҳ­кам­лаш, Ўз­бе­ки­стон­да қу­лай ин­ве­сти­ци­явий муҳит­ни ша­кл­лан­ти­риш ҳам­да са­но­ат, ин­фра­ту­зил­ма, ту­ризм, фан ва таъ­лим соҳа­ла­ри­да қўш­ма лой­иҳа ва дастур­лар­ни амал­га оши­риш ма­са­ла­ла­ри қизғин муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Аме­ри­ка­лик иш­ти­рок­чи­лар Ўз­бе­ки­стон­да ва­лю­та бо­зо­ри­ни ли­бе­рал­ла­ш­ти­риш бо­рас­и­да­ги ис­лоҳот­лар, банк-мо­лия тизимини му­стаҳ­кам­лаш, биз­не­снинг со­лиқ юки­ни қисқар­ти­риш, ин­ве­стор­лар учун, жум­ла­дан, мам­ла­ка­ти­м­из­да таш­кил эти­л­ган ян­ги эр­кин иқти­со­дий зо­на­лар до­ира­си­да қў­шимча им­ти­ёз ва пре­фе­рен­ци­я­лар бе­риш бўй­и­ча амал­га оши­ри­ла­ёт­ган кенг кўлам­ли ишлар­га юқо­ри баҳо бер­ди.

Тад­бир яку­ни­да АҚШ ком­па­ни­я­ла­ри би­лан уму­мий қий­ма­ти 2,6 мил­ли­ард дол­лар­га тенг бўл­ган йи­рик ҳуж­жат­лар тў­п­ла­ми, жум­ла­дан, “General Electric” ва “Honeywell” кор­по­ра­ци­я­ла­ри би­лан нефть­газ ва нефть-ки­мё соҳа­ла­ри­да, “CNH Industrial”, “John Deere” ва “Caterpillar” ком­па­ни­я­ла­ри би­лан ма­ши­на­со­злик, “OSI Systems” ва “Lutron” ком­па­ни­я­ла­ри би­лан элек­тро­тех­ни­ка, “Boeing” ком­па­ни­я­си би­лан фуқа­ро авиа­ци­я­си соҳа­ла­ри­да ис­тиқ­бол­ли қўш­ма лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш бўй­и­ча ке­ли­шувлар имзоланди.

Бу ка­би саъй-ҳа­ра­кат­лар мам­ла­ка­ти­миз иқти­со­ди­ё­ти­да аме­ри­ка­лик ин­ве­стор­лар иш­ти­ро­ки­ни яна­да кен­гай­ти­риш, ис­тиқ­бол­ли қўш­ма лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш ва халқи­миз фа­ро­вон­ли­ги­ни юк­сал­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди. (Ма­те­ри­ал Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Та­шқи савдо ва­зир­ли­ги би­лан ҳам­кор­лик­да тай­ёр­лан­ди).

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.