БИРЖАЛАР ЎР­ТА­СИ­ДА ҲАМКОРЛИК КЕЛИШУВИ ИМЗОЛАНДИ

“Ўз­бе­ки­стон рес­пуб­ли­ка то­вар хо­ма­шё бир­жа­си” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­да “Қи­рғи­зи­стон фонд бир­жа­си” ёпиқ ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти де­ле­га­ци­я­си би­лан учра­шув бў­либ ўт­ди.

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - За­ми­ра ТОЖИЕВА. “Biznes Daily”.

Кўз­лан­ган асо­сий мақ­сад ўза­ро та­жри­ба ал­ма­шиш, ик­ки мам­ла­кат бир­жа­ла­ри ўр­та­си­да ҳамкорлик ўр­на­тиш ҳам­да алоқа­лар­нинг ис­тиқ­бол­ли йў­на­ли­шла­ри­ни бел­ги­лаб оли­ш­дан ибо­рат бўл­ди.

Дастлаб меҳ­мон­лар эъ­ти­бо­ри­га Ўз­бе­ки­стон рес­пуб­ли­ка то­вар хо­ма­шё бир­жа­си фа­о­ли­я­ти ҳақи­да тақ­ди­мот на­мой­иш этил­ди. Элек­трон сав­до­лар май­дон­ча­ла­ри­нинг тур­ла­ри, бир­жа сав­до­ла­ри­нинг то­вар ай­ир­бо­шлаш ди­на­ми­ка­си, бир­жа май­дон­ча­си­да со­ти­ла­ёт­ган асо­сий то­вар­лар, бир­жа сав­до­ла­ри иш­ти­рок­чи­ла­ри, бир­жа сав­до­ла­ри­ни ўт­ка­зиш вақт­ла­ри, сав­до­лар жа­д­ва­ли, бир­жа сав­до­си ҳам­да элек­трон ха­рид­лар­нинг ишлаш ме­ха­низмла­ри, ҳи­соб-ки­тоб кли­ринг па­ла­та­си ху­су­си­да атро­фли­ча маъ­лу­мот бе­рил­ди. Давла­ти­миз раҳ­ба­ри то­мо­ни­дан жо­рий йил бо­ши­да қа­бул қи­лин­ган озиқ-овқат хавф­сиз­ли­ги ҳам­да иқти­со­ди­ёт тар­моқла­ри­ни та­лаб юқо­ри бўл­ган маҳ­су­лот ва хо­ма­шё тур­ла­ри би­лан

барқа­рор таъ­мин­лаш, шу­нин­г­дек, пах­та хо­ма­шё­си ва бо­шоқ­ли дон етиш­ти­риш­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш тизимини туб­дан та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га оид фар­мон-қа­рор­ла­ри ижро­си юза­си­дан кўри­ла­ёт­ган чо­ра­лар­га тўх­та­либ ўтил­ди. Элек­трон савдо май­дон­ча­си­нинг экс­порт-им­порт опе­ра­ци­я­ла­ри ҳа­жми­ни оши­риш бўй­и­ча им­ко­ни­ят­ла­ри кўр­са­тиб ўтил­ди.

Шу би­лан бир­га, кел­гу­си­да бир­жа­да бир қа­тор йи­рик ис­тиқ­бол­ли лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­ла­ёт­га­ни маъ­лум қи­лин­ди. Бир­жа сав­до­ла­ри­да элек­трон ло­ги­сти­ка тизимини жо­рий этиш, кўр­газ­ма-яр­мар­ка сав­до­ла­ри­да ҳам­да давлат ха­рид­ла­ри­да ка­фо­лат ме­ха­низмла­ри­ни иш­га ту­ши­риш, кўр­газ­ма-яр­мар­ка сав­до­ла­ри ти­зи­ми­да кор­по­ра­тив кар­та­лар­ни тат­биқ қи­лиш, ҳо­зир­га­ча ав­то­мо­бил­лар рақам­ла­ри­ни бир­жа орқа­ли со­тиш­нинг си­но­в­дан ях­ши ўт­ган та­жри­ба­си­дан фой­да­ла­ниб, ке­ла­жак­да те­ле­фон рақам­ла­ри­ни ҳам худ­ди шу йў­син­да со­тиш­ни йўл­га қўй­иш ка­би­лар шу­лар жум­ла­си­дан­дир. Бун­дан та­шқа­ри, давлат ха­рид­ла­ри бўй­и­ча ян­ги веб-ти­зим фой­да­ла­ни­ш­га топ­ши­ри­ла­ёт­га­ни таъ­кид­лаб ўтил­ди.

Де­ле­га­ция аъ­зо­ла­ри қайд эт­ган­ла­ри­дек, Қи­рғи­зи­стон фонд бир­жа­си­да то­вар хо­ма­шё ре­сур­сла­ри би­лан бир­жа сав­до­ла­ри­ни таш­кил­ла­ш­ти­риш учун алоҳи­да то­вар сек­ци­я­си ту­зи­ли­ши ку­тил­моқ­да. Бу­нинг учун дастлаб бир қа­тор давлат­лар­нинг бу бо­ра­да­ги та­жри­ба­си чуқур ўр­га­ни­л­ган. Ай­ниқ­са, Ўз­бе­ки­стон­да­ги ама­ли­ёт ҳам маъ­қул, ҳам мақ­бул деб то­пи­л­ган. Шу бо­ис, бу соҳа­да­ги алоқа­лар­нинг ҳуқуқий асо­си­ни яра­тиш дол­зарб ва­зи­фа бў­либ ту­рибди. Ай­ни шу мақ­сад­дан ке­либ чиқиб олиб бо­ри­л­ган му­зо­ка­ра ва муҳо­ка­ма­лар яку­ни­да “Ўз­бе­ки­стон рес­пуб­ли­ка то­вар хо­ма­шё бир­жа­си” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти би­лан “Қи­рғи­зи­стон фонд бир­жа­си” ёпиқ ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти ўр­та­си­да ҳамкорлик келишуви имзоланди.

ҳуж­жат­да элек­трон бир­жа сав­до­ла­ри­ни таш­кил­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча Ўз­бе­ки­стон то­вар хо­ма­шё бир­жа­си та­жри­ба­си­ни ўр­га­ниш, Қи­рғи­зи­стон фонд бир­жа­си­да то­вар сек­ци­я­си­ни таш­кил эти­ш­га кў­ма­кла­шиш, Қи­рғи­зи­стон­га экс­порт қи­лиш мақ­са­ди­да Ўз­бе­ки­стон­да­ги ишлаб чиқа­рув­чи кор­хо­на­лар­нинг тай­ёр маҳ­су­лот­ла­ри­ни, ўз нав­ба­ти­да, Қи­рғи­зи­стон­нинг це­мент ишлаб чиқа­рув­чи ком­па­ни­я­ла­ри­ни, шу­нин­г­дек, юр­ти­м­из­да ишлаб чиқа­рил­май­ди­ган ёки за­рур миқ­дор­да тай­ёр­лан­май­ди­ган кў­мир, қу­ри­лиш маҳ­су­лот­ла­ри­ни бир­жа сав­до­ла­ри­га жалб этиш, маҳал­лий то­вар ишлаб чиқа­рув­чи­лар экс­пор­ти ҳа­жми­ни оши­риш учун Қи­рғи­зи­стон­да Ўз­бе­ки­стон рес­пуб­ли­ка то­вар хо­ма­шё бир­жа­си­нинг савдо май­дон­ча­си­ни очиш им­ко­ни­ят­ла­ри­ни ўр­га­ниш ка­би­лар кўз­да ту­ти­л­ган.

Тад­бир да­во­ми­да то­мон­лар ҳам­кор­лик­да иш­чи гу­руҳи­ни ту­зиш ҳақи­да ке­ли­шиб ол­ди­лар. Уш­бу иш­чи гу­руҳ фа­о­ли­я­ти илк босқич­да Ўз­бе­ки­стон ва Қи­рғи­зи­стон ўр­та­си­да бир­жа сав­до­си учун экс­порт-им­порт­га мўл­жал­лан­ган то­вар­лар рўй­ха­ти­ни ша­кл­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­ла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.