БАНГЛАДЕШ ТА­ЖРИ­БА­СИ БИЗГА АСҚАТАДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Қу­вонч­бек МУСТАФОЕВ, Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги­нинг Ен­гил са­но­ат ва ис­теъ­мол то­вар­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш бо­шқар­ма­си бош му­та­хас­си­си.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти учун яра­ти­ла­ёт­ган им­ко­ни­ят­лар юқо­ри си­фат­ли тай­ёр тўқи­ма­чи­лик маҳ­су­лот­ла­ри­ни ишлаб чиқа­риш ва унинг экс­пор­ти­ни кен­гай­ти­риш, мил­лий бренд­лар­нинг жаҳон бо­зор­ла­ри­да­ги ўр­ни­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­да муҳим омил бў­либ хиз­мат қил­моқ­да.

Жум­ла­дан, бу бо­ра­да кўри­л­ган чо­ра­лар на­ти­жа­си­да жо­рий йил­нинг би­рин­чи чо­ра­ги­да тар­моқ кор­хо­на­ла­ри то­мо­ни­дан 293,4 млн. дол­лар­лик маҳ­су­лот экс­порт қи­лин­ди, бун­да ўсиш суръ­а­ти ўт­ган йил­нинг мос даври­га нис­ба­тан 114 фо­из­ни таш­кил эт­ди. Бир­ги­на пай­поқ маҳ­су­лот­ла­ри экс­пор­ти 2 ба­ро­бар ош­га­ни алоҳи­да эъ­ти­ро­фли­дир. Ишлаб чиқа­ри­л­ган экс­порт­боп маҳ­су­лот­лар­нинг асо­сий қисми Россия Фе­де­ра­ци­я­си, Хи­той, Тур­кия, Эрон, Қо­зоғи­стон, Қи­рғи­зи­стон, Ко­рея Рес­пуб­ли­ка­си ка­би жа­ми 40 га яқин давлат­га шар­тно­ма асо­си­да жў­на­ти­л­ган.

Ай­ни пайт­да соҳа­ни яна­да ри­вож­ла­ш­ти­риш мақ­са­ди­да бу бо­ра­да­ги хо­ри­жий та­жри­ба­ни ўр­га­ниш ҳам муҳим ма­са­ла­лар­дан би­ри бў­либ ту­рибди. Шу бо­ис Ўз­бе­ки­стон де­ле­га­ци­я­си Бангладеш Халқ Рес­пуб­ли­ка­си­да бў­либ қайт­ди.

Шу­ни таъ­кид­лаш ло­зим­ки, Бангладеш тўқи­ма­чи­лик ва ти­кув-три­ко­таж маҳ­су­лот­ла­ри экс­пор­ти бўй­и­ча жаҳон­да етак­чи ўрин­ни эгал­лай­ди. Бу давлат 2017 йил­да 28,1 млрд. дол­лар­лик шун­дай маҳ­су­лот­лар­ни экс­порт қи­л­ган. Эъ­ти­бор­ли­си, Бан­гла­де­ш­да пах­та етиш­ти­рил­ма­са-да, экс­пор­ти­нинг тар­ки­би фақат тай­ёр кий­им­ке­ча­клар­дан ибо­рат.

Таҳ­лил­лар­га қа­ра­ган­да, бу давлат тўқи­ма­чи­лик са­но­ати­нинг барқа­рор ўсиш суръ­а­ти­га бир қа­тор омил­лар ҳи­со­би­га эри­ш­ган.

Би­рин­чи­дан, тўқи­ма­чи­лик са­но­ати­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг дастлаб­ки босқи­чи­да та­шқи бо­зор­лар­да ўзи­нинг му­но­сиб ўр­ни­га эга бўл­ган са­лоҳи­ят­ли хо­ри­жий ин­ве­стор­лар жалб қи­лин­ган.

Ик­кин­чи­дан, ме­не­жер, муҳан­дис-тех­но­лог, ди­зай­нер, мар­ке­то­лог ка­би ма­ла­ка­ли хо­ри­жий етак­чи му­та­хас­сислар мам­ла­кат­га иш­га та­клиф эти­л­ган.

Учин­чи­дан, бу мам­ла­кат­да ти­кув-три­ко­таж маҳ­су­лот­ла­ри­ни ишлаб чиқа­риш ва экс­порт қи­лиш уюш­ма­си таш­кил эти­л­ган. Уюш­ма тар­ки­би­га ишлаб чиқа­ри­л­ган тай­ёр ти­кув-три­ко­таж маҳ­су­лот­ла­ри­нинг 100 фо­изи­ни та­шқи бо­зор­лар­га йў­нал­ти­рув­чи кор­хо­на­лар қа­бул қи­лин­ган ва бу кор­хо­на­лар со­лиқ­нинг бар­ча тур­ла­ри, бо­ж­хо­на тў­ло­вла­ри­дан тў­лиқ озод эти­л­ган.

Тўр­тин­чи­дан, тўқи­ма­чи­лик кор­хо­на­ла­ри, би­рин­чи нав­бат­да, уз­лук­сиз электр энер­ги­я­си ва та­би­ий газ би­лан таъ­мин­лан­ган.

Бе­шин­чи­дан, Бан­гла­де­ш­да ишлаб чиқа­ри­л­ган тай­ёр тўқи­ма­чи­лик маҳ­су­лот­ла­ри Ев­ро­па Ит­ти­фоқи, АҚШ, Япо­ния, Жа­ну­бий Ко­рея бо­зор­ла­ри­га бо­ж­хо­на бо­жи­сиз олиб ки­ри­ли­ши жо­рий эти­л­ган.

Ол­тин­чи­дан, қу­лай гео­гра­фик жой­ла­шув ва ар­зон ло­ги­сти­ка ҳи­со­би­га хо­ма­шё­ни олиб ке­лиш ва тай­ёр маҳ­су­лот­лар­ни ет­ка­зиб бе­ри­ш­да ден­гиз йў­ли­дан фой­да­ла­ни­лади. Бу эса ўз-ўзи­дан тан­нарх­нинг се­зи­лар­ли па­сай­и­ши ва қу­руқ­лик орқа­ли ет­ка­зи­л­ган маҳ­су­лот­лар би­лан бе­ма­лол рақо­бат қи­ли­ши им­ко­ни­ни бер­ган.

Бангладеш Халқ Рес­пуб­ли­ка­си­нинг уш­бу та­жри­ба­си­ни ўр­га­ниш асо­си­да юр­ти­м­из­да ҳам тўқи­ма­чи­лик ва ти­кув-три­ко­таж са­но­ати­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча бир қа­тор та­кли­флар ишлаб чиқил­ди. Энг ав­ва­ло, тўқи­ма­чи­лик са­но­ати кор­хо­на­ла­ри то­мо­ни­дан ишлаб чиқа­ри­ла­ди­ган тай­ёр ти­кув-три­ко­таж маҳ­су­лот­ла­ри­нинг 100 фо­изи­ни та­шқи бо­зор­лар­га йў­нал­ти­ра­ди­ган кор­хо­на­лар­ни 5 йил муд­дат­га бар­ча со­лиқ ҳам­да бо­ж­хо­на тў­ло­вла­ри­дан озод этиш мақ­сад­га му­во­фиқ.

Шу­нин­г­дек, Ев­ро­па Ит­ти­фоқи, Япо­ния, Жа­ну­бий Ко­рея, Тур­кия ка­би давлат­лар тўқи­ма­чи­лик ва ти­кув-три­ко­таж соҳа­си­да­ги ме­не­жер­ла­ри, муҳан­дис-тех­но­ло­гла­ри, ди­зай­нер­ла­ри ва мар­ке­то­ло­гла­ри­нинг рес­пуб­ли­ка­миз ҳу­д­у­ди­га ки­ри­ши ва чиқи­ши учун им­ти­ёз­ли ре­жим жо­рий қи­лиш ҳам­да мам­ла­ка­ти­миз ҳу­д­у­ди­да уш­бу му­та­хас­сислар­ни жис­мо­ний шах­слар­дан оли­на­ди­ган да­ро­мад со­лиғи­дан озод этиш са­ма­ра бе­ри­ши мум­кин.

Бун­дан та­шқа­ри, Тош­кент тўқи­ма­чи­лик ва ен­гил са­но­ат ин­сти­ту­ти­нинг та­ла­ба­ла­ри ҳам­да тар­моқ кор­хо­на­ла­ри­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган мар­ке­то­лог, ди­зай­нер ва ме­не­жер­лар­ни тўқи­ма­чи­лик ва ти­кув-три­ко­таж соҳа­си юқо­ри ри­вож­лан­ган давлат­лар­га юбо­риб ма­ла­ка оши­ри­шла­ри­ни ти­зим­ли ра­ви­ш­да йўл­га қўй­иш фой­да­дан хо­ли бўл­май­ди.

Бу­гун­ги кун­да Иқти­со­ди­ёт ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан илғор хо­риж та­жри­ба­си­ни тат­биқ этиш­ни на­за­рда ту­тув­чи ва шу орқа­ли соҳа­ни яна­да ри­вож­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган чо­ра­лар кўрил­моқ­да.

Кўз­лан­ган асо­сий мақ­сад жаҳон бо­зо­ри­га чиқа­ди­ган тўқи­ма­чи­лик кор­хо­на­ла­ри учун бир хил шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш ва юр­ти­м­из­да ишлаб чиқа­ри­л­ган тўқи­ма­чи­лик, ти­кув-три­ко­таж маҳ­су­лот­ла­ри­нинг рақо­бат­бар­дош­ли­ли­ги­ни яна­да оши­ри­ш­дан ибо­рат.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.