БИЗ­НЕС ШО­ШҚА­ЛОҚ­ЛИК ВА ҒИР­РОМ­ЛИК­НИ ЁҚТИР­МАЙ­ДИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ - ДИЛНУРА.

Пой­тах­ти­миз­нинг Бек­те­мир ту­ма­ни­да жой­ла­ш­ган “JETSO” ме­бель фаб­ри­ка­си фа­о­ли­ят кўр­са­та бо­шла­га­ни­га ҳа­ли кўп бўл­га­ни йўқ. Шун­га қа­ра­май, у ал­лақа­чон кўп­чи­лик­нинг на­за­ри­га ту­ш­ди. Ай­ниқ­са, маҳ­су­лот­ла­ри ранг­баранг ва си­фат­ли бўл­га­ни, кўри­ни­ши бе­жи­рим­ли­ги ва фой­да­ла­ни­ш­га қу­лай­ли­ги ту­фай­ли ха­ри­дор­ла­ри тез кў­пай­ди. Бу, энг ав­ва­ло, кор­хо­на соҳи­би Жам­шид­бек Тўй­чи­ев узоқ­ни кўз­лаб, оқи­ло­на иш юри­та­ёт­га­ни, қо­ла­вер­са, жа­моа аҳ­ли ха­ри­дор­лар та­лаб-эҳти­ё­жи­ни қон­ди­ри­ш­дек эз­гу мақ­сад йў­ли­да як­дил­лик ила меҳ­нат қи­ла­ёт­га­ни­нинг са­ма­ра­си­дир.

Ал­бат­та, Жам­шид­бек­нинг бу соҳа­га ки­риб ке­ли­ши осон кеч­ма­ди. Дастлаб фа­о­ли­я­ти бо­ши­да ада­ш­ган пайт­ла­ри ҳам, тад­бир­кор­лик­нинг қай­си йў­на­ли­ши­ни тан­лаш­ни ва иш­ни ни­ма­дан бо­шлаш­ни би­лол­май бо­ши қот­ган дам­ла­ри ҳам кўп бўл­ди. Ма­са­лан, у Ев­ро­па ҳуқуқла­ри­ни ўр­га­ниш мақ­са­ди­да 2007 йи­ли Лон­дон­га бор­га­ни­да, кечқу­рун­ла­ри “ZIZZI” ре­сто­ра­ни­да ишлаб, кўп­чи­лик се­виб та­но­вул қи­ла­ди­ган ита­льян мил­лий та­ом­ла­ри­ни, чу­нон­чи, па­с­та тай­ёр­лаш­ни пух­та ўр­га­ниб олган­ди. Таҳ­сил­ни ту­га­тиб, Фарғо­на­га қайт­гач, худ­ди шу­нақа уму­мо­вқат­ла­ниш шо­хоб­ча­си очи­ш­га аҳд қил­ди. Хо­лис ни­ят­ла ре­жа ту­зиб, ян­ги ре­сто­ран­га жой тан­лаш ва ти­жо­рат бан­ки­дан кре­дит олиш чо­ра­ла­ри­ни кў­ра бо­шла­ди. Би­роқ ҳа­ял ўт­май шаҳ­ди­дан қайт­ди. Бо­и­си, шах­сий ку­за­тувла­ри ва таҳ­лил­лар ас­но­си ҳам­шаҳар­ла­ри­да ита­льян та­ом­ла­ри­га қи­зиқиш ҳа­минқа­дар­ли­ги­ни, бун­дай ва­зи­ят­да сав­до­си ка­сод­га учра­ши мум­кин­ли­ги­ни ан­глаб ет­ди.

Шун­дай қи­либ, Жам­шид­бек­нинг тад­бир­кор­лик би­лан шуғул­ла­ни­ш­га илк ури­ни­ши бар­бод бўл­ди. Но­и­лож­лик­дан ўз их­ти­со­сли­ги бўй­и­ча банк­ка иш­га кир­ди. Ле­кин биз­нес юри­тиш ва мил­ли­о­нер бў­лиш сир­ла­ри­га бағи­шлан­ган асар­лар­ни ўқиш­ни кан­да қил­ма­ди. Ай­ниқ­са, аме­ри­ка­лик ма­шҳур тад­бир­кор ва мил­ли­о­нер Ро­берт Кийо­са­ки­нинг “Бой ота. Кам­бағал ота”, унинг ва­тан­до­ши – та­ниқ­ли фай­ла­суф, пси­хо­лог ва жур­на­лист На­по­ле­он ҳилл­нинг ик­ки ки­тоб­дан ибо­рат “Ўй­ла ва бой бўл” асар­ла­ри­ни қай­та-қай­та ўқий­ди­ган бўл­ди. ҳат­то Ро­берт Кийо­са­ки­нинг ки­то­би муқо­ва­си­да­ги “Энг қудрат­ли куч – мо­ли­явий би­лим” де­ган сар­лавҳа­ни ўзи учун до­и­мий ши­ор қи­либ ол­ди. Шун­га кў­ра, бу бо­ра­да­ги би­ли­ми­ни му­стақил ра­ви­ш­да оши­ри­ш­га ки­ри­ш­ди. Бун­дан та­шқа­ри, вақти­ни ҳеч қа­чон беҳу­да ўт­каз­мас­лик­ка, до­и­мо қан­дай­дир юмуш би­лан банд бў­ли­ш­га ин­тил­ди. Ке­зи кел­ган­да, иш­дан бўш пайт­ла­ри ху­су­сий ма­ши­на­си­да ки­ра­каш­лик қи­либ, кат­та-ки­чик йў­лов­чи­лар­нинг ҳо­жа­ти­ни чиқар­ди, ке­зи кел­ган­да, те­кин­га бе­мин­нат хиз­мат кўр­са­тиб, одам­лар дуоси­ни ол­ди.

Жам­шид­бек Тўй­чи­ев 2015 йил ёзи­да Тош­кент шаҳри­га ке­либ, “Ду­нё” ме­бель фаб­ри­ка­си раҳ­ба­ри Ан­вар­жон Мир­за­тил­ла­ев­нинг кў­ма­ги ва ҳам­кор­ли­ги­да илк бор ҳақиқий биз­не­с­га қўл ур­ди. Чи­лон­зор ту­ма­ни­да­ги ижа­ра­га олин­ган жой­да ме­бел­лар тай­ёр­лаш би­лан шуғул­ла­на бо­шла­ди. Кей­ин­ча­лик бу кор­хо­на­дан ажра­либ чиқиб, ўзи­га қа­рашли “JETSO” фаб­ри­ка­си­ни оч­ди. Уни оёққа қўй­и­ш­да усто­зи Ан­вар­жон Мир­за­тил­ла­ев­нинг, ота-она­си со­бир­жон ака би­лан ҳа­биба­хон ая­нинг, опа­си ва ака­си Ни­лу­фар­хон би­лан Хур­шид­бек­нинг мо­ли­явий ва маъ­на­вий дал­да­си­га та­ян­ди. Улар­нинг мас­лаҳат­ла­ри­га қатъ­ий риоя қи­либ, ав­ва­ло, кор­хо­на­нинг мод­дий-тех­ник ба­за­си­ни ҳар то­мон­ла­ма му­стаҳ­кам­лаш пай­и­да бўл­ди. Ишлаб чиқа­риш цехла­ри­ни Гер­ма­ни­я­нинг “Altendorf” ҳам­да “Brandt – homag group” ком­па­ни­я­ла­ри­дан кел­ти­ри­л­ган “WA8” ҳам­да “Ambition 1210” син­га­ри му­кам­мал ва ба­да­стир даст­гоҳ-уску­на­лар би­лан жиҳоз­ла­ди. Ик­кин­чи­дан, ме­бел­со­злик соҳа­си­да бой та­жри­ба ва кат­та маҳо­рат­га эга ки­ши­лар­ни ҳам­да иқти­дор­ли ёшлар­ни иш­га жалб этиб, улар­нинг ма­ла­ка­си­ни уз­лук­сиз оши­риб бо­риш чо­ра­ла­ри­ни кўр­ди. Қисқа фур­сат­да уста­лар со­ни­ни 20 на­фар­га ет­ка­зиб, кор­хо­на­си­нинг фа­о­ли­ят до­ира­си­ни кен­гай­тир­ди. Учин­чи­дан, маҳ­су­лот­ла­ри ту­ри ва ҳа­жми­ни кў­пай­ти­риш­ни, си­фа­ти­ни ях­ши­лаш­ни ҳа­ми­ша эъ­ти­бор­да тут­ди. Ана шун­дай саъй-ҳа­ра­кат­лар са­ма­ра­си ўла­роқ, “JETSO” фаб­ри­ка­си маҳ­су­лот­ла­ри қисқа фур­сат­да ом­ма­ла­шиб, бо­зо­ри ан­ча чаққон­ла­ш­ди.

– ҳо­зир тур­ли-ту­ман стол-стул­лар, юм­шоқ ме­бел­лар, ётоқ­хо­на, ош­хо­на, меҳ­мон­хо­на ва идо­ра жиҳоз­ла­ри ишлаб чиқа­ря­п­миз, – дей­ди Жам­шид­бек мам­ну­ни­ят би­лан. – За­рур хо­ма­шё­лар­ни, асо­сан, “WOODMAN GROUP” қўш­ма кор­хо­на­си­дан оля­п­миз. Шу­нин­г­дек, биз би­лан ҳамкорлик қи­лиш ис­та­ги­ни бил­дир­ган бо­шқа кор­хо­на-таш­ки­лот­лар та­кли­фла­ри­ни ҳам ўр­га­ниб чиқя­п­миз. Маҳ­су­лот­ла­ри­миз­ни ха­ри­дор­лар­га ик­ки усул­да, яъ­ни тўғри­дан-тўғри ва во­си­та­чи­лар орқа­ли ет­ка­зиб бе­ря­п­миз. Таъ­лим муас­са­са­ла­ри, ху­су­сий ўқув мар­каз­ла­ри, кли­ни­ка­лар, бан­клар, офислар, ав­то­са­лон­лар, меҳ­мон­хо­на­лар, бар­лар, ре­сто­ран­лар, мо­тел, ҳо­стел ва бо­шқа муас­са­са-идо­ра­лар ва­кил­ла­ри би­лан ўзи­миз бе­во­си­та му­лоқ­от­да бўла­миз. Агар улар ме­бель со­тиб оли­ш­да би­рор қий­ин­чи­лик­ка ёки му­ам­мо­га дуч ке­лиш­са, биз ёр­да­ми­миз­ни да­риғ тут­май­миз. ҳар қан­дай ва­зи­ят­да ҳам ми­жоз­лар ди­ди­га мос, си­фат­ли ва узоқ муд­дат фой­да­ла­ни­ш­га мўл­жал­лан­ган ме­бел­лар тай­ёр­лай­миз. Кей­ин бар­ча­си­ни ай­ти­л­ган ман­зи­л­га эл­тиб, ўр­на­тиб бе­ра­миз. Ха­ри­дор­ла­ри­миз­га қў­шимча ра­ви­ш­да бо­нус кар­та­лар ва со­вға­лар тақ­дим эта­миз. Энг муҳи­ми, биз ди­зайн, ўл­чов ва ўр­на­тиш бўй­и­ча кўр­сат­ган хиз­мат­ла­ри­миз учун ҳақ ол­май­миз.

Ма­ври­ди кел­ган­да шу­ни ҳам эс­ла­тиб ўтиш жо­из­ки, кор­хо­на аҳ­ли ха­ри­дор­гир маҳ­су­лот­лар тай­ёр­лаш би­лан бир қа­тор­да, ижти­мо­ий, ма­да­ний-маъ­ри­фий тад­бир­лар­да, обо­дон­ла­ш­ти­риш, кўка­лам­зор­ла­ш­ти­риш ва хай­рия ишла­ри­да ҳам фа­ол қат­наш­моқ­да. Та­би­ий­ки, улар­нинг ре­жа­ла­ри ҳам улуғ. Ма­са­лан, яқин ора­да за­мо­на­вий ди­зайн ва кўри­ни­ш­га эга, нақ­шин­кор МДФ эши­клар тай­ёр­лаш­ни ҳам ўз­ла­ш­ти­риш­моқ­чи. ёки ай­тай­лик, жо­рий йил­дан эъ­ти­бо­ран “JETSO” брен­ди ости­да­ги маҳ­су­лот­ла­ри би­лан халқа­ро кўр­газ­ма­лар­да қат­на­шиш­ни мўл­жал­лаш­моқ­да. Кел­гу­си­да эса жа­мо­ада меҳ­нат қи­ла­ёт­ган­лар со­ни­ни 500-600 на­фар­га ет­ка­зиб, фаб­ри­ка маҳ­су­лот­ла­ри­ни МДҲ мам­ла­кат­ла­ри­га экс­порт қи­лиш ни­я­ти­да­лар.

– Биз­нес ғир­ром­лик­ни ва шош­ма-шо­шар­лик­ни ёқтир­май­ди, – дей­ди Жам­шид­бек Тўй­чи­ев суҳ­ба­ти­миз ниҳо­я­си­да. – Шу бо­ис, бу соҳа­да ома­ди­ни си­наб кў­ри­ш­га бел боғла­ган ки­ши ҳеч қа­чон па­ла-пар­тиш иш юрит­мас­ли­ги ке­рак. Ав­ва­ло, ўз ол­ди­га қатъ­ий мақ­сад қўйиб, уни амал­га оши­риш ре­жа­си­ни ту­зи­ши шарт. Ре­жа ҳар то­мон­ла­ма пух­та ўй­лан­ган бў­ли­ши, ба­жа­ри­ла­жак юмуш­лар ипи­дан иг­на­си­га­ча аниқ-рав­шан ба­ён эти­ли­ши ло­зим. Нав­бат­да­ги энг дол­зарб ва­зи­фа ўз ка­сб-ко­ри сир-асрор­лар­ни те­ран би­ла­ди­ган, бур­чи­ни сидқи­дил­дан адо эта­ди­ган, ий­мон­ли ва би­лим­ли хо­дим­лар­ни иш­га қа­бул қи­либ, жа­мо­ада соғ­лом муҳит­ни ва ҳа­лол рақо­бат­ни ву­жуд­га кел­ти­ри­ш­дан ибо­рат. Ун­дан кей­ин ре­жа­ни амал­га оши­ри­ш­га да­дил ки­ри­шиш мум­кин. Бун­дан та­шқа­ри, ба­жа­ри­л­ган ишлар­ни вақти-вақти би­лан чуқур таҳ­лил қи­либ, эри­ши­л­ган ютуқлар­ни му­стаҳ­кам­лаш, йўл қўй­и­л­ган ха­то-кам­чи­ли­кларн­ни бар­та­раф этиш чо­ра­ла­ри­ни кў­риш за­рур. Ўз фа­о­ли­я­ти­ни ма­на шу тарз­да олиб бор­ган тад­бир­кор ҳеч қа­чон ютқаз­май­ди.

Биз­нинг­ча, бу тар­тиб-қо­и­да­лар­га фақат иш­би­ла­мон­ла­ру биз­не­смен­лар эмас, бал­ки давлат ва жа­мо­ат таш­ки­лот-кор­хо­на­ла­ри му­та­сад­ди­ла­ри ҳам қатъ­ий риоя қил­са­лар, фой­да­дан хо­ли бўл­май­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.