Дўкон­лар­да­ги савдо шаф­фоф бўла­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СУЩЕСТВЕННЫЕ ФАКТЫ - Ди­л­ра­бо ҚУРЯЗОВА, Хо­разм ви­ло­я­ти давлат со­лиқ бо­шқар­ма­си бў­лим раҳ­ба­ри.

За­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар шид­дат би­лан ри­вож­ла­ниб, оғи­ри­миз­ни ен­гил, узоғи­миз­ни яқин, қим­мат­ли вақти­м­из­дан эса унум­ли фой­да­ла­ни­ш­га им­кон бер­моқ­да. Ўз нав­ба­ти­да, аҳо­ли­га пул­ли хиз­мат кўр­са­ти­ш­да ҳи­соб-ки­тоб қи­лиш­ни тез­кор ҳи­соб­га олиш ва на­зо­рат тизимини кен­гай­ти­риш мақ­са­ди­да он­лайн ре­жим­да фа­о­ли­ят юри­тув­чи на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри ама­ли­ёт­га са­ма­ра­ли тат­биқ эти­ляп­ти. Хо­разм ви­ло­я­ти со­лиқ бо­шқар­ма­си­да таш­кил қи­лин­ган ви­део­кон­фе­рен­ция мавзу­си рес­пуб­ли­ка­миз Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 29 сен­та­бр­да­ги “Фис­кал хо­ти­ра­ли на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри­ни қўл­лаш тар­ти­би­ни яна­да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қа­ро­ри до­ира­си­да амал­га оши­ри­ли­ши бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар­га бағи­шлан­ди.

– Фис­кал хо­ти­ра­ли он­лайн на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри­нинг ама­ли­ёт­га жо­рий қи­ли­ни­ши савдо қо­и­да­ла­ри­га риоя эти­ли­ши­ни тар­ти­б­га со­лиш би­лан бир қа­тор­да со­лиқ на­зо­ра­ти жа­ра­ё­ни­ни ав­то­мат­ла­ш­ти­риш им­ко­ни­ни бе­ра­ди, – дей­ди ви­ло­ят давлат со­лиқ бо­шқар­ма­си бо­ш­лиғи­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри Б.ата­ни­я­зов. – Шу би­лан бир­га, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри то­мо­ни­дан ҳи­собла­на­ди­ган со­лиқ ва бо­шқа маж­бу­рий тў­ло­влар сум­ма­си­ни ка­май­ти­риш, нақд пул ту­шум­ла­ри­ни банк кас­са­ла­ри­га топ­шир­ма­сдан яши­риш мақ­са­ди­да ха­ри­дор­лар­га на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­си че­ки­ни бер­мас­лик, на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­си­ни атай­ин но­соз ҳо­лат­га кел­ти­риш, фис­кал хо­ти­ра­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни қа­сддан ўз­гар­ти­риш, на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри­ни йўқо­тиш орқа­ли амал­га оши­ри­л­ган то­вар ай­лан­ма­ла­ри тўғри­си­да­ги маъ­лу­мот­лар сох­та­ла­ш­ти­ри­ли­ши­нинг ол­ди­ни ола­ди.

Тад­бир да­во­ми­да Давлат со­лиқ қў­ми­та­си му­та­хас­сисла­ри то­мо­ни­дан он­лайн на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри­нинг аҳо­ли­миз учун аф­зал­ли­кла­ри, ху­су­сан, чеклар­да ха­рид қи­лин­ган маҳ­су­лот рўй­ха­ти, нар­хи, со­ни, чек ва кас­са ап­па­ра­ти рақа­ми ва бо­шқа маъ­лу­мот­лар акс эт­ти­ри­ли­ши ҳам­да Qr-код ёр­да­ми­да қоғоз че­ки­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни элек­трон маъ­лу­мот­лар би­лан со­лиш­ти­риш им­ко­ни­я­ти мав­жуд­ли­ги ҳақи­да ба­таф­сил маъ­лу­мот­лар бе­рил­ди.

Маз­кур он­лайн на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри то­мо­ни­дан аҳо­ли би­лан нақд пул­да амал­га оши­ри­л­ган ҳи­соб-ки­то­блар тўғри­си­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни фис­кал хо­ти­ра­да сақлаш им­ко­ни­я­ти­га эга. Шу­нин­г­дек, улар­дан ке­либ ту­ша­ди­ган маъ­лу­мот­лар­ни қа­бул қи­лиш, қай­та ишлаш, сақлаш ва давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­га уза­тиш фис­кал маъ­лу­мот­лар опе­ра­то­ри то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­ла­ди ҳам­да тад­бир­кор­нинг шах­сий ка­би­не­ти­да ҳам акс эт­ти­ри­ла­ди. Яна бир қу­лай­ли­ги шунда­ки, он­лайн на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри орқа­ли на­фақат савдо тар­моқла­ри ту­шум­ла­ри­ни на­зо­рат қи­лиш, бал­ки алоҳи­да тур­да­ги маҳ­су­лот­лар­нинг ҳу­д­уд­лар ке­си­ми­да­ги нар­х­ла­ри­ни, савдо ҳа­жми­ни таҳ­лил қи­лиш, нар­х­лар­нинг сунъ­ий ра­ви­ш­да оши­ри­ли­ши ёки па­сай­ти­ри­ли­ши ҳо­лат­ла­ри­ни ўр­га­ниш им­ко­ни­я­ти ҳам мав­жуд.

Бу­гун­ги кун­да ви­ло­ят бўй­и­ча ча­ка­на савдо ва пул­ли хиз­мат кўр­са­тув­чи 9 минг­га яқин шо­хоб­ча­га 9122 та на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­си ўр­на­ти­л­ган. Кас­са че­ки­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни давлат со­лиқ хиз­ма­ти ор­ган­ла­ри­га ав­то­ма­тик тарз­да он­лайн уза­тиб бо­риш тизимини йўл­га қўй­иш орқа­ли мар­каз­ла­ш­ган тарз­да элек­трон маъ­лу­мот­лар ба­за­си яра­ти­ла­ди. Ваҳо­лон­ки, бун­дай ба­за шу пайт­га­ча мав­жуд эмас эди. ҳо­зир­да ви­ло­ят мар­ка­зи­да ча­ка­на савдо ва пул­ли хиз­мат кўр­са­тув­чи 50 та шо­хоб­ча­га он­лайн на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри­ни та­жри­ба-си­нов та­риқа­си­да ўр­на­тиш ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да.

Тад­бир да­во­ми­да тех­ник хиз­мат кўр­са­тиш мар­каз­ла­ри ва на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри маҳал­лий ишлаб чиқа­рув­чи­ла­ри ва­кил­ла­ри би­лан ҳам­кор­лик­да он­лайн на­зо­рат-кас­са ма­ши­на­ла­ри­нинг им­ко­ни­ят­ла­ри кўр­газ­ма­ли во­си­та­лар ёр­да­ми­да на­мой­иш этил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.