САВДОНИ МО­ЛИ­Я­ЛА­Ш­ТИ­РИШ – ДОЛ­ЗАРБ МА­СА­ЛА

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СУЩЕСТВЕННЫЕ ФАКТЫ - За­ми­ра ТОЖИЕВА. “Biznes Daily”.

Халқа­ро экс­перт­лар­нинг таҳ­лил­ла­ри­га кў­ра, жаҳон сав­д­оси­нинг 80-90 фо­и­зи ри­во­жи бе­во­си­та мо­ли­я­га боғ­лиқ. Шу бо­ис, улар­нинг фи­кри­ча, мо­лия бўл­ма­са, савдо ҳам амал­га ош­май­ди, сав­до­га оид мо­ли­я­ла­ш­ти­риш уни қўл­лаб-қув­ват­лаш­нинг муҳим оми­ли са­на­ла­ди.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Та­шқи савдо ва­зир­ли­ги, Бир­ла­ш­ган Мил­лат­лар Таш­ки­ло­ти Та­раққи­ёт дасту­ри, Халқа­ро Ис­лом савдо-мо­лия кор­по­ра­ци­я­си ва Халқа­ро савдо мар­ка­зи ҳам­кор­ли­ги­да ўт­ка­зи­л­ган се­ми­нар­да худ­ди шу ма­са­ла­нинг маз­мун-моҳи­я­ти муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Ун­да бир қа­тор ва­зир­лик ва идо­ра­лар, ти­жо­рат бан­кла­ри, шу­нин­г­дек, экс­порт­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча илғор халқа­ро та­жри­ба­га эга ком­па­ни­я­лар ва­кил­ла­ри иш­ти­рок эти­ш­ди. Асо­сий эъ­ти­бор савдони мо­ли­я­ла­ш­ти­риш­нинг за­мо­на­вий ме­ха­низмла­ри ва экс­порт­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш, уни суғур­та­лаш бўй­и­ча кў­ник­ма­лар­ни ша­кл­лан­ти­риш юза­си­дан халқа­ро та­жри­ба­лар би­лан та­ниш­ти­риш, шу­нин­г­дек, Ўз­бе­ки­стон­да сав­до­га оид мо­ли­я­ла­ш­ти­риш жа­ра­ё­ни­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг ис­тиқ­бол­ла­ри­ни муҳо­ка­ма қи­ли­ш­га қа­ра­тил­ди.

Қайд эти­л­га­ни­дек, бу­гун­ги кун­да мам­ла­ка­ти­м­из­да экс­порт­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш­нинг амал­да­ги ти­зи­ми туб­дан қай­та кўриб чиқил­моқ­да. Юр­ти­м­из­да илк бор та­шқи савдо опе­ра­ци­я­ла­ри­ни ўт­ка­зи­ш­да ти­жо­рат бан­кла­ри то­мо­ни­дан экс­порт­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш ме­ха­низ­ми жо­рий этил­ди. Маҳал­лий экс­порт­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш­нинг уш­бу йў­на­ли­ши Ўз­бе­ки­стон учун ян­ги бў­либ, у халқа­ро мо­лия ин­сти­тут­ла­ри ва таш­ки­лот­ла­ри­нинг тех­ник-мас­лаҳат­ла­шув кў­ма­ги­ни жалб этиш­ни тақо­зо қи­ла­ди, пи­ро­вар­ди­да савдони мо­ли­я­ла­ш­ти­риш тизимини яра­ти­ш­га олиб ке­ла­ди.

Халқа­ро та­жри­ба таҳ­ли­ли шу­ни кўр­сат­моқ­да­ки, экс­порт­ни рағ­бат­лан­ти­риш­нинг амал­да­ги во­си­та­си бу кор­хо­на­лар­ни савдони мо­ли­я­ла­ш­ти­риш ша­кли­да қўл­лаб-қув­ват­лаш ҳи­собла­на­ди. Осиё та­раққи­ёт бан­ки то­мо­ни­дан 114 та давлат тад­бир­кор­ла­ри ўр­та­си­да ўт­ка­зи­л­ган сўров­га кў­ра, бу жа­ра­ён экс­порт-им­порт­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш ҳа­жми­ни 25 фо­из, ишлаб чиқа­риш кўла­ми­ни ўр­та­ча 30 фо­из, аҳо­ли банд­ли­ги­ни 25 фо­из кў­пай­ти­риш, биз­не­сни эса 19 фо­из ри­вож­лан­ти­ри­ш­га олиб ке­ла­ди.

сўз­га чиққан халқа­ро экс­перт­лар ўз­ла­ри­нинг маз­кур соҳа­да­ги та­жри­ба­ла­ри би­лан ўр­тоқла­ш­ди­лар. Халқа­ро савдо мар­ка­зи ва­ки­ли Йан сай­ерс­нинг қайд эти­ши­ча, 2017 йи­л­ги савдо опе­ра­ци­я­ла­ри­нинг 27 фо­и­зи анъ­а­на­вий ак­кре­ди­тив пул ўт­каз­ма­ла­ри орқа­ли амал­га оши­ри­л­ган. Бу­гун эса уш­бу усул ўр­ни­ни он­лайн савдо май­дон­ча­ла­ри, блок­чейн ка­би ет­ка­зиб бе­риш­ни “за­н­жир­ли мо­ли­я­ла­ш­ти­риш тех­но­ло­ги­я­си” эгал­ла­моқ­да.

Халқа­ро Ис­лом савдо-мо­лия кор­по­ра­ци­я­си ва­кил­ла­ри то­мо­ни­дан экс­порт­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш чоғи­да ма­б­лағ ажра­тиш тар­тиб­ла­ри, си­ё­сий та­в­ак­кал­чи­ли­клар­ни суғур­та­лаш, унинг тран­с­че­га­ра­вий мо­ли­я­ла­ш­ти­риш пай­ти­да­ги аф­зал­ли­кла­ри ҳақи­да сўз­лаб бе­рил­ди. Тур­кия Эк­сим­бан­ки му­та­хас­сисла­ри эса хо­ри­жий ха­ри­дор­лар­га кре­дит бе­риш ма­са­ла­ла­ри, экс­порт­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш­нинг уш­бу банк­да жо­рий эти­л­ган ме­ха­низмла­ри­га, экс­порт­да де­би­тор­лик қарз­дор­лик­ни дис­конт­лаш бўй­и­ча опе­ра­ци­я­лар­га атро­фли­ча тўх­та­либ ўти­ш­ди.

се­ми­нар­нинг алоҳи­да сек­ци­я­си­да экс­порт­ни рағ­бат­лан­ти­риш­нинг мам­ла­ка­ти­м­из­да қўл­ла­ни­лаёт­ган мо­ли­явий во­си­та­си бўй­и­ча олиб бо­ри­л­ган таҳ­лил тақ­дим қи­лин­ди ҳам­да маҳал­лий экс­порт қи­лув­чи­лар рақо­бат­бар­до­ш­ли­ги­ни кўта­риш мақ­са­ди­да уни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш­нинг асо­сий йў­на­ли­шла­ри юза­си­дан та­кли­флар бил­ди­рил­ди.

Тад­бир яку­ни­да қайд эти­л­га­ни­дек, ўр­га­ни­л­ган халқа­ро та­жри­ба мам­ла­ка­ти­м­из­да савдони мо­ли­я­ла­ш­ти­риш йўл­ла­ри­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ниш ҳам­да 2017-2021 йил­лар­га мўл­жал­лан­ган ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си­да бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар­нинг ижро­си­ни таъ­мин­ла­ш­да муҳим омил бў­либ хиз­мат қи­ли­ши шубҳа­сиз.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.