Ҳу­мо­юн­нинг шид­да­ти

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ -

Про­фес­си­о­нал тен­нис­чи­лар ас­со­ци­а­ци­я­си (Atp­нинг ҳаф­та­лик ян­ги рей­тин­ги­да ис­теъ­до­дли ёш тен­нис­чи­миз Ҳу­мо­юн Сул­то­нов 176 поғо­на юқо­ри­ла­ди. У Қар­ши­да­ги “Чел­лен­жер” тур­ни­ри­да­ги му­ваф­фақи­ят­ли иш­ти­ро­ки са­баб шун­дай на­ти­жа­га эри­ш­ди.

Ян­ги­лан­ган рей­тин­г­да Ўз­бе­ки­стон­нинг би­рин­чи рақам­ли тен­нис­чи­си Де­нис Исто­мин беш поғо­на­га пастлаб, ай­ни пайт­да 96-ўрин­ни эгал­лаб ту­рибди. Шу­нин­г­дек, сан­жар Фай­зи­ев­да ҳам пастлаш ку­за­ти­л­ган. Жўра­бек Ка­ри­мов ва сергей Фо­мин­да би­роз кўта­ри­лиш бор.

Рей­тин­г­нинг юқо­ри ўн­та­ли­ги­да ҳам ўз­га­риш бор. Ма­д­рид­да­ги “Мастерс” тур­ни­ри­да­ги иш­ти­ро­ки­ни муд­да­ти­дан ан­ча ав­вал тўх­тат­ган ис­па­ни­я­лик Ра­фа­эль На­даль рейтинг пе­шқа­дам­ли­ги­ни швей­ца­ри­я­лик Ро­жер Фе­де­ре­рга бў­ша­тиб бер­ди.

Эн­ди Де­нис Исто­мин рей­тин­г­да­ги мавқе­и­ни ях­ши­лаш учун са­марқанд шаҳри­да старт олган “Чел­лен­жер” тур­ку­ми­га ки­рув­чи тур­нир­да му­ваф­фақи­ят­ли иш­ти­рок эти­ши ке­рак. Исто­мин са­марқанд тур­ни­ри­нинг би­рин­чи ра­кет­ка­си си­фа­ти­да ҳа­ра­кат қи­ла­ди.

соврин жа­мғар­ма­си 75 000 АҚШ дол­ла­ри­ни таш­кил қи­лув­чи маз­кур му­со­бақа­нинг илк дав­ра­си­да Де­нис ар­ген­ти­на­лик Пед­ро Ка­чин­га қар­ши корт­га чиқа­ди. Пед­ро ду­нё рей­тин­ги­да 289-ўрин­ни эгал­лаб ту­рибди.

са­марқанд­да­ги тур­нир ғо­ли­би 10 800 дол­лар му­ко­фот пу­ли ҳам­да 90 рейтинг оч­ко­си­га эга бўла­ди. Ви­це-чемпион 6 360 дол­лар ҳам­да 55 рейтинг оч­ко­си­ни қўл­га ки­ри­та­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.