Шоҳ­су­па­ни тўл­дир­ган спорт­чи­лар­миз

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ -

Ли­ван­да ўсмир­лар ва ёшлар ўр­та­си­да яку­ни­га ет­ган дзю­до бўй­и­ча Осиё чем­пи­о­на­ти­да Ўз­бе­ки­стон тер­ма жа­мо­аси 24 та ме­дал­ни қўл­га ки­ри­ти­ш­га эри­ш­ди.

Уш­бу Осиё чем­пи­о­на­ти III ёз­ги ўсмир­лар Олим­пия ўй­ин­ла­ри учун муҳим бўл­ган рейтинг оч­ко­ла­ри­ни ҳам бе­ри­ши би­лан ҳам муҳим эди.

Му­со­бақа­нинг сўнг­ги ку­ни­да ёш спорт­чи­ла­ри­м­из­дан ҳо­жи­ни­со Ка­мо­лид­ди­но­ва ва Но­ди­ра Йўл­до­ше­ва ол­тин ме­дал­га, Бек­на­зар Тўрақу­лов ва Юсуф Нор­ма­ма­тов брон­за ме­дал­га са­зо­вор бў­ли­ш­ди.

Оси­ё­нинг 20 дан ор­тиқ давла­ти­дан 400 на­фар­га яқин спорт­чи иш­ти­рок эт­ган уш­бу тур­нир­га Ўз­бе­ки­стон тер­ма жа­мо­аси 33 на­фар дзю­до­чи би­лан таш­риф бу­юр­ган­ди.

Якун­да ёшла­ри­миз 5 та, ўсмир­ла­ри­миз 3 та ол­тин ме­дал­ни ютиб оли­ш­ди. ёшла­ри­м­из­да ку­муш ме­дал­лар со­ни 2 та бўл­са, ўсмир­ла­ри­м­из­да бе­шта. Шу­нин­г­дек, ёшла­ри­миз бе­шта, ўсмир­ла­ри­миз 4 та брон­за ме­дал­лар­га эга чиқ­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.