Банк хиз­мат­ла­ри ке­чаю кун­дуз кўр­са­ти­ла­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Ҳо­сил КАРИМОВ.

Бу­гун­ги кун­да “Ўз­са­но­атқу­ри­лиш­банк” ак­ци­ядор­лик ти­жо­рат бан­ки ти­зи­ми­да мо­ли­явий хиз­мат­лар кўр­са­тиш­нинг бо­зор ме­ха­низмла­ри ама­ли­ёт­га жо­рий эти­либ, хиз­мат­лар тур­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш, тад­бир­кор­лар ва аҳо­ли учун мо­ли­явий очиқ­лик­ни оши­риш бўй­и­ча ти­зим­ли ишлар амал­га оши­рил­моқ­да. Бу бо­ра­да, ай­ниқ­са, Пре­зи­ден­ти­миз­нинг 2018 йил 23 март­да­ги “Банк хиз­мат­ла­ри ом­ма­боп­ли­ги­ни оши­риш бўй­и­ча қў­шимча чо­ра-тад­бир­лар тўғри­си­да”ги қа­ро­ри дасту­ри­ла­мал ва­зи­фа­си­ни ўтаб, олиб бо­ри­ла­ёт­ган ишлар­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­ти­ляп­ти.

Маз­кур йў­на­лиш бўй­и­ча мо­ли­явий муас­са­са­да иш­чи гу­руҳ ту­зи­л­ган бў­либ, амал­га оши­ри­ла­ди­ган тад­бир­лар­нинг “йўл ха­ри­та­си” ишлаб чиқил­ди. Хо­риж­лик ну­фуз­ли кон­суль­тант­лар­ни жалб қи­л­ган ҳол­да банк­да хиз­мат кўр­са­тиш си­фат стан­дарт­ла­ри тай­ёр­ла­ниб, улар­ни ама­ли­ёт­га жо­рий қи­лиш тад­бир­ла­ри олиб бо­рил­моқ­да.

Жум­ла­дан, банк­даги мав­жуд биз­нес жа­ра­ён­лар­га “lean” тех­но­ло­ги­я­си, яъ­ни кам­харж ишлаб чиқа­риш ти­зи­ми жо­рий эти­л­ган бў­либ, бун­да бар­ча хиз­мат кўр­са­тиш жа­ра­ён­ла­ри вақт, ма­б­лағ, иш ку­чи ва бо­шқа жиҳат­ла­ри бўй­и­ча ҳар то­мон­ла­ма оп­тим­ал­ла­ш­ти­ри­ляп­ти.

Ай­ни пайт­да мо­ли­явий муас­са­са­нинг пой­тах­ти­м­из­да­ги Яш­но­бод фи­ли­а­ли фа­о­ли­я­ти на­му­на­вий тарз­да йўл­га қўй­ил­ди. Бу ер­да ми­жоз­лар­га бе­во­си­та хиз­мат кўр­са­тув­чи фронт-офис ик­ки­га ажра­тил­ди, яъ­ни жис­мо­ний шах­слар ва хў­жа­лик субъ­ект­ла­ри­га алоҳи­да хиз­мат кўр­са­тил­моқ­да. Таш­риф бу­ю­ра­ёт­ган ми­жоз­лар ре­сепшн хиз­ма­ти хо­ди­ми то­мо­ни­дан ку­тиб оли­ниб, улар банк хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш учун за­рур ёр­дам­лар­ни кўр­са­тиш­моқ­да.

Маз­кур фи­ли­ал­да ҳаф­та­нинг 7 ку­ни­да 24 со­ат да­во­ми­да уз­лук­сиз ишлай­ди­ган, ав­то­мат­ла­ш­ти­ри­л­ган банк хиз­мат­ла­ри шо­хоб­ча­си иш­га ту­ши­рил­ди. Фи­ли­ал­да хиз­мат кўр­са­тув­чи кас­са­лар фа­о­ли­я­ти та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­либ, ҳар бир хо­дим то­мо­ни­дан бар­ча тур­да­ги хиз­мат­лар кўр­са­ти­ли­ши йўл­га қўй­ил­ди (тў­лов қи­лиш, омо­нат қўй­иш, пул ўт­каз­ма­ла­ри­ни ба­жа­риш ва бо­шқа­лар).

Аҳо­ли­га халқа­ро кар­та­ла­ри­дан нақд ва­лю­та­ни ечиб оли­шла­ри учун ҳам ша­ро­ит яра­тил­ди. Бу­гун­ги кун­да кре­дит ажра­тиш жа­ра­ё­ни­ни тез­ла­ш­ти­риш мақ­са­ди­да қарз олув­чи­лар­нинг кре­дит қо­би­ли­я­ти­ни ско­ринг баҳо­лаш дасту­ри ишлаб чиқи­л­ган бў­либ, си­но­в­дан ўт­ка­зил­моқ­да. Ай­ни пайт­да “Ўз­са­но­атқу­ри­лиш­банк” ак­ци­ядор­лик ти­жо­рат бан­ки то­мо­ни­дан бун­дай шо­хоб­ча­лар­ни бар­ча фи­ли­ал­лар­да таш­кил этиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­ляп­ти.

Бун­дан та­шқа­ри, банк­нинг мо­бил ило­ва­си орқа­ли ма­со­фа­дан ту­риб кўр­са­ти­ла­ди­ган янги он­лайн хиз­мат­лар иш­га ту­ши­ри­л­ган бў­либ, бу ҳақ­да “Ўз­са­но­атқу­ри­лиш­банк” ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри де­пар­та­мен­ти ди­рек­то­ри Абро­ржон Кен­жа­ев бун­дай дей­ди:

– Ўт­ган йи­ли ама­ли­ёт­га жо­рий эти­л­ган “UZPSB mobile” мо­бил ило­ва­си мо­ли­явий муас­са­са­миз ми­жоз­ла­ри­га на­фақат Ўз­бе­ки­стон­дан, бал­ки ду­нё­нинг ис­тал­ган жой­и­дан ту­риб кў­плаб банк хиз­мат­ла­ри­дан он­лайн тар­зи­да фой­да­ла­ниш им­ко­ни­ни бе­ра­ди. “UZPSB mobile” мо­бил ило­ва­си яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­рил­ди. Ми­жоз­лар эн­ди­лик­да бун­дай қу­лай­лик ёр­да­ми­да овер­драфт, он­лайн сар­моя ҳам­да кон­вер­сия ама­ли­ёт­ла­ри син­га­ри янги за­мо­на­вий хиз­мат­лар­дан фой­да­ла­ни­ши мум­кин. Шу­нин­г­дек, мо­бил ило­ва­дан банк пла­стик кар­та­ла­ри орқа­ли рўй­хат­дан ўт­ган ҳол­да ком­му­нал хиз­мат­лар, ин­тер­нет, мо­бил алоқа, кре­дит, бюд­жет тў­ло­вла­ри, қо­ла­вер­са, кар­та­дан кар­та­га пул ўт­каз­ма­ла­ри­ни ҳам амал­га оши­риш им­ко­ни­я­ти яра­ти­л­ган.

Пой­тах­ти­м­из­да­ги Мил­лий мат­бу­от мар­ка­зи­да “Ўз­са­но­атқу­ри­лиш­банк” ак­ци­ядор­лик ти­жо­рат бан­ки то­мо­ни­дан таш­кил эти­л­ган мат­бу­от ан­жу­ма­ни­да му­та­сад­ди­лар мо­ли­явий муас­са­са­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ишлар, кел­гу­си­да­ги ре­жа­лар ху­су­си­да ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри ва­кил­ла­ри­га ба­таф­сил маъ­лу­мот­лар бе­ри­ш­ди. Тад­бир да­во­ми­да Тош­кент шаҳри­нинг Яш­но­бод фи­ли­а­ли­га ме­диа тур уюш­ти­ри­либ, жур­на­листлар бу ер­да кўр­са­ти­ла­ёт­ган за­мо­на­вий банк хиз­мат­ла­ри би­лан та­ни­ши­ш­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.