Та­жри­ба ҳам иш бер­ма­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Шах­мат

Шах­мат бўй­и­ча эр­ка­клар ўр­та­си­да Ўз­бе­ки­стон чем­пи­о­на­ти олий ли­га­си баҳсла­ри яку­ни­да шоҳ­су­па­дан фақат ёшлар ўрин ол­ди.

16 ёшли иқти­дор­ли шах­мат­чи­миз Но­дир­бек ёқуб­бо­ев 13 им­ко­ни­ят­дан 9,5 оч­ко жа­мға­риб, Ўз­бе­ки­стон чем­пи­о­ни­га ай­лан­ди. Йи­гир­ма ол­ти ёшли Ни­ки­та Хо­ро­шев 9 оч­ко би­лан ку­муш, 13 ёшли Жа­воҳир Син­до­ров 8,5 оч­ко би­лан брон­за ме­дал­га са­зо­вор бўл­ди.

Эъ­ти­бор­ли­си шунда­ки, бу са­фар­ги чем­пи­о­нат­да бе­шта халқа­ро гросс­мей­стер қат­на­ш­ди. Бу­лар Но­дир­бек Аб­ду­сат­то­ров (ду­нё рей­тин­ги­да­ги кўр­сат­ки­чи – 2550), Сай­да­ли Йўл­до­шев (2469), Ма­рат Жу­ма­ев (2451), Алек­сей Бар­сов (2411) ва Тоҳир Воҳи­дов (2400). ёш шах­мат­чи­ла­ри­миз­нинг ма­на шун­дай та­ниқ­ли уста­лар­ни доғ­да қол­ди­ра олга­ни бу йи­л­ги чем­пи­о­нат­нинг ўзи­га хос жиҳа­ти бўл­ди.

Шу би­лан бир­га, маз­кур чем­пи­о­нат ғо­ли­б­ла­ри ишлаб олган ма­б­лағ сум­ма­си ҳам маъ­лум бўл­ди. Ха­бар­лар­га кў­ра, чем­пи­он Но­дир­бек ёқуб­бо­ев 8 мил­ли­он сўм му­ко­фот пу­ли олган. Ку­муш ме­даль соҳи­би Ни­ки­та Хо­ро­шев ва брон­за ме­даль соврин­до­ри Жа­воҳир Син­до­ров 4 мил­ли­он сўм­лик чек­ни қўл­га ки­рит­ган.

Шу­нин­г­дек, тўр­тин­чи ўрин­ни банд эт­ган Ма­рат Жу­ма­ев 2 мил­ли­он сўм, 5-7 поғо­на­лар­дан жой олган Но­дир­бек Аб­ду­сат­то­ров, Тоҳир Воҳи­дов, Са­и­дак­бар Сай­да­ли­ев 1 мил­ли­он сўм­га эга бўл­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.