“Бир ма­кон, бир йўл” лой­иҳа­си ис­тиқ­бол­ла­ри

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - О.ЛАТИПОВА.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ҳу­зу­ри­да­ги Стра­те­гик ва мин­тақа­ла­ра­ро та­дқиқот­лар ин­сти­ту­ти ҳам­да Давлат бо­шқа­ру­ви ака­де­ми­я­си то­мо­ни­дан Шан­хай Ижти­мо­ий фан­лар ака­де­ми­я­си би­лан ҳам­кор­лик­да “Ўз­бе­ки­стон – Хи­той: “Бир ма­кон, бир йўл” та­шаб­бу­си­ни ҳам­кор­лик­да амал­га оши­риш ис­тиқ­бол­ла­ри” мавзу­си­да халқа­ро ан­жу­ман ўт­ка­зил­ди.

Тад­бир­да Ўз­бе­ки­стон ва Хи­той­нинг бир қа­тор идо­ра­ла­ри ва етак­чи та­дқиқот мар­каз­ла­ри раҳ­бар­ла­ри, экс­перт­лар иш­ти­рок эти­ш­ди.

“Бир ма­кон, бир йўл” лой­иҳа­си ик­ки йў­на­ли­ш­да, яъ­ни қу­руқ­лик­да “ипак йў­ли иқти­со­дий ка­ма­ри” ҳам­да ден­гиз йўл­ла­ри орқа­ли “XXI аср­нинг ден­гиз ипак йў­ли” транс­порт ко­ри­дор­ла­ри­ни таш­кил эти­ш­га қа­ра­ти­л­ган. Бун­дан кўз­лан­ган асо­сий мақ­сад қа­ди­мий ипак йў­ли руҳи­я­ти­ни қай­та ти­клаш асо­си­да мин­тақа­вий иқти­со­дий ҳам­кор­лик­ни ри­вож­лан­ти­риш, мам­ла­кат­лар­нинг транс­порт ин­фра­ту­зил­ма­ла­ри­ни бир­ла­ш­ти­риш, то­вар ай­ир­бо­шлаш учун қў­шимча қу­лай­ли­клар яра­тиш, ма­да­ний алоқа­лар­ни, тинч­лик ва барқа­рор­лик­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­дан ибо­рат. “Бир ма­кон, бир йўл” халқа­ро лой­иҳа­си Мар­ка­зий Осиё, Ев­ро­па ва Аф­ри­ка мин­тақа­си­да жой­ла­ш­ган 60 дан ор­тиқ давлат­ни боғ­лов­чи мав­жуд иқти­со­дий йўла­клар­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш­ни, янги транс­порт ва сав­до йўл­ла­ри­ни очиш­ни кўз­да ту­та­ди. Уш­бу лой­иҳа ик­ки ва кўп то­мон­ла­ма алоқа­лар ме­ха­низмла­ри­ни му­стаҳ­кам­ла­ган ҳол­да, халқа­ро ҳам­кор­лик ва та­раққи­ёт­нинг янги мо­дел­ла­ри­ни ша­кл­лан­ти­риш ва ил­га­ри су­риш­ни на­за­рда ту­та­ди.

иш­ти­рок­чи­лар эъ­ти­бо­ри­га ҳа­во­ла эти­л­ган маъ­ру­за­лар маз­кур лой­иҳа до­ира­си­да Ўз­бе­ки­стон – Хи­той ўр­та­си­да сав­до-иқти­со­дий ва ин­ве­сти­ци­явий, транс­порт, ком­му­ни­ка­ция, ту­ризм, таъ­лим соҳа­ла­ри­да­ги алоқа­лар­нинг ҳо­зир­ги ҳо­ла­ти, уни ри­вож­лан­ти­риш ис­тиқ­бол­ла­ри ва йў­на­ли­шла­ри­га бағи­шлан­ди. ил­мий та­дқиқот муас­са­са­ла­ри ва мар­каз­ла­ри таҳ­ли­л­чи­ла­ри ўз­ла­ри­нинг экс­перт­лик му­лоҳа­за­ла­ри ва ху­ло­са­ла­ри би­лан ўр­тоқла­ш­ди­лар. Мав­жуд са­лоҳи­ят ва им­ко­ни­ят­лар­ни ўза­ро бир­ла­ш­тир­ган ҳол­да ол­дин­га қўй­и­л­ган ва­зи­фа­лар­ни бир­га­лик­да амал­га оши­риш, ик­ки то­мон­ла­ма ман­фа­ат­ли ҳам­кор­лик­ни та­раққий топ­ти­риш учун аниқ тав­си­я­лар, фикр-му­лоҳа­за­лар бил­дир­ди­лар.

Ан­жу­ман яку­ни­да Стра­те­гик ва мин­тақа­ла­ра­ро та­дқиқот­лар ин­сти­ту­ти ҳам­да Шан­хай ижти­мо­ий фан­лар ака­де­ми­я­си ўр­та­си­да 20182019 йил­лар­га мўл­жал­лан­ган ҳамкорликнинг “йўл ха­ри­та­си”ни ишлаб чиқиш та­клиф этил­ди. Ун­да “Бир ма­кон, бир йўл” лой­иҳа­си до­ира­си­да Мар­ка­зий Осиё мин­тақа­си ҳу­д­у­ди­дан ўтув­чи транс­порт ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри ва сав­до­ни ри­вож­лан­ти­риш му­ам­мо­ла­ри юза­си­дан бир­га­лик­да мақ­сад­ли та­дқиқот­лар ўт­ка­зиш, иқти­со­дий йў­на­ли­ш­да­ги лой­иҳа­лар­ни ҳа­ёт­га тат­биқ этиш жа­ра­ё­ни­га халқа­ро биз­нес ва мо­лия ин­сти­тут­ла­ри ва­кил­ла­ри­ни жалб қи­ли­ш­га қа­ра­ти­л­ган тарғи­бот-та­швиқот ишла­ри­ни йўл­га қўй­иш, Тош­кент Давлат шарқ­шу­нослик ин­сти­ту­ти қо­ши­да “Бир ма­кон, бир йўл” таҳ­лил мар­ка­зи­ни очи­ш­да Шан­хай ижти­мо­ий фан­лар ака­де­ми­я­си­нинг (ШИФА) ин­тел­лек­ту­ал кў­ма­ги­дан фой­да­ла­ниш, ил­мий ишлар услу­би­ёт­ла­ри бўй­и­ча та­жри­ба ал­ма­шиш учун ШИФА неги­зи­да Стра­те­гик ва мин­тақа­ла­ра­ро та­дқиқот­лар ин­сти­ту­ти экс­перт­ла­ри ма­ла­ка­си­ни оши­риш­ни таш­кил­ла­ш­ти­риш кўз­да ту­ти­л­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.