Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти­га аъ­зо­лик жа­ра­ё­ни ўр­га­нил­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАРАЁН - Ой­дин ЛАТИПОВА.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Та­шқи сав­до ва­зир­ли­ги, Жаҳон бан­ки ҳам­да АҚШ халқа­ро та­раққи­ёт агент­ли­ги­нинг мам­ла­ка­ти­м­из­да­ги ва­ко­латхо­на­си ҳам­кор­ли­ги­да “Ўз­бе­ки­стон­нинг Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти­га қў­ши­лиш жа­ра­ё­ни­ни қай­та йўл­га қўй­иш” мавзу­и­га бағи­шлан­ган се­ми­нар ўт­ка­зил­ди.

Ун­да асо­сий эъ­ти­бор уш­бу жа­ра­ён­га бе­во­си­та жалб эти­л­ган давлат ор­ган­ла­ри ва­кил­ла­ри­нинг са­лоҳи­я­ти­ни яна­да му­стаҳ­кам­лаш, шу­нин­г­дек, 1994 йил­дан 2005 йи­л­га­ча бў­либ ўт­ган му­зо­ка­ра­лар­ни ўр­га­ниш ва бу бўй­и­ча маъ­лу­мот ал­ма­шиш, ай­ни пайт­да уш­бу халқа­ро таш­ки­л­от­га ки­риш учун ҳа­ра­кат­лар­ни да­вом эт­ти­риш ҳақи­да кенг жа­мо­ат­чи­лик­ни ха­бар­дор қи­ли­ш­га қа­ра­тил­ди.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти­га қў­ши­лиш учун та­лаб эти­л­а­ди­ган ша­ро­ит­ни яра­тиш йў­ли­да, энг ав­ва­ло, мил­лий ва­лю­та­нинг эр­кин кон­вер­та­ци­я­си­га ўтил­ди, ай­ни пайт­да мил­лий қо­нун­чи­лик нор­ма­ла­ри уш­бу таш­ки­лот қо­и­да­ла­ри­дан ке­либ чиқиб та­ко­мил­ла­ш­ти­рил­моқ­да, та­шқи сав­до тар­тиб­ла­ри эр­кин­ла­ш­ти­рил­моқ­да, Со­лиқ ко­дек­си­ни туб­дан ян­ги­лаш орқа­ли бу соҳа жид­дий ис­лоҳ қи­лин­моқ­да. Бун­дан та­шқа­ри, то­вар­лар экс­пор­ти­ни ол­дин­дан тў­лов­сиз ва ка­фо­лат маж­бу­ри­я­ти­сиз амал­га оши­риш ме­ха­низ­ми тат­биқ этил­ди. Та­шқи сав­до бўй­и­ча чек­ло­влар бе­кор қи­ли­ни­ши на­ти­жа­си­да 2017 йил­да 950 та­дан зи­ёд кор­хо­на экс­порт фа­о­ли­я­ти­га жалб қи­лин­ди.

Бу ка­би чо­ра­лар­нинг бар­ча­си Ўз­бе­ки­стон­нинг Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти­га аъ­зо бў­либ ки­ри­ши бўй­и­ча қа­бул қи­лин­ган “йўл ха­ри­та”си­га му­во­фиқ амал­га оши­рил­моқ­да. Бу­гун­ги кун­да Та­шқи сав­до ва­зир­ли­ги­да Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти би­лан ишлаш бўй­и­ча идо­ра­ла­ра­ро ко­мис­сия ту­зи­л­ган. Қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги, си­ё­сат, то­вар ва хиз­мат­лар сав­до­си, са­ни­тар ва фи­то­са­ни­тар чо­ра­лар, сав­до­да­ги тех­ник тў­сиқлар, ин­тел­лек­ту­ал мулк ҳуқуқла­ри­ни ҳи­мо­я­лаш­нинг сав­до ас­пект­ла­ри, та­риф си­ё­са­ти ҳам­да таш­ки­л­от­га ки­риш на­ти­жа­ла­ри­ни баҳо­ла­ш­га оид ки­чик мах­сус гу­руҳлар ша­кл­лан­ти­рил­ди. Бун­дан та­шқа­ри, ҳо­зир му­зо­ка­ра­лар гу­руҳи раҳ­ба­ри ла­во­зи­ми­ни жо­рий этиш, Ўз­бе­ки­стон­нинг Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти­да­ги до­и­мий ва­ки­ли ла­во­зи­ми­ни ти­клаш усти­да иш олиб бо­рил­моқ­да.

Уму­ман, уш­бу ну­фуз­ли халқа­ро таш­ки­л­от­га аъ­зо бў­либ ки­риш чоғи­да унинг мам­ла­ка­ти­миз иқти­со­ди­ё­ти учун ҳам иж­о­бий, ҳам сал­бий жиҳат­ла­ри­ни ўр­га­ниш, чуқур таҳ­лил­лар асо­си­да иқти­со­ди­ёт­нинг алоҳи­да сек­то­ри­га ўт­ка­зи­ши мум­кин бўл­ган таъ­сир­лар­ни аниқла­ш­га кат­та эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да. Шу би­лан бир­га, маз­кур таш­ки­лот аъ­зо­си ҳи­соблан­ган ва иқти­со­дий ша­ро­ит­ла­ри Ўз­бе­ки­стон­га ўх­шаш бўл­ган давлат­лар та­жри­ба­си­ни ўр­га­ниш ол­дин­да тур­ган ва­зи­фа­лар­нинг бир қисми са­на­ла­ди.

Се­ми­нар да­во­ми­да таш­ки­л­от­га аъ­зо бў­либ ки­риш бўй­и­ча ик­ки ва кўп то­мон­ла­ма ҳам­да халқа­ро да­ра­жа­да­ги му­зо­ка­ра­лар, таш­ки­лот би­ти­ми қо­и­да­ла­ри, аъ­зо­лар­га юкла­ти­ла­ди­ган маж­бу­ри­ят ёки ён бо­си­шлар ҳақи­да маъ­лу­мот­лар тақ­дим этил­ди. Шу­нин­г­дек, аъ­зо бў­либ ки­риш жа­ра­ё­ни­да му­зо­ка­ра­лар олиб бо­риш учун за­рур асо­сий ҳуж­жат­лар ва ма­те­ри­ал­лар­ни, ма­са­лан, та­шқи сав­до ре­жи­ми бўй­и­ча ме­мо­ран­дум, қо­нун­чи­лик­ни ян­ги­лаш бўй­и­ча ҳа­ра­кат­лар ре­жа­си, сав­до­да тех­ник тў­сиқлар ма­са­ла­ла­ри юза­си­дан на­зо­рат са­вол­ла­ри рўй­ха­ти, давлат сав­до кор­хо­на­ла­ри учун са­вол­но­ма­лар, бож­ни баҳо­лаш бўй­и­ча маъ­му­рий би­тим ва уни амал­га оши­риш, им­порт­ни ли­цен­зи­я­лаш та­мой­ил­ла­ри ҳақи­да ах­бо­рот бе­рил­ди ҳам­да улар­ни тай­ёр­лаш йўл­ла­ри ту­шун­ти­рил­ди.

Маъ­лу­мот­лар­га кў­ра, ҳо­зир­га­ча ўт­ка­зи­л­ган му­зо­ка­ра­лар­да АҚШ ва Ко­рея Рес­пуб­ли­ка­си ҳу­ку­мат­ла­ри, Ев­ро­па ит­ти­фоқи ко­мис­си­я­си то­мо­ни­дан Ўз­бе­ки­стон­нинг Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти­га аъ­зо бў­либ ки­ри­ши­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш жа­ра­ё­ни­да кў­мак кўр­са­тиш ис­та­ги бил­ди­ри­л­ган.

АҚШ халқа­ро та­раққи­ёт агент­ли­ги­нинг Ўз­бе­ки­стон­да­ги офи­си ди­рек­то­ри Гэ­ри Роб­бинснинг қайд эти­ши­ча, агент­лик бу бо­ра­да бор саъй-ҳа­ра­кат­ла­ри­ни са­фар­бар эти­ш­га, тех­ник кў­мак кўр­са­ти­ш­га тай­ёр. Уш­бу се­ми­нар маҳал­лий му­та­хас­сислар учун, энг ав­ва­ло, Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти ҳам­да унинг фа­о­ли­я­ти­га дахл­дор халқа­ро да­ра­жа­да­ги экс­перт­лар би­лан бе­во­си­та учра­шиш ва таш­ки­л­от­га аъ­зо бў­либ ки­ри­ш­да­ги узоқ жа­ра­ён­нинг бар­ча жиҳат­ла­ри, ама­лий босқи­чла­ри ҳақи­да маъ­лу­мот олиш, улар­нинг маз­мун-моҳи­я­ти­ни ту­шу­ниш, шу­нин­г­дек, экс­перт­лар­га са­вол­лар би­лан му­ро­жа­ат қи­лиш им­ко­ни­я­ти­ни бер­га­ни би­лан дастлаб­ки муҳим қа­дам ҳи­собла­на­ди.

Жаҳон бан­ки етак­чи иқти­сод­чи­си Май­кл Фер­ран­ти­но қайд эт­га­ни­дек, Ўз­бе­ки­стон­нинг Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти­га аъ­зо бў­либ ки­риш жа­ра­ё­ни­ни ян­ги­ла­ш­да­ги дастлаб­ки асо­сий иш та­шқи сав­до ре­жи­ми бўй­и­ча ме­мо­ран­дум­ни қай­та кўриб чиқиб, уни тай­ёр­ла­ш­дан ибо­рат бўла­ди. Уш­бу ҳуж­жат таш­ки­лот­нинг янги аъ­зо­лар би­лан ишлаш гу­руҳи иш­ти­ро­ки­да кел­гу­си му­зо­ка­ра­лар­ни олиб бо­ри­ш­га асос бў­либ хиз­мат қи­ла­ди. Кей­ин сав­до ре­жи­ми, ин­ве­сти­ци­я­лар бўй­и­ча би­тим­лар ишлаб чиқи­ли­ши­га ва бо­шқа та­кли­флар муҳо­ка­ма қи­ли­ни­ши­га ўти­ла­ди. 2013 йил­нинг де­кабрь ой­и­да Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти ша­фе­ли­ги­да сав­до тар­тиб­ла­ри­ни сод­да­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча би­рин­чи кўп то­мон­ла­ма би­тим қа­бул қи­лин­ган бў­либ, бу ме­ха­низм сув йў­ли­дан узоқ­да­ги мам­ла­кат­лар, жум­ла­дан, Ўз­бе­ки­стон учун муҳим ҳи­собла­ни­ши та­би­ий.

Уч кун­лик се­ми­нар да­во­ми­да юр­ти­м­из­да Жаҳон сав­до таш­ки­ло­ти­га аъ­зо бў­либ ки­риш жа­ра­ё­ни­ни да­вом эт­ти­риш бо­рас­и­да­ги ишлар­нинг ҳо­зир­ги ҳо­ла­ти, ис­тиқ­бол­да­ги ва­зи­фа­лар кенг ва атро­фли­ча муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.